Жадидларнинг ахлоқий қарашлари.
Абдурауф Фитрат 1886 йилда Бухорода савдогар оиласида таваллуд
топади. Отаси Абдураҳимбой ўқимишли, дунёвий воқеалардан хабардор
киши бўлган.
Фитрат бошланғич билимини Бухорода эски мактабда олди, кейин Мир
Араб мадрасасида ўқиди. Сўнгра Бухоро “Хайрия жамияти” йўлланмаси
билан 1909-1913 йилларда Истамбул дорилфунунида ташил олади.
Истамбулда у форсий тилда “Мунозара” (1911 й), “Сайҳа” (1911 й), “Сайх
ҳинди” (1912 й) асарларини ёзади.
Абдурауф Фитрат Ватанни севди, Ватанни бизнинг валенеъматимиз
деб билди.
Фитрат ўз асрларида Ватан гўзаллигини завқ билан тасвирлаб дейди:
Қардошларим, мана, сизга бир ўлка –
Ким топилмас ер юзида сингари.
Ҳар ёнидан кенг, ям-яшил учмоҳлар,
Жон сувидан етишгандир гуллари...
Фитрат ўз ватандошларини азиз диёри Туркистонни севишга, уни
асрашга чорлади. У ёшларга хитоб қилиб уларни шу Ватан миллат саодати,
бахти, равнақи учун фидоийлик кўрсатишга, жасоратли бўлишга даъват этди.
Оғир йигит, сенинг гўзал, нурли кўзингда
Бу миллатнинг саодатин, бахтин ўқидим.
Ўйлашингда, турмушингда ҳамда ўзингда
Бу юрт учун қутулишнинг борлигин кўрдим.
Турма-югур, тинма-тириш, букилма-юксал,
Ҳуркма-кураш, қўрқма-ёпиш, йўрилма-қўзғал.
Фитрат илм-маърифатнинг жамият тараққиёти ва инсон камолоти,
маданият ривожида муҳим аҳамиятга моликлигини юқори баҳолади.
У инсон камолотида оила, жамоа муҳим ўринни эгаллаши ва ақлнинг
комил бўлиши, ахлоқий поклик ғояларини олға суриб, донишмандлик,
шижоаткорлик, адолатлик каби инсоний фазилатларни улуғлади, инсон
ақлий қувватининг натижасиз, ақлнинг раҳбарлигисиз саодатга эриша
олмаслигини айтди. Бу соҳада ўқитувчилар раҳнамолик қилишлари
кераклигини айтиб, ўқитувчиларга мурожаат қилди, уларни турк элига тўғри
йўлларни кўрсатишга чорлайди.
30
Туркистон маьрифатпарварлари орасида яна бир мутафаккир
таълимшунос, педагог ва ахлоқшунос Абдулла Авлонийдир (1887-1934).
Унинг ХХ аср бошларида Туркистонда машҳур бўлган “Туркий Гулистон
ёхуд ахлоқ” (1913) асари ахлоқий муаммоларга жадидчилик нуқтаи-
назаридан ёндошиши, кўпчиликка тушунарли тилда ёзилгани билан ажралиб
туради. Агар Анбар Отиннинг “Қаролар фалсафаси” рисоласида долзарб
ахлоқий муаммоларга мажозий-фалсафийлик, илмий, назарий хулосалар
орқали ёритилса, Авлоний асарида фазилатлар ва иллатларга кўпроқ таъриф
бериш, уларни шарҳлаш йўли билан ёндошилади.
Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида
анъанавий-фалсафий ёндашув бўлмиш антропологик нуқтаи-назар бўртиб
кўзга ташланади. Аммо бу ёндошувнинг янгиланган моҳияти шунда эдики,
тадқиқот объекти сифатида макон ва замондаги, миллий озодликка, янгича
ҳаёт тарзига интилишни ўз олдига ният қилиб қўйган Туркистон фуқароси
олинади. Ана шу янги инсон тарбияси бош масала тарзида ўртага ташланади.
Файласуф педагог, аввало, миллатни тарбиялашни ўз устига олган
тарбиячи муаммосига тўхталади, оталар – тўйчи, улоқчи, базмчи, илм
қадрини
билмаган, муаллимлар – ўзлари
тарбияга
муҳтож,
дорилмуаллиминни тугатиши керак бўлган, мударрислар эса – дарслари
беимтиҳон ислоҳ яқинига йўламайдиган кишилар. Шу боис миллат ёшлари
тарбиясини
усули
жадид
тарафдорлари
таълим-тарбия
тизимини
замонавийлаштириш, ислоҳ қилишга интилаётган зиёлилар қўлга олиши
керак. Абдулла Авлоний Россия ҳукумати у ер-бу ерда янгича мактаблар
очгани – шунчаки жаҳон жамоатчилигини чалғитиш эканини, очиқ бўлмаса
ҳам, қуйидаги ишора билан айтиб ўтади: “... ҳукумат ҳамманинг отасидир. Ўз
фуқаросининг болаларини тарбия қилмак лозим. Шунинг учун бизнинг Русия
ҳукуматимиз ўгай бўлса ҳам, ҳар ерда бизлар учун мактаблар очуб,
болаларини текин ўқитур”. Авлоний ана шу “Ўгай тарбиядан” кўра миллий
тарбиямиз усулларини янгилашни афзал билади ва ўз даврини “Тарбиянинг
замони – тарбияни айни вақти деб атайди. Унинг бу борадаги қарашлари
ҳануз ўз кучини йўқотмаганлигини, тарбия – ҳозир ҳам жамият учун долзарб
муаммо эканини Президент Каримов машҳур нутқларидан бирида (1995 йил
23 февраль) Авлонийдан мана бундай деб кўчирма келтиради:
“Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек, “Тарбия бизлар
учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир”.
Ҳозирги давр ахлоқи ҳақида гап борадиган бўлса, Республикамиз
мустақилликка эришганидан сўнг ахлоққа, ахлоқий тарбияга жуда катта
эътибор берила бошлади. Республикамизнинг доно етакчиси, юртбошимиз
бир неча бор таъкидлаганларидек, биз келажакда қурадиган кучли
фуқаролик жамиятида яшайдиган комил инсонни тарбиялашда ахлоқ жуда
катта роль ўйнаши лозим. Хуқуқий, адолатли жамиятда онгли, одобли шахс
шаклланиши катта муаммолардан биридир. Лекин жамиятимизда Ғарб
сингари ахлоқий деградатция кузатиляптими? Бор қисман, Ғарбга сажда
қилиш, унга кийинишдаги тақлид, эстрада санъатидаги тақлид аммо бу
дегани, бизни одамларимиз ахлоқсизланмоқда деб талвасага тушишга сабаб
31
бўла олмайди. Бизни ахлоқимиз ўзига хос шарқона ахлоқ, демак, биз
олдимизга ахлоқий тарбия, ахлоқий маданият муаммоларини ҳам
юртбошимиз раҳбарлиги ва раҳнамолигида албатта амалга оширажакмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |