Компьютернинг авоматлаштирилган тизимларда тутган ўрни
Автоматлаштириш муаммоларини ечиш учун ДМКларни қўлланилиб келаётганлиги қарамай, кўпгина масалаларни ечишда контроллерларга нисбатан компьютер анча самарали восита ҳисобланади. Компьютер бир вақтни ўзида ҳам опереатор пульти сифатида ҳам контроллер вазифасини бажаришда ишлатилиши мумкин. Автоматлаштириш масалаларида офисли ва саноат компьютерлари кенг қўлланилади.
6.2.1. Компьютер контроллер сифатида
Компьютерга қуйидагилар ўрнатилса у тўлиқ контроллерга айланади:
контроллерни дастурлаш тизимлари (масалан, CoDeSys, ISaGRAF, SCADA);
қаттиқ диск ўрнига электрон диск;
киритиш-чиқариш платалари ёки киритиш-чиқаришнинг ташқи модуллари;
назоратчи таймер.
Электрон диск флеш-хотира микросхемаларидан тузилган доимий хотирага эга ва корпуси конструктив жиҳатдан IDE ва SCSI интерфейсли оддий қаттиқ дискка ўхшаш. Унинг асосий устунлик томонлари сифатида, тебранишларга чидамлилиги, шовқинсиз ишлаши, юқори ишончлилиги, энергия тежамкорлиги, вазни енгиллигини келтиришимиз мумкин.
Назоратчи таймер компьютер қотиб ишламай қолганида уни қайта юклаш учун хизмат қилади. Шуни таъкидлаш керакки, компьютерда Windows операцион тизимини юкланиши контроллерга нисбатан кўпроқ вақтни талаб этади.
Компьютерларни контроллер сифатида ишлатилишининг устунлик томонларига:
оператив хотира ҳажмининг катталиги;
қаттиқ диск ҳажмининг юқорилиги;
юқори тезликка эга эканлиги;
аппарат воситаларининг тез ривожланиши (компьютерларнинг модернизацияси ҳар 4-6 ойда, контроллерники эса 3-5 йилда);
бир неча баробар паст нарх;
компьютер бўйича яхши биладиган мутахассисларнинг кўплиги;
компьютерларда контроллерлар қўллай олмайдиган DVD ва CD-ROM дисководларининг мавжудлиги, принтер, овоз картаси, образ ва текстларни аниқлаш тизими ва бошқа воситаларни ишлатилиши;
компьютер ва унинг дастурий таъминотини енгил алмаштириш мумкинлиги;
клавиатуры, сичқонча ва мониторларга эгалиги;
ўзаро алоқадор бўлмаган турли ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган компьютер қисмларини йиғиш мумкинлиги;
SCADA пакетлари ёрдамида барча автоматлаштирилган тизимларни яратиш имконияти мавжудлиги (масалан, MasterSCADA, Trace Mode);
Саноат компьютерлари контроллерларга қўйилган шартларга яқинлашиб бораётган бўлсада, шахсий компьютерларнинг баъзи устун томонларини йўқотмоқда (уларга, тезкорлик, модернизация қилиш, паст нарх), шахсий компьютерларнинг бошқа устунлик томонлари уларни саноатда кенгроқ тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Саноат компьютерларининг ва контроллерларнинг ривожланиши билан улар орасидаги фарқ йўқолиб бормоқда. Шундай бўлсада, бир нечта асосий фарқларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:
сичқонча, клавиатуру ва монитор;
қаттиқ диск;
ҳарорат диапазонининг торлиги (0 дан +50 ºС гача);
Windows операцион тизими (баъзан реаль вақтдаги Windows CE, QNX, RTOS операцион тизимлари ишлатилади);
процессор ва ток манбаини совутиш учун вентилятор.
Саноат компьютерларида баъзан реал вақтдаги операцион тизимлар ишлатилади, лекин у ҳар доим зарурий эмас, ҳатто атмотлаштирилган бошқарув тизимларида ҳам.
Масалан, теплицаларда микроклиматни бошқариш тизими масалаларини ечиш учун Windows XP операцион тизимли битта компьютер ва RealLab серияли киритиш-чиқариш модуллари етарли. Фақатгина унча катта бўлмаган камчилиги шундаки, компьютер қотиб қолганида Windows ОТни қайта юклаш учун кўпроқ вақт сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |