1-мавзу. Аудитнинг моҳияти, аҳамияти ва уни тартибга солиш 1-маъруза машғулоти


Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларилари билан ҳисоб-китобларни текшириш



Download 1,08 Mb.
bet62/101
Sana11.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#544160
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   101
Bog'liq
Аудит маъруза матни тўлиқ

5.Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларилари билан ҳисоб-китобларни текшириш.
Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларилари билан ҳисоб китобларни аудит текширувидан ўтказишдан мақсад – корхона ва унинг филиаллари, қарам корхоналари ўртасида амалга оширилган ҳисоб – китоб опреациялари белгиланган қонун-қоидаларга мос равишда амалга оширилганлигини текшириш ва бу ҳисоб – китоб операциялари молиявий ҳисоботларда БҲМСга мос равишда акс эттирилганлигига ишонч ҳосил қилишдан иборат.
Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларилари билан ҳисоб – китоб операцияларини ўрганиш жараёни барча бошқа ҳисоб – китоб операциялари билан бўлгани сингари ички назорат тизимини текширувдан ўтказиш билан бошланади. Бу мақсадда қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
Корхонанинг шўъба ва қарам хўжалик жамиятларилари билан ҳисоб-китоб операцияларига нисбатан мавжуд ички назорат тизими билан танишиш. Бунинг учун аудитор мижоз корхонанинг қандай шўъба ва қарам корхоналари мавжудлиги, уларнинг иш фаолияти, улар ва мижоз корхона ўртасида амалга ошириладиган операциялари мазмуни ва тартиби билан танишади. Шундан сўнг икки тараф ўртасидаги ҳисоб – китоб операцияларига нисбатан қандай ички назорат тизими ташкил этилганлиги унинг иш сифати ўрганилади. Бу вазифани самарали амалга ошириш мақсадида аудиторлик фирмалари томонидан шўъба ва қарам хўжалик жамиятларилари билан ҳисоб – китоб операцияларни текширишга мўлжалланган, биз аввалги бўлимларда кўрган, махсус саволномалар тайёрланиши мақсадга мувофиқ.
Асословчи тестларни ишлаб чиқиш. Ички назорат тизимининг сифати бўйича зарурий маълумотларни қўлга киритгач аудитор беъвосита молиявий ҳисоботларда шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан ҳисоб – китоб операциялари бўйича келтирилган маълумотларни текширишга ўтади. Бу босқичда аудитор томонидан мижоз корхона, ҳамда шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ўртасида ҳисоб – китоб юритиш жараёнида тузилган барча ҳужжатлар (аудит далиллари) тўпланади ва аудитор томонидан таҳлил қилинади.
6.Ходимларга берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан амалга ошириб бўлмайдиган кичик маъмурий-хўжалик, операцион ва хизмат сафари харажатлари учун кассадан корхона ишчиларига бериладиган пул аванслари ҳисобдор суммалар деб аталади.
Бу маблағлар одатда корхонанинг банк ҳисобрақамидан кассага келиб тушган маблағлар асосида ажратилади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб – китоблар корхоналарда тез-тез рўй бериши ва бу тур операциялар фирибгарликка сезувчан бўлгани сабаб уларни аудит текширувидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шу сабаб, аудиторлик фирмалари бу операцияларни ёппасига текширувдан ўтказадилар.
Ходимларга берилган аванслар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш ҳам бошқа бўлимлар каби ички назорат тизимини текширишдан бошланиши керак. Бу жараён аудитор томонидан қуйидагича амалга оширилади:
Ходимларга берилган аванслар ҳисоб – китобини назорат қилиш учун мўлжалланган қандай тур ички назорат тизимлари шакллантирилганлигини ўрганиш. Бу мақсадда саволнома тўлдирилади.
Ўтказилган тест синовлари натижаларини ўрганиб аудитор ҳисобнинг ушбу бўлими бўйича аудиторлик текшируви дастурини тайёрлайди.

Ички назорат тизими бўйича саволномани тўлдиргач аудитор ички назорат тизимига дастлабки баҳони беради ва бу тизимнинг амалда қанчалик самарали ишлаётганини текшириши мақсадида қўшимча назорат тестларини ишлаб чиқади.


Ички назорат тизимига нисбатан қўшимча назорат тестларини амалда қўллаш натижасида ушбу тизим саволномада келтирилган маълумотларга мос келаётганига ёки ички назорат тизими амалда самарсиз эканлигига ишонч ҳосил қилади. Бунинг натижасида аудитор аудит текшируви жараёнида ички назорат тизимига мурожаат этиш қанчалик асосли эканлигини белгилайди.
Ички назорат тизимининг сифати бўйича текширувни якунлагач аудитор бевосита ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоб операциялари молиявий ҳисоботларда қанчалик БҲМСга мос акс эттирилганини текшириш мақсадида асословчи тестларни ишлаб чиқади ва уларни амалда қўллайди.
Текширув вақтида хизмат сафари харажатлари қонуний ва мақсадга мувофиқ қопланганлигини текшириш лозим. Бунда хизмат сафарига юбориладиган ходимлар тўғри ҳисобга олинганлиги ва рўйхатга олиш дафтари тўғри юритилаётганлиги аниқланади.
Хизмат сафарига юборилган шахслар томонидан тақдим этилган аванс ҳисоботларини текширишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Хизмат сафари гувоҳномаларида ходим режалаштирилган жойларга борганлиги ва кетганлиги тўғрисида белгилар қўйилганлиги, хизмат сафари ҳужжатларида чиқарилган ва тўғирланган ёзувлар мавжудлиги, ҳужжатларнинг барча реквизитлари тўлдирилганлиги аниқланади. Ходимнинг амалда хизмат сафарида бўлган вақти хизмат сафари гувоҳномасидаги белгилар бўйича аниқланади ва ушбу саналар бориш-келиш йўл ҳужжатлари кўрсаткичлари билан солиштирилади. Кунлик харажатлар, яшаш жойини ёллаш ва бориш-келиш йўл харажатларининг ҳисоби алоҳида текширилади.
Хизмат сафарида бўлган ходимнинг кўрпа-тўшак жиҳозларидан фойдаланилганлиги учун харажатлари чипта тақдим этилмаган ҳолда ҳам қопланади.
Корхона томонидан хизмат сафаридаги ходимларга истиқомат қилиш ва бошқа харажатлар учун амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрлар миқдоридан юқорироқ ҳақ тўланиши мумкин. Бундай ҳолларда, белгиланган меъёрлардан ошган харажатлар "Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом"нинг 1-иловасига мувофиқ фойда солиғига тортилиши, шунингдек, ходимнинг жорий ойлик иш ҳақи билан биргаликда жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғига киритилиши лозим.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ходим хизмат сафаридан қайтгандан сўнг уч кун муддатда ҳисобот бериши керак. Бунинг учун у раҳбар томонидан тасдиқланадиган аванс ҳисоботини тайёрлайди. Аванс ҳисоботига режалаштирилган жойларга борганлиги ва кетганлиги тўғрисида белгилар қўйилган хизмат сафари гувоҳномаси, яшаш учун хонадон ёллаганлиги ва бошқа харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Корхона раҳбари беш кун муддатда хизмат сафарига юборилган ходимнинг аванс ҳисоботи бўйича қарор қабул қилиши лозим. Хизмат сафари харажатлари бўйича кам тўланган ва ортиқча тўланган барча ҳолатлари аудитор ҳисоботида акс этилади. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича жуда кўп камчилик ва нуқсонлар аниқланса, улар алоҳида рўйхатда қайд этилади, аудитор ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ва аудиторлик ҳисоботига илова қилинади.



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish