мумкин. Биржага аъзолар қабул ҳақида қарор Биржа кенгаши томонидан қабул
қилинади. Биржа аъзолари 50 минг АҚШ доллари миқдорида ёки унинг
рублдаги эквивалентида биржанинг суғурта фондига бадал ва бир марталик
аъзолик бадали тўлайдилар. Биржа аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
•
биржа операциялари ўтказишда ўз номидан ва ўзининг ҳисобига, ўз
номидан ва мижозлар ҳисобига иштирок этиш;
•
биржа савдоси бўйича ҳисоб-китоблар тизимидан фойдаланиш;
•
дирекция ва Биржа кенгашидан биржа
аъзоларининг бевосита биржа
фаолиятига алоқадор қарорлари ҳақида ахборот олиш;
•
Биржа кенгашига биржа фаолияти масалалари бўйича кўриб чиқиш учун
таклифлар киритиш.
Биржа аъзоларининг мажбуриятлари:
•
биржа Низоми қоидалари, биржада валюта операцияларини ўтказиш
Қоидалари, биржага аъзолар қабул қилиш Қоидалари,
биржада валюта
битимлари бўйича ҳисоб-китоблар Тартибига амал қилиш;
•
Биржа кенгаши ва дирекциясининг биржа савдоси қатнашчилари
фаолиятини тартибга солишчи қарорларини бажариш;
•
биржада тузилган битимлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида
бажариш;
•
йиллик фаолият натижалари ҳақидаги малумотлар ва йиллик балансни
очиқ матбуотда эълон қилиш;
•
биржа аъзолари ўз дилерларининг фаолияти учун тўлиқ жавобгар
ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда биржа сессиялари шанба, якшанба ва байрам кунларидан
ташқари ҳар куни ўтказилади. Савдо ташкилотнинг
дилерлари- биржа
аъзолари томонидан амалга оширилади. Дилерлар биржада ўз номидан ва ўз
ҳисобига операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас. Биржа
сессиясининг
бошида
дилерлар
махсус
операцион
варақда
расмийлаштириладиган валюта харид қилиш буюртмасини беради.
Буюртмада охирги биржа савдоларида қайд қилинган курс бўйича
хорижий
валюта сотиш (сотиб олиш) суммаси кўрсатилади. Буюртмалар биржанинг
махсус ваколатланган ходими –
курс маклерига етказилади, унинг
мажбуриятлари доирасига савдони ўтказиш ва
хорижий валюталар жорий
курсини белгилаш киради.
Хорижий валюта сотиб олиш (сотиш) суммаси АҚШ долларида
кўрсатилади. Хорижий валюта сотиб олиш (сотиш) энг кам суммаси 10 минг
АҚШ долларига тенг. Биржа кенгашининг қарори бўйича биржада бошқа
хорижий валюталар билан ҳам операциялар амалга оширилиши мумкин – бу
ҳолатда хорижий валюталар энг кам суммаси Биржа кенгашининг қарори
билан белгиланади.
Охирги биржа савдоларида қайд қилинган валюта курси бошланғич курс
сифатида қабул қилинади. Дастлаб курс маклери бошланғич талаб ва таклиф
ҳажмини аниқлайди. Агар бошланғич талаб бошланғич таклифдан катта бўлса,
бунда маклер хорижий валютанинг рублга нисбатан курсини кўтаради, агар
бошланғич талаб бошланғич таклифдан кичик бўлса, курс маклери хорижий
валютанинг рублга нисбатан курсини пасайтиради.
Савдо давомида
қатнашчилар ўз дилерлари орқали хорижий валюта сотиб олиш (сотиш)
суммасини ўзгартиришга қўшимча буюртма бериши мумкин. Барча қўшимча
буюртмаларни дилерлар курс маклерига белгиланган тартибда ёзма шаклда
беради. Навбатдаги курс ўзгариши дилерлар курс маклери эълон қилган
охирги курс бўйича хорижий валюта сотиб олиш (сотиш) ҳажмини белгилаган
ҳолдан кейин рўй беради. Курсни қайд қилиш
хорижий валютага талаб ва
таклиф мувозанатланганда рўй беради. Битта биржа сессиясида тузилган
барча битимлар учун хорижий валютанинг рублга
нисбатан умумий курси
қўлланади.
Биржа савдолари якунлангач, курс маклери савдо қатнашчиларига биржа
гувоҳномалари ва операцион варақлар тақдим этади, ундан бўлиб ўтган савдо
натижалари қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: