Мавзу: Гуруҳли ва корпоратив ахборот тизимларини ташкил этиш архитектураси.
Режа:
Файл сервер ва клиент сервер архитектураси.
Кўп поғонали архитектура ва интернет технологияси.
Клиент дастурларини яратиш воситалари.
Гуруҳли ва корпоратив ахборот тизимларини ташкил этишда қуйидаги архитектуралар қўлланилади:
файл-сервер архитектураси асосидаги тизимлар;
клиент-сервер архитектураси асосидаги тизимлар;
кўп поғонали архитектура асосидаги тизимлар;
интернет/интранет-технология асосидаги тизимлар.
Файл-сервер архитектураси
Файл-сервер архитектураси тармоқдаги компьютерларнинг бирини марказий деб ҳисоблайди ва файллар сервери деб атайди. Унда ҳамкорликда ишлатиладиган марказий маълумотлар базаси сақланади. Тармоқдаги бошқа компьютерлар ишчи станциялар ҳисобланади. Маълумотлар базасидаги файллар фойдаланувчилар сўровларига мос ҳолда, ишчи станцияларга узатилади. Ушбу архитектурани камчилиги шундаки, кўпчилик бўлиб бир хил маълумотга мурожаат қилганида тизимнинг ишлаши пасаяди.
Изоҳ:
Файл-сервер тизимлари анъанавий локал МББТ да яратилади. Аммо бундай тизимлар маълумотларни бутунлигига, ҳимояланганлигига бўлган талабга жавлб бера олмайди. Файл серверли ахборот тизимлари кичик ишчи гуруҳларда ва баъзи корхона ахборот тизимларида қўлланилади.
Клиент-сервер архитектураси Клиент-сервер архитектурасида маълумотлар базасини сақлашда марказий компьютер (маълумотлар базаси сервери) маълумотларни қайта ишлашнинг асосий ҳажмини ўз зиммасига олади. Клиент сўровлар (SQL сўровлар тили) орқали сервердан маълумотлар қидиради. Ҳосил бўлган маълумотлар тармоқ орқали сервердан клиентга узатилади. МББТ серверда жойлашган бўлади. Клиент-сервер архитектурасида маълумотларга тўғридан тўғри мурожаат этиб бўлмайди, бу эса унинг ҳимоясини оширади.
Клиент-сервер архитектурасида деганда иккита объект алоқаси тушунилади, яъни клиент ва сервер. Сервер клиентларнинг баъзи сўровларига хизмат кўрсатади ва амал бажаради. Тармоқ ўз ичига бир нечта сервер ва клиентларни олиши мумкин. Ҳар бир клиент бир нечта серверларга ўз сўровларини юбориши, ҳар сервер эса бир нечта клиентларга жавоб бериши мумкин. Ушбу архитектура бирданига пайдо бўладиган ёки олдиндан аниқланган маълумотларни узатиш учун жуда қулай. Масалан технологик жараёнда бирданига пайдо бўлган ҳароратнинг қийматини узатишда.
Ахборот тизимлари ЭҲМни ўрта ҳолатда биладиган фойдаланувчилар учун мўлжалланади. Шунинг учун ахборот тизимларининг клиент дастурлари оддий, фойдаланиш учун жуда қулай, дастур интерфейсини ўрганиш осонлиги билан ажралиб туриши, шунингдек фойдаланувчиларнинг иш функцияларини тўлиқ қамраб олиб, ортиқча ҳаракатлар қилиш имконини бермаслиги лозим.
Шундай қилиб, ахборот тизимларини ишлаб чиқишда 2 та масалани ечишга тўғри келади:
маълумотлар базасини ишлаб чиқиш;
клиент дастурларининг график интерфейсини ишлаб чиқиш.
Технологик жараёнларни бошқариш ва автоматлаштиришда икки поғонали клинт-сервер архитектурасини қуйидагича тасаввур қиламиз. Унда битта компьютер ва киритиш-чиқаришнинг битта қурилмаси иштирокида технологик жараён бошқарилади.
|
1-расм. Битта компьютер ва битта киритиш-чиқариш қурилмасига асосланган автоматлаштирилган тизимнинг оддий варианти.
|
Клиент-сервер икки поғонали архитектураси мураккаб ва кўп фойдаланувчили ахборот тизимларини ишлаб чиқишда айрим муаммоларга дуч келиши мумкин. Бу муаммоларни ҳал этиш учун ахборот тизимларининг кўп поғонали архитектурасини қўллаш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |