назардан фонд биржаси иш режими ренгламентланган,
расмий белгиланган
қоидалар бўйича биржа воситачилари иштирокида фонд қимматлари
сотувчилари ва харидорлари ўртасида савдо битимлари тузиладиган молиявий
воситачилик муассасасини ифодалайди. Бу қоидалар биржа томонидан ҳам,
давлат қонунчилиги томонидан ҳам белгиланади. Шуни эътиборга олиш
жоизки, фонд биржаси ва унинг персонали қимматли қоғозлар билан битимлар
тузмайди. У фақатгина битим тузиш учун зарур шароитлар яратади, бу
битимларга хизмат кўрсатади, сотувчи ва харидорни бир-бири билан
боғлайди, бино ажратади, маслаҳат ва арбитраж хизматлари тақдим этади,
техник хизматлар кўрсатади ва битимни амалга ошириш учун зарур бўлган
ҳамма нарсани қилади.
Ҳуқуқий
мақом нуқтаи назаридан жаҳон амалиётида фонд
биржаларининг уч хил тури ажратиб кўрсатилади:
1. оммавий-ҳуқуқий
2. хусусий
3. аралаш
Оммавий-ҳуқуқий ташкилот сифатида фонд биржаси доимий давлат
назорати остида бўлади. Давлат биржа савдоси Қоидаларини
тузишда
иштирок этади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади, савдо вақтида
биржада ҳуқуқ-тартиботни таъминлайди, биржа маклерларини тайинлайди ва
ишдан бўшатади ва ҳ.к. Фонд биржаларининг бу тури Германия ва Францияда
кенг тарқалган.
Фонд биржалари хусусий компаниялар сифатида акциядорлик
жамиятлари шаклида ташкил қилинади. Бундай биржалар биржа савдосини
ташкил қилишда мутлақо мустақил ҳисобланади. Биржада барча битимлар
қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади, уни бузиш эса ҳуқуқий
жавобгарликка олиб келади. Давлат биржа савдоси барқарорлигини
таъминлаш ва савдо битимлари рискини пасайтириш бўйича ҳей қандай
кафилликни зиммасига олмайди. Фонд биржаларининг бу тури Англия ва
АҚШ учун характерли.
Агар фонд биржалари акциядорлик
жамиятлари сифатида ташкил
қилиниб, бироқ бунда улар капиталининг камида 50%и давлатга тегишли
бўлади, улар аралаш турдаги ташкилотларга мансуб ҳисобланади. Бундай
биржаларга сайланадиган биржа органлари бошчилик қилади. Лекин шунга
қарамай, Биржа комиссари биржа фаолияти устидан назоратни амалга
оширади ва биржа курсларини расман рўйхатга олади. Бундай биржалар
Австрия, Швейцария, Швецияда фаолият кўрсатади.
Бизнинг мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка мувофиқ биржалар ёпиқ
акцияорлик жамиятлари шаклида ташкил қилинади, уларнинг камида 3 та
аъзоси бўлиши керак. Биржа аъзолари фақат унинг акциядорлари бўла олади.
Ҳозирги пайтда дунёдаги фонд биржалари сони 200 дан ортиқ,
бутун
мамлакат биржа тизимининг фаолият кўрсатиш характери ва унда ҳар бир
муайян биржанинг ўрнини белгилаб берадиган тарихан шаклланган биржа
тизими мавжуд.
Моноцентрик (бир марказли) ва полицентрик (кўп марказли) биржа
тизимлари фарқланади. Моноцентрик биржа тизимида мамлакатнинг
молиявий марказида жойлашган битта биржа мутлоқ етакчи ҳолатини
эгаллайди, қолган фонд биржалари эса маҳаллий аҳамиятга эга бўлади. Бунга
мисол қилиб Англияни кўрсатиш мумкин, бу мамлакатда Лондон Ҳалқаро
фонд биржаси етакчилик қилади, қолган барча провинциал биржалар эса
амалда мустақилликдан маҳрум этилган бўлиб, унга қўшилиб олган. Худди
шундай Франция ва Япония учун ҳам характерли.
Полицентрик тизим шароитларида асосий фонд биржасидан ташқари
мамлакатда яна бир нечта йирик биржалар фаолият кўрсатиши мумкин.
бундай ҳолат, масалан, Австралия, Германия ва Канадада кузатилади.
АҚШда биржа савдосининг ривожланиши ўзига
хос биржа тизимининг
шаклланишига олиб келди. Бу мамлакатда при безоговорочном господстве
Нью-йорк фонд биржасининг сўзсиз ҳукмронлигида минтақавий биржа
институтлари унинг қўшимча қисмига айланмасдан, ўз мустақиллигини
сақлаб қолди ва умумдавлат биржа тизими доирасида барқарор фаолият
кўсатиб келмоқда.
Фонд биржаси молия бозорини тартибга солувчилардан бири сифатида
намоён бўлади. Биржанинг асосий роли молия ва ссуда капитали ҳаракатига
хизмат кўрсатишдан иборат: бир
томондан, бу капиталларни жамғаради ва
тўплайди; бошқа томондан, давлат ва турли холдинг компания
структураларини кредитлайди ва молиялаштиради.
Фонд биржасининг мамлакат иқтисодиётидаги роли аввало, мулкни
давлат тасарруфидан чиқариш даражаси билан белгиланади. Бундан ташқари,
биржанинг роли қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиш даражасига ҳам
боғлиқ.
Фонд биржасининг асосий функциялари қаторига қуйидагилар киради:
• бўш пул капиталлари ва жамғармаларни қимматли қоғозлар
сотиш
воситасида жалб қилиш ва марказлаштириш;
• давлат ва холдинг компания ташкилотларини қимматли қоғозлар сотиш
воситасида кредитлаш ва молиялаштириш;
• қимматли қоғозларга қўйилмалар ликвидлиги юқори даражасини
таъминлаш.
Фонд биржаси қимматли қоғозларга талаб ва таклифни марказлаштиришга,
акциядорлик капиталининг фаолият самарадорлиги даражасини акс эттирувчи
биржа нарх шаклланиши асосида уларнинг мувозанатланганлигини
таъминлашга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: