1-Мавзу: Ахборот тизимларининг инструментал воситаларига кириш. Режа


Компьютернинг оператор билан мулоқоти



Download 0,74 Mb.
bet33/63
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#40067
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63
Bog'liq
Ахборот тизимлари

6.2.2. Компьютернинг оператор билан мулоқоти
Компьютерлардан автоматлаштириш масалаларида фойдаланишда оператор (диспетчер) ишчи ўрнини тўғри ташкил этиш талаб этилади. Бу ерда компьютер инсон-машина интерфейси ролини бажаради. Оператор ишининг унумдорлигини ошириш учун SCADA-пакетлари билан бирга овоз, анимация, юқори сифатли рангли графика, ва бошқа кўплаб функциялар ишлатилади.
Инсон-машина интерфейсини яратиш учун сенсорли экран мониторлари, плазмали панеллар, проекторлар, трекбол, колонкалар, клавиатура қурилмалари ишлатилади.
Трекбол компьютер сичқончасига ўхшаш бўлиб, шариги юқорига қараган, шарикнинг диаметри 1 см дан 6 см бўлади. Трекболнинг қулайлиги шундаки, уни ишлатишда қўллар тўлиқ ҳаракатда бўлмайди, кўп жой талаб этмайди, ёриқ ёки тебранувчан жойларда ҳам ишлатиш мумкин.
Сенсорли экран монитор экрани юзасида жойлаштирилган шишали ёки пластикли пластинадан иборат. Оператор бармоғи экранга текканида унинг кординатасини аниқлаш учун асосан 4 та физик принцип ишлатилади: акустик тўлқинлар юзасида бармоқ энергиясининг ютилиши, экранга текканда ток ҳажмининг ўзгариши, бармоқ билан босганда иккита тиниқ сатҳ орасидаги қаршиликнинг ўзгариши ва экран периметри бўйлаб тарқаладиган инфрақизил нурлар доғи.
Саноатни автоматлаштиришда оператор панели тушунчаси ҳам қўлланилади, унда клавиатура ўрнига бир нечта махсус тугмалар ва монитор ўрнига жуда кичик экранли миниатюрли дисплей ишлатилади.
Бундай қурилмлар компьютернинг СОМ-портига уланади.

6.2.3. Саноат компьютерлари
Саноат компьютерлари офисли компьютерлардан конструктив белгилари билан фарқланади, лекин ўша архитектура ва микропроцессорларни ишлатадилар. Уларнинг асосий фарқлари қуйидагилар:

  • алмаштирилувчи платалар учун разъёмлар асосий платада эмас балки, пассив панелда ўрнатилади;

  • алмаштирилувчи платалар учун ишончли разёмлар ишлатилади;

  • платани алмаштириш учун корпусни очиш шарт эмас.;

  • CompactPCI, AdvancedTCA, COMExpress, VME, VXI ва бошқа махсуслаштирилган саноат компьютерлари шиналари ишлатилади;

  • қаттиқ диск ўрнига флеш-хотира қўлланилиши мумкин;

  • назоратчи таймер мавжудлиги;

  • мустаҳкам конструкция;

  • ток манбаидаги кучланиш диапазони 100 дан 250 В гача бўлган, ташқи таъсирлардан ҳимояланган ва юқори ишончга эга бўлган ток манбаини қўллаш;

  • шкастланганда ёки ток юқолганида маълумотларни хотирада сақлаш учун энергияга боғлиқ бўлмаган (аккумулятор) оператив хотиранинг мавжудлиги;

  • битта конструктивда ва битта бирлаштирилган шанада бир нечта компьютер тизимлари жойлаштирилиши мумкин;

  • флэш-хотиранинг мавжудлиги;

  • Windowsдан бошқа DOS, Linux ва реал вақтдаги операцион тизимларнинг қўллаш мумкинлиги.

Саноат компьютерларининг конструктив тузилиши чанглардан, намликдан, тебранишлардан ҳимояни таъминлайди ва техник хизмат кўрсатишни енгиллаштиради.


Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish