1-Мавзу: Ахборот тизимларининг инструментал воситаларига кириш. Режа



Download 0,74 Mb.
bet26/63
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#40067
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   63
Bog'liq
Ахборот тизимлари

Кўп поғонали архитектура


Ишлаб чиқариш саноати тармоғи 1-расмда кўрсатилганидек фақат битта компьютерга эмас, балки компьютерлар тармоғига уланиши мумкин. Масалан, Ethernet локаль тармоғига ёки Internet глобал тармоғига (2-расм).



2-расм. Замонавий автоматлаштирилган тизимнинг уч босқичли иерархик кўриниши.

Автоматлаштирилган тизимнинг бундай архитектураси жамоа бўлиб ишлашда, автоматлаштирилган ахборот тизимларини бошқаришда қулай ҳисобланади. Масалан, навбатчи оператор, бош муҳандис ва директор теплицадаги ҳаво ҳароратини ёки элеватор қувватини бир вақтни ўзида кузатишлари мумкин. Алюмин заводида алюмин олиниши жараёнинининг бориши ҳақидаги маълумотларни 50 та локал тармоққа уланган ишчи ўринлари кузатиб туришади.
ОРС-сервер ёрдамида тармоқдаги ихтиёрий компьютерларга, киритиш-чиқриш қурилмаларига ёки контроллерларга рухсат берилади. OPC серверлари бир нечта компьютер ёки контроллерларга жойлаштирилиши мумкин, уларнинг ихтиёрий бирига рухсат тармоқдаги ихтиёрий компьютер орқали бажарилади. Технологик жараёнларни автоматлаштиришда ушбу архитектурадан фойдаланиш мумкин. Турли саноат тармоқлари турли протоколларни қўллаши, турли ишлаб чиқариш фирмаларининг қурилмаларини ишлатиши ва маълумотларни узатишда турли физик муҳитлардан (оптиктолали, мис симли, радиоалоқа) фойдаланишлари мумкин (2-расм). Одатда ОРС сервер компьютернинг фақат бир ёки бир нечта киртиш-чиқариш портлари билан ишлайди, уларнинг ҳар бирига битта саноат тармоғи уланади. Шунинг учун тизимдаги ОРС серверлар сони саноат тармоқлари сонидан кичик ёки тенг бўлади. Ethernet тармоғи туфайли тизимга МБ сервери, коммуникацион серверлар, веб-серверлар, принтерлар, плоттерлар, факслар, технологик қурилмалар ва бошқа қурилмалар енгил кира олишади.
Назорат қилувчи ва бошқарувчи дастурий восита ҳисобланадиган SCADA пакетлари компьютер тармоқларида ўрнатилган асосий датурий таъминотдир. Контроллерларда эса МЭК 61131-3 стандарти дастурлаш тилларига мос келувчи юкловчи дастур модуллар ишлатилади.
Мураккаб тизимларнинг бошқаруви бир нечта ўхшаш иерархик даражали кўринишга эга (3-расм).



3-расм. Замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизими иерархик даражаси.



Бошланғич нолинчи даража  датчиклар ва бажарувчи қурилмаларни (актуаторлар) ўз ичига олади: ҳаво ҳароратини ўлчаш датчиклари, босим, дискретли датчиклар, контакторлар, электромагнитли клапанлар, электр ўлчагичлар ва бошқалар. Датчиклар AS-интерфейс (ASI), 1-Wire или CAN, HART ва бошқа типли интерфейсларни ўз ичига олади.
4...20 мА, 0...20 мА, 0...5 В аналогли интерфейслар нолинчи даражанинг эскирган интерфейслари ҳисобланади. Ҳозирги вақтда интеллектуал датчиклар яратилган бўлиб, уларда сонли интерфейс, ўзида мужассам бўлган контроллерлар ва ўзининг хотираси мавжуд.
Биринчи даража саноат тармоқларида ахборот алмашинишга мўлжалланган дастурлаштириладиган мантиқий контроллерлар, аналог-рақамли ва дискретли киртиш-чиқариш модулларидан ташкил топган. Уларга мисол қилиб Modbus RTU, Modbus TCP, Profibus турдаги контроллерларни айтишимиз мумкин.
Иккинчи (назоратчи) даража  инсон-машина интерфейсли ишчи компьютерлардан ташкил топган. Энг кенг тарқалган бошқарувчи дастур воситаси бу инсон-машина интерфейсли SCADA-пакетларидир.
Назоратчи компьютер технологик жараённинг боришини кузатади ёки компьютер экранидаги мнемосхемалар ёрдамида уни бошқаради. Назоратчи компьютер шу билан биргаликда, йиғилган маълумотларни архивлайди, оператор ҳаракатини ёзади, аварияли ва технологик сигналларни таҳлил қилади, аварияга қарши ҳимоя сигналларини ишлаб чиқади ва технологик жараёнларни бошқаришнинг бошқа кичик қисмларини бажаради. Назоратчи компьютерлар тармоққа уланганлиги туфайли, уларни ихтиёрий биридан туриб жараёнларни кузатиш, бошқариш ва келиб чиқан муаммоларни бартараф этиш мумкин. Иккинчи даражанинг яна бир муҳим қисми реал вақтдаги маълумотлар базасининг мавжудлигидадир. У учинчи даражадаги иерархик бошқарув тизими билан алоқа алмашинуви воситаси ҳисобланади.
Учинчи даража (цехни бошқарувчи даража) технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизими билан корхона бошқарувининг автоматлаштирилган тизими интеграциясини таъминлайди. Корхона бошқарувининг автоматлаштирилган тизими ўзидаги корпорациялар сонининг кўплигига қараб, янада юқори бўлган тўртинчи даражани ўз ичига олиши ва ер юзининг турли мамлакатларида жойлашган ўзидан юқори бошқарувчи бўлган тизимлар билан интеграция қилиши мумкин.
Автоматлаштирилган бошқариш тизимининг даражалари сони корхонанинг катталигига боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин.
Корхона бошқарувининг автоматлаштирилган тизими даражасида қуйидаги вазифалар ечилади:

  • ERP (Enterprise Resource Planning) – корхона ресурсларини режалаштириш;

  • MRP (Manufacturing Resource Planning) – корхонанинг технологик бўлимлари ресурсларини режалаштириш;

  • MES (Manufacturing Execution Systems) – ишлаб чиқариладиган ресурсларни бошқариш;

  • HRM (Human Resource Management) – инсон ресурсларини бошқариш;

  • EAM (Enterprise Asset Management) -  асосий фондларни, техник хизмат кўрсатиш ва тузатишларни бошқариш.

Охирги йилларда бошқарув масалаларини ҳал этишда интернет-технологияларини ишлатиш катта қизиқиш ўйғотмоқда. Уни фақат корпоратив бошқарув даражасида эмас, балки технологик қурилмаларни бошқариш даражасида ҳам қўллаш мумкин. Бу мақсадни амалга ошириш учун оддий компьютерларда жойлаштириладиган web-серверларни контроллерлар ёки киритиш-чиқариш модулларига микро web-серверлар сифатида жойлаштирамиз ва ишлатамиз. Ихтиёрий web-браузерлар ёрдамида, масалан Internet Explorer, технологик жараёнларни бошқариш мумкин бўлади. Бунинг учун технологик жараён мнемосхемасининг интернет-саҳифаси микро-веб-серверларда очилади.


Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish