1-мавзу. Аудитнинг моҳияти, аҳамияти ва уни тартибга солиш 1-маъруза машғулоти


Ҳисоб-китоблар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш



Download 1,08 Mb.
bet60/101
Sana11.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#544160
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   101
Bog'liq
Аудит маъруза матни тўлиқ

3.Ҳисоб-китоблар аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш.
Режалаштириш аудит текширувини ўтказишнинг дастлабки босқичи ҳисобланиб, молиявий ҳисобот элементларига нисбатан аудит текширувининг якуний мақсадини ифодалайди. Ушбу мақсад “аудит режаси” номли ишчи қоғозда ўз ифодасини топади. Аудиторлик фирмаларида ушбу ҳужжат катта аудитор томонидан тайёрланади ва текширувда иштирок этаётган ассистентларга тарқатилади. Аудит режасининг шакли ва ҳисоб – китоб операциялари юзасидан аудит режасида акс эттирилади.
Режалаштириш жараёнида кутилаётган аудит текширувининг ҳажми, муддатлари белгиланади, шунингдек, аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи юзасидан холис ва асосли фикр шакллантирилиши учун амалга оширилиши лозим бўлган умумий аудиторлик амаллари (процедуралар)нинг тури белгиланади. Режалаштириш жараёни “аудит дастури” номли ишчи ҳужжат тайёрланиши билан ўз ниҳоясига етади. Аудит дастури аудит режасининг кенгайтирилган шакли бўлиб, аудит режасида текширув юзасидан белгиланган якуний мақсадга эришилиши учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар батафсил ёритилади. Бошқача қилиб айтганда, аудит дастури аудит режасига эришиш воситасидир.
Аудит текширувини ўтказиш жараёнида аудитор аудиторлик дастурининг назорат воситаларининг тестлар дастури кўринишида ва моҳиятига кўра аудиторлик амалларининг дастури кўринишида тузилганлигини текшириши лозим.
Аудит текширувида иштирок этаётган аудитор ассистенти аудит дастурида келтирилган хар бир вазифани амалга оширганини оғзаки тарзда эмас, балки тегишли ишчи қоғозларда ёзма тартибда баён этади. Катта аудитор хам айнан шу ишчи қоғозлар асосида аудит текширувининг АФМСга амал қилган ҳолда ўтказилаётганига ишонч ҳосил қилади, аудиторлик фирмаси раҳбари хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида аудиторнинг холис фикрини шакллантиради ва шаклланган фикрга мос келувчи аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини имзолаш учун асосга эга бўлади.
Ишчи қоғозларнинг ана шундай катта аҳамиятга эгалиги сабаб, улар тегишли тартибда расмийлаштирилиб борилиши, уларда ҳар бир бажарилган аудиторлик амали махсус рақамлаштириш тизимига асосан кодланиши керак. Рақамлаштиришнинг ахамияти шундаки, аудитор текширув жараёнида ўзи ёки текширувда иштирок этаётган бошқа аудитор тайёрлаган ишчи қоғозларга қайта мурожаат этиши зарур бўлганда керакли ишчи қоғозларни осон топиш мумкин бўлади. Шу билан бирга ишчи қоғозларнинг код рақами бўйича жорий ва доимий файлларда архивлаш келгусида шу мижоз корхонада ўтказиладиган аудит текшируви жараёнида уларга мурожаат этилишинини соддалаштиради.
Аудит текширувини ўтказиш даврида дастлаб маълум бўлмаган, аммо кейинчалик юзага чиққан ҳолатлар, мисол учун мижоз томонидан яширилган кредиторлик қарзларининг аниқланиши сабабли режалаштирилган аудит амалларини ўзгартириш зарурати юзага келиши мумкин. Шунга мос равишда дастлаб тузилган аудит режаси ва дастурини қайта кўриб чиқиш лозим бўлади. Демак режалаштириш ва дастурлаш аудит текширувининг дастлабки босқичи ҳисоблансада, бу жараён бутун текширув давомида таколмиллашиб бораверади. Аммо, катта аудитор режа ва дастурдаги ўзгаришларнинг сабаб ва натижаларини кўрсатувчи қўшимча маълумотнома тайёрлаши лозим.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish