1. Мавзу билан боғлиқ атама, ибора ва калит сўзлар


Олий таълим муассасаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши омили сифатида



Download 113,76 Kb.
bet3/4
Sana16.03.2022
Hajmi113,76 Kb.
#493322
1   2   3   4
Bog'liq
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИГА ЎТКАЗИШ

3.Олий таълим муассасаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши омили сифатида.
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида қабул қилинган 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли фармонида соҳанинг иқтисодий мустақиллиги ва самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш;
халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш;
олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш;
олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;
хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш[2] вазифалари қўйилган бўлиб, мамлакат олий таълими учун иннавацион ва инвестициявий ҳаракат йўналиши белгилаб берилди.Ушбу ҳужжатда кредит модуль тизими мамлакат ривожланиши омилларидан бири қилиб белгиланди.
Болония Декларациянинг энг муҳим жиҳатларидан бири олий таълим муассасаларининг «кредит тизими»дан фойдаланиш. ECTSEuropean Credit Tranfer System, яъни «Европа баҳолаш кредитлари тизими»ни англатади. Олий таълим тизимида кредит тизимидан фойдаланиш кўпгина қулайликларни яратади. Масалан;
олий таълимга молиявий маблағларини ажратишда, ўқув-шартнома баҳоларини аниқлашда, ўқув дастурлари ва режаларини, дарслар жадвалини тузишда, талабалар билимини баҳолаш ва стипендиялар белгилашда афзалликларга эга. Таълимнинг Кредит тизимига ўтиш бозор иқтисодиёти даври талаби бўлган таълимнинг эркинлигини таъминлашда муҳим бўлган ўқитувчи ва талаба фаолиятини баҳолаш, уларни ўқув юкламалари ҳажмини аниқлашда фойдаланиш имкониятлари катта[3].
ECTS – талабаларга ҳам катта афзалликлар беради. Талабаларнинг хорижда олган академик билимларини дунёнинг турли мамлакатларида тан олинишини кафолатлайди, бошқа олий таълим муассасаларида маълум фанлар бўйича ўқишни давом эттириш имкониятини, хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом этириш ва тугатиш имкониятини беради.
ECTS – олий таълим муассасаларига ҳам катта афзалликлар беради. Масалан, маълум бир мутахассислик олиш учун зарур ўқув жараёни ҳақидаги ахборотларни аниқ акс эттирувчи ўқув режаларни ўхшашлиги – ягоналигини таъминлайди, мутахассислик даражасини тан олинишини таъминлаш мақсадида талабани қабул қилувчи ва жўнатувчи олий ўқув юртларидаги дастурларнинг мазмунини олдиндан келишиб олиш имконини беради, таълим натижалари, талабани ўқув юкламаларини ва фанларнинг режалари таркибини аниқ акс эттиради, талабани таълим олиши билан боғлиқ ҳамма масалаларини ҳал этишдаги жавобгарлигини ва мустақиллигини сақлаш имкониятини беради.
Европа «ЕСТS» кредит тизимида кундузги бўлимининг бакалавриатурасида бир академик йил учун 60 синов бирлиги (кредит) қабул қилинган, жами 4 йилда 240 та кредит йиғиши шарт, шундан 142 кредити талабанинг ўқув юкламаси, яъни аудитория машғулотлари ҳисобланади ва ўқув режани ушбу кредитлар учун ишлаб чиқилади. Ўзбекистон олий таълимининг амалдаги ўқув режалари асосида Европа кредит тизимига ўтиш имконияти мавжуд.
Бир ўқув йилида талабанинг ўқув юкламаси, яъни аудитория машғулотлари 32 кредит билан ҳисоблаш керак, унда 4 йил давомида талабадан N+32х4=128 кредит тўплаш талаб этилади. Шундан, 14 кредит амалиёт ва якуний Давлат аттестацияси бўлиб, жами 142 кредитни ташкил этади.
Энди амалдаги ўқув режа бўйича ушбу кредитни келтириб чиқарамиз. Бунинг учун талабанинг 30 соат умумий иш ҳажмини 1 кредит деб қабул қиламиз (Европанинг кўп ОТМларида 36 соат). Фақат биздаБир йиллик талабанинг ўқув юкламаси 32 кредит билан ҳисоблаш керак, унда 4 йил давомида талабадан N+32х4=128 кредит тўплаш талаб этилади. Аслида ҳар бир кредит (синов бирлиги) остида жисмоний сарфланган соат эмас, балки эгалланган билим туради. Бу билим иш берувчининг талабларига мос келиши керак. Ўқув режадаги ҳар бир фан бўйича, ушбу билим ҳажмини аниқлаш механизми жуда катта ва машаққатли методик ишни талаб қилади.
Юқорида «ЕСТS» кредит технологияси асосида бакалавр даражаси олиш учун 240 кредит йиғиш шарт деб кўрсатган эдик. Яна шуни қайд этиш жоизки, Европа ОТМлари бакалавиатурасида фанларнинг умумий сони 30-35 тадан ортмайди, бизда эса 45 тадан ортиқ.Янги ўқув режалари тузишда фанлар сонини 30-35 тадан оширмасликни ва талабанинг жами иш ҳажмини 7200 соат: 30 кредит-соат = 240 кредитга тўғри келади.Бу ҳисоб китоблардан талабанинг ҳам, олий таълим муассасасининг ҳам,буюртмачининг ҳам талаблари инобатга олиняпти. Вақт,ўқув ресурслари,назарий ва амалий билимларнинг меҳнат бозори талабларига мос келиши орқали мутахассислар рақобатбардошлиги, умуман иқтисодий-ижтимоий самарадорлик талаблари амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш; Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш; Республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш вазифалари белгиланган. Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “хаб”га айлантириш; олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш;талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш каби масалаларни бажариш каби катта илмий-ташкилий, ижтимоий-иқтисодий вазифалар турибди.
Тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштириш мақсадида, республика ҳудудлари кесимида, бевосита кадрларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолди олий таълим муассасаларида иқтисодиёт тармоқларига зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини натижадорлигини ошириш мақсадида ёш олимларни Фанлар академиясининг тармоқ ИТИлари билан ишлаш йўлга қўйилмоқда.
Шунингдек, республиканинг барча вилоятларида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Шўртан давлат хисадорлик компанияси базасида cинтетик суюлтирилган ёнилғи ва тозаланган метан ишлаб чиқариш ҳамда ушбу корхонани ривожлантириш мақсадида 40 та мутаҳассис тайёрлаш кўзда тутилган. Улардан 30 нафари Навоий кончилик инстьитути Нуқус филиалида ва 10 нафар ахборот технология бўйича мутахассис Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалда тайёрланиши кўзда тутилган. Қорақалпоғистон Республикасида енгил саноат мажмуасини яратиш ҳамда 5 минг тонна калава ва 10 млн кв.м мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши 2020 йилга белгиланган.
Бунинг учун Тошкент енгил саноат институтида 30 та технолог муҳандислар ҳамда 10 нафар дизайнер-моделер ва конструктор-мутахассислар тайёрланиб, корхона базасида янги ишчи -тикувчиларнинг малакасини ошириш юзасидан турли мутахассисликлар бўйича сиртқи ва кечки техникум ташкил этиш кўзда тутилади. Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиалида чорвачилик бўйича қўшимча 20 нафар мутахассис тайёрлаш режалаштирилди. Тошкент давлат аграр университетининг Нуқус филиалида ўсимликларни ҳимоя қилиш, экология, ланшафт дизайнерлари ва бошқа мутахассислар сони 100 нафардан ортиқ бўлиши белиланган.
Андижон вилояти учун олий таълим муассасаларида зардўзлик, ҳунармандчилик, автомобилсозлик ва туризим ва тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқувчи олий ва ўрта махсус билимга эга бўлган мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш назарда тутилади. «Олтинматотекс» МЧЖ томонидан пахта ипи, рангли ип ва трикотаж маҳсулотлари учун газлама ишлаб чиқаришни ташкил қилишда Пахтаобод туманида биринчи йилнинг ўзида 500 нафар ишчи ва ҳизматчилар талаб этилади. Уларнинг хеч бўлмаганда 15 фоизи олий маълумотли мутахассислар бўлиши замон талабига жавоб бериши мумкин. Демак, 75 нафардан 100 нафаргача бир неча йўналиш ва мутахассисликлар учун тайёрланган ходимларга зарурат туғилади. Ҳудуд имкониятлари ва талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, вилоятда ташкил этилган кластрлар ҳам ана шундай эҳтиёжга эга. Бир вақтнинг ўзида Тошкент давлат енгил саноат ва тўқимачилик институтининг Пахтаобод филиалини ташкил этиш,бу таълим муассасасида икки йиллик коллеж ва тўрт йиллик бакалавр мутахассисликлари тайёрлашни йўлга қўйиш ва сиртқи, кечки ўқиш шаклларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ундан ташқари бу масканда, озиқ овқат технологиялари, балиқчилик, боғдорчилик аграномлари тайёрлаш бўйича ўқув машғулотлари олиб бориш мумкин. Ҳудудларни турли мутахассислар билан тез таъминлашда Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш Маркази олимлари тавсия этаётган Фаолиятшунослик фан йўналиши ва методикаси бирданига бир неча ишчи касбларини биладиган олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш имконини яратиш, лойиҳалаш маданияти, дизайн ва технологияларни кенгроқ қўллаш имконини беради.
Бухоро вилояти учун олий таълим муассасаларида гиламчилик, ҳунармандчилик, туризим, овчилик, археологик ёдгорликлар билан биргаликда тўқимачилик касблари ҳам қайта ривожланиш палласига кирганини таъкидлаш мумкин. BCT Cluster» («Бухорокоттон текстиль») да текстиль комплексларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, PESН TEX INVEST» МЧЖда текстиль комплексларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун 1000 нафардан ортиқ мутахассислар зарур бўлади. Умуман бошқа вилоятларда ҳам ана шундай икки босқичли таълим муассасаларини очиш мақсадга мувофиқ келади. Жиззах вилояти учун олий таълим муассасаларида чоравчилик, ёнғоқчилик, овчилик, ўрмончилик ва ҳ.к. Қашқадарё вилояти учун олий таълим муассасаларида чорвачилик, туризим, кончилик, деҳқончилик ва саноат тармоқларига мутахассислар ётказиб бериш масалалари ҳал қилинмоқда.
2020/2021 ўқув йилидан мамлакатимизда 35 олий таълим муассасасининг биринчи курс талабалари кредит-модуль тизимида машғулотларни ўтказишяпти. Миллий таълимнинг асосий ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич модулли тизимга киришилаётганини таъкидлаш мумкин.
Мазкур жараёнларни тўлақонли амалга ошириш учун олий таълим муассасасида тегишли бўлинмалар ҳам ташкил этиляпти. Хусусан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими фаолият юритмоқда. Ушбу бўлим томонидан 2020/2021 ўқув йилидан университетда ўқитиладиган барча таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ECTS кредит-модуль тизимига тўлиқ трансформациясини амалга ошириш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, университетда бакалаврият босқичида бир семестрда ўқиш 15 ҳафта ва аттестация учун 6 (бир семестрда 3 ҳафта имтиҳонлар учун ажратилган) ҳафта ажратилмоқда. Шунда 4 йилда ўқиш ҳафталари сони 144 тани, аттестациялар 24 ҳафтани ҳамда умумий таътиллар билан ҳисоблаганда жами 204 ҳафтани ташкил этмоқда. Барча таълим йўналиши ва мутахассисликлар ўқув режаларида ҳар бир босқичда фанлар икки қисмга, яъни асосий ва танлов фанларига ажратилган ҳолда акс эттирилмоқда. ECTS талабидан келиб чиқиб, талабага ҳар йили 60 кредитдан 4 йил ичида жами 240 кредитни тўплаш мажбуриятини юклаш режалаштирилмоқда. Шунда талаба 4 йил давомида маъруза, амалий ҳамда лаборатория машғулотлари ва имтиҳон жараёнларида иштирок этишига 2880 соат, мус­тақил таълимга 4320 соат, жами 7200 соат вақт сарфлаши лозим бўлади. Бу мисолда 1 кредит = 12 академик соат + 18 соат мустақил таълимни ташкил этади. Шу боис 1 кредит 30 соатга тенг деб қаралиб, талабанинг ҳафталик аудитория юкламаси 20 соатга тенг. Малакавий амалиёт учун ажратилган кредит миқдори тегишли фан ёки фанлар ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилган[4].

Download 113,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish