1-Мавзу. Автомобил транспорт воситалари



Download 29,57 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi29,57 Kb.
#209678
  1   2   3

1-Мавзу. Автомобил транспорт воситалари


Маъруза режаси:

  1. Автомобил транспорт воситаларининг асосий техник-эксплуатацион хусусиятлари ва амалиётдаги ахамияти.

  2. Транспорт воситалари таснифи.

  3. Автомобиллар ўлчами ва масса кўрсаткичларининг чегаравий ўлчамлари.



1.Автомобил транспорт воситаларининг асосий техник-эксплуатацион хусусиятлари ва амалиётдаги ахамияти.
Транспорт воситаси дейилганда юк ва йўловчиларни ташишга мўлжалланган ишлаб чиқариш жиҳози тушунилади. Автомобиль транспорти воситалари икки гуруҳга бўлинади:
а) Ўзиюрар, яъни ҳаракатлантирувчи двигатели бор
автомобиллар ва тягачлар;
б) Ўзиюрмас, яъни автомобиллар ва тягачлар уланмасида ишловчи тиркама (прицеп) ва ярим тиркамалар.
Автомобиль транспорти воситаларининг аниқ шароитда самарали фойдаланилишини белгиловчи бир қанча эксплуатацион хусусиятлари мавжуд.
Автомобилларнинг асосий эксплуатацион хусусиятларига қуйидагилар киради: динамиклиги, ёнилғи тежамкорлиги, бошқарилувчанлиги, турғунлиги, ўтағонлиги, ҳаракатланиш равонлиги, сиғдира олишлиги, мустаҳкамлиги, чидамлилиги, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга мослиги, ортиштушириш ишларини бажаришга мослиги.
Автомобилнинг динамиклиги дейилганда унинг маълум йўл шароитларида юк ва йўловчилар билан биргаликда иложи борича максимал ўртача тезлик билан ҳаракатлана олиши тушунилади. Автомобилнинг динамиклиги қанча яхши бўлса, ташиш учун зарур вақт шунча кам бўлади, бинобарин автомобилнинг иш унуми юқори бўлади, яъни муайян вақт бирлигида аниқ масофага юк ёки йўловчиларни кўп миқдорда таший олади. Автомобилнинг динамиклиги унинг тортиш ва тормозлаш хусусиятларига боғлиқдир.
Автомобилнинг ёнилги тежамкорлиги дейилганда, унинг ҳаракатланиши учун ёқилаётган ёнилғи қувватидан оқилона фойдаланиш тушунилади. Ёнилғи тежамкорлиги ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган эксплуатацион хусусиятдир, чунки ёнилғи харажати умумташиш таннархининг энг катта қисмини ташкил этади. Ёнилғи қанча кам сарфланса, автомобилнинг эксплуатация харажати шунча арзон бўлади.
Автомобилнинг бошқарилувчанлиги — бу унинг бошқарилувчи ғилдираклари ҳолатига кўра ҳаракат йўналишини ўзгартира олиш хусусияти. Автомобилнинг бошқарилувчанлиги унинг ҳаракат хавфсизлиги даражасига кўп жиҳатдан таъсир этади.
Автомобилнинг тургунлиги дейилганда унинг сирғдриб кетиш, сирпаниш ва ағдарилишга қарши тура олиши тушунилади. Автомобилнинг турғунлиги унинг тормозланиш динамикаси ва бошқарилувчанлиги билан бир қаторда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди. Автомобилнинг турғунлиги, айниқса, сирғанчиқ йўл шароитлари ва юқори тезлик билан ҳаракатланишда катта аҳамиятга эга.
Автомобилнинг ўтагонлиги унинг оғир йўл шароитлари ва йўлдан ташқарида (қорли ёки қумли қриқларда, балчиқ жойларда) ҳаракатлана олиш хусусиятидир. Ўтағонликнинг аҳамияти экинзор, ўрмонзор, конлар ва бошқа йўлсизлик шароитларида ёки йўл шароити оғир бўлган жойларда ишловчи автомобиллар учун ниҳоятда каттадир.
Автомобилнинг ҳаракатланиш равонлиги дейилганда унинг нотекис йўлларда катта тезлик билан ҳаракатланишида кузови (салони)нинг тебранмаслиги тушунилади. Ўртача ҳаракат тезлиги даражасига, ташилаётган юклар сифатини бузилмаслигига, ҳайдовчи ва йўловчилар толиқиб қолмаслигини ҳисобга олганда ҳаракатланиш равонлигининг аҳамияти каттадир.
Автомобилнинг сиғдира олиш хусусияти ундаги бир вақтда ташиладиган юклар миқдори ёки йўловчилар сони тушунилади. Юк автомобилининг сиғдира олиш хусусияти унинг юк кўтарувчанлиги ва кузовининг ички ҳажм ўлчовлари билан боғлиқ. Йўловчи автомобилларининг сиғдира олиши дейилганда бир вақтда ҳаракатланувчи йўловчилар сони тушунилади.
Автомобилнинг мустаҳкамлик хусусияти унинг тузатиш учун зарур бўлган вақг талаб этувчи синишлар ва бузилишларсиз ишлаш хусусиятидир.
Автомобилнинг чидамлилиги бу унинг тузатиш учун эксплуатациядан тўхтатишни талаб этувчи қисмларининг жадал эскиришсиз ишлаш хусусиятидир.
Автомобилнинг техник хизмат кўрсатиш ва таьмирлашга мослиги унинг конструкцияси билан боғлиқ бўлиб, бундай ишларни енгил ва осонлик билан ҳамда қисқа вақтда бажаришдан иборатдир. Бундай ишларни бажаришга кўп вақт талаб этилса, ташиш таннархи қимматлашади.
Автомобилнинг юк ортиш-тушириш (ёки йўловчиларни олиш ва тушириш)га мослиги дейилганда, бундай операцияларни бажаришга кам меҳнат ва вақт сарфи тушунилади.
Автомобилнинг эксплуатацион хусусиятларини назарий жиҳатдан тахлил этишдан пировард мақсад транспорт воситаларининг иш унумини ошириш ва ташиш таннархини арзонлаштириш бўлиб, улар биргаликда автомобилларда юк ва йўловчилар ташиш фанининг асоси ҳисобланади. Бундай мақсадга эришиш учун қуйидаги масалаларнинг самарали ечимларига эришиш лозим:
-автомобилнинг техник ҳаракат тезлигини ошириш;
-ёнилғи солиштирма сарфини камайтириш;
-автомобиль транспорти ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;
-автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчилар учун энг қулай шарт-шароитни таъминлаш.

Download 29,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish