Вена конгресси
1814-йил апрел-май ойида Россия ўз ҳарбий кучлари билан Йевропада энг кучли мавқега эга эди. Шунинг учун Меттерних конгрессни имкони борича кузга чўзишни, бу билан Австриянинг мавқеини кучайтириб олишни мўлжаллаган эди. Рус императори Александр I бундай чекинишга рози бўлади. Инглиз бош вазири лорд Кестльри Меттернихга нисбатан Александр I ни кўпроқ ёқтирмас эди.
Александр I бўшаб қолган Франсия тахтига Людовик XVIII ни ўтқазишни истамас эди. Александр I Франсияда конститутсион хартия тизими ўрнатилишини ҳоҳлар ва Людовик XVIII ҳамда унинг акаси Карл Артуани умуман ёқтирмас эди.
1814-йил 23-сентябр куни белгиланган конгресснинг очилишига бир ҳафта қолганида83 Венага Людовик XVIII нинг ташқи ишлар вазири Талейран-Перигор келади. Александр Талейранни яхши билан эди. Чунки у подшодан бир неча маротаба қарз олган эди. Ёлғончилиги ва топағонлиги уни хавфли рақибга айлантирган эди. Лекин конгресс иши бошланган пайтда у ғолибларнинг вакили сифатида қатнашган. Талейран Венага келганида конгресснинг асосий муаммоси поляк-саксон масаласи бўлишини сезган эди. Александр Наполеон қўшини чекинганидан кейин Варшава герсоглигини эгаллаган ва бу йерни ҳеч кимга бермасликни очиқ баён қилган эди. Варшава герсоглиги 1807-йили Наполеон томонидан Пруссия йерларидан тузилган бўлиб, у учга бўлинган эди. Пруссия қироли Фридрих-Вилгельем III Саксонияни Пруссияга қўшиб олиш тарзидаги компенсатсияга даъвогарлик қилар эди. Александр I Саксония қироллигини Наполеон иттифоқчиси сифатида кўрганлиги учун Саксонияга қарши ҳаракат қилар эди. Талейран Франсияга қарши бўлган шомонлик иттифоқи бўлган Австрия, Англия, Россия ва Пруссия иттифоқини бузишга ҳаракат қилар эди.
Охир-оқибат шундай бўлдики, Саксонияни Пруссияга беришга қарши Англия, Австрия ва Франсия яширин иттифоқ тузадилар. Бундай иттифоқ 1815-йил 3-январ куни тузилади. Шартномага кўра, томонларга бошқа бир омн хавф соладиган бўлса, ҳар биридаги 150 минг кишилик армия билан бир-бирларига ёрдам беришлари керак эди. Тузилган шартнома шартларининг бири Венада Меттернихда қолади, иккинчиси Кестльри орқали қирол-регент Георгга, учинчиси Талейран орқали Людовик XVIII га жўнатилади.
Шартнома ҳақида хабар топган Александр I да иккита йўл қолган эди. ё иттифоқчиларга қарши уруш бошлаши, ёки ён бериши керак эди. Александр I иккинчи йўлни танлаган. Пруссияга Саксониянинг фақат бир қисми берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |