1. Мавзу билан боғлиқ атама, ибора ва калит сўзлар



Download 113,76 Kb.
bet2/4
Sana16.03.2022
Hajmi113,76 Kb.
#493322
1   2   3   4
Bog'liq
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИГА ЎТКАЗИШ

Кредит-модуль тизими, бу — таълимни ташкил этиш жараёни бўлиб, ўқитишнинг модуль технологиялари жамламаси ва кредит ўлчови асосида баҳолаш модели ҳисобланади. Кредит-модуль тамойилида иккита асосий масалага аҳамият берилади: талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш; талабалар билимини рейтинг асосида баҳолаш.
Модуль — бу, бир нечта фан ҳамда курслар ўрганиладиган ўқув режасининг бир қисми. У талабаларда маълум бир билим ва кўникма ҳосил қилиш, таҳлилий-мантиқий мушоҳада юритиш салоҳиятига эга бўлишига қаратилган бир нечта фанлар (курслар) мажмуи ҳисобланади. Бунда ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил қилади, жонли, видео ҳамда аудио маърузалар ўқийди, талабанинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади. Талаба эса мавзуни мустақил ўрганади ҳамда берилган топшириқларни бажаради.
Кредит (credit) — талабанинг алоҳида таълим йўналиши ёки дастури (курс) бўйича фанларни ўқиб ўрганиши ва ўз­лаштириши учун сарфланган ўқув юкламасининг (вақтнинг) ўлчов бирлигидир. ­Кредит — талабанинг меъёрий ҳужжат билан белгиланган, одатда бир ҳафта давомида аудиторияда ва мустақил равишда таълим олиши учун ажратилган минимал вақт ўлчовидир.
2. Мавзуга кириш, мақсад ва вазифалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида шундай фикрлар бор: “Биз бугун ўз олдимизга улкан марраларни қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли, ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни изчил амалга оширмоқдамиз.”
Дарҳақиқат, глобаллашув жараёни ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқишни ва рўёбга чиқаришни талаб қилади. Мамлакатимизда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва 2018 йил 25 январдаги "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5313-сон, "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонли Президент фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли фармони ҳамда “Таълим тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистон таълим тизимини барпо этишда катта роль ўйнамоқда.
Мазкур ҳужжатда Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси 2030 йилга бориб халқаро ташкилотлар мингталигидан жой олиши керак, деб белгилаб берилган бўлиб, у бизни ҳалқаро стандартларда кўрсатилган марралар сари етаклайди, таълим сифати бўйича дунё андозалари даражасига олиб чиқади. Бу борада биринчи навбатда ЮНЕСКО томонидан 2011 йили қабул қилинган Халқаро таълим стандартлари тансифи меъёрларини миллий таълим анъаналарини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда республикада 131 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улардан 98 таси маҳаллий ҳамда 25 таси хорижий олий таълим муассасаси, 8 та нодавлат олий таълим муассасаси ва уларнинг филиаллари ҳисобланади. Жумладан, сўнгги 3 йилда янги 7 та олий таълим муассасаси, 17 та филиал ва 14 та хорижий олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.
Кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига 261 та таълим йўналиши ва 559 та магистратура мутахассислиги киритилди.
2020/2021 ўқув йилида 59 та олий таълим муассасасида сиртқи таълим, 10 та олий таълим муассасасида кечки таълим шакли жорий этилди.
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони бакалавриат таълим йўналиши бўйича 600 минг, магистратура мутахассислиги бўйича эса 20 695 нафарни ташкил қилиб, сўнгги 3 йилда 2 бараварга ошди.
Дунё таълим маконига олий таълим тизимининг интеграция жараёнини киритиш мақсадида 1997 йилда таълим тизимининг Лиссабон конвенцияси ва 1999 йилда Болонья декларацияси қабул қилинди. Болонья декларациясининг асосий мақсади Олий таълимда Европа кредит тизими (ECTS- Europen Credit Transfer system) синов бирлигини қўллаш ҳамда бу таълимнинг чет элларда тан олинишига эришиш эди.Ушбу ҳужжат қабул қилинган йилда унга аъзо Европа мамлакатлари сони 29 та бўлган бўлса, 2003 йил 19 сентябрда Берлинда ўтказилган йиғилишда 33 мамлакат вакиллари иштирок этди. Бу йиғилишда Россия ҳам Болонья декларациясига киритилди[1].
Мамлакатимизда ҳам Олий таълимда Европа кредит тизими (ECTS- Europen Credit Transfer system) қўллаш ҳаракатлари бошланди. 2004 йил ноябрь ойида Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори лавозимига Самарқанд вилоят болалар хирургияси илмий маркази директори вазифасида ишлаб келаётган болалар хирургияси кафедрасининг мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор А.М.Шамсиев тайинланди. Ўқув жараёнига инновацион педагогик технологиялар жорий қилина бошланди. Ўзбекистонда илк бор 2013-2014 ўқув йилидан тиббий таълимнинг масофавий электрон тизими ташкил этилди, халқаро таълим стандартларига мос кредит-модуль тизими амалиётга киритилди. Натижада ҳорижий талабларнинг қизиқиши ортди. Иқтисодий жиҳатдан барқарор ўсишга эришилди. Ўзбекистон Республикаси “Tas-X” ягона интерактив хизматлар портали рейтингига кўра Самарқанд давлат тиббиёт институти хостларда ишлаш фаоллиги бўйича республикадаги ҳамда Россия Федерациясидаги 2000 дан зиёд ўқув юртлари ўртасида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Самарқанд тиббиёт институти ва бошқа олий таълим муассасалари тажрибаси таҳлил қилиниб, мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда Олий таълимни кредит-модуль тизимига ўтказишнинг алоҳида ўрни борлиги тан олинди.

Download 113,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish