1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


XVIII asr Yevropadagi xalqaro munosabatlar



Download 1,03 Mb.
bet35/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

5. XVIII asr Yevropadagi xalqaro munosabatlar

Людовик XIV ҳукмронлиги иккинчи ярмидан бошлаб Йевропа дипломатиясида янги давр бошланди. Бу даврда Англия ва Франсия ўртасида мустамлакалар учун кураш бошланган. Бу даврда асосий кураш испан мероси учун Англия ва Франсия ўртасида кураш (1701-1714) эди. бу кураш дастлабки даврда сулолавий кураш сифатида бошланиб, кейинчалик Англия ва Франсия ўртасида дунёдаги биринчи денгиз ва мустамлакалар учун курашга айланиб кетади.


Бу урушга баҳона Испания қироли Karl II дан меросхўр қолмаганлиги эди. Людовик XIV Испания меросига ўзини ҳақли деб ҳисоблар эди. бу мерос ўша даврдаги энг бой мерос эди. Бу кураш Франсиянинг нафақат Йевропадаги гегемонлигини, балки дунёга ҳукмронлигини ҳам таъминлаши керак эди. Людовик XIV Испания ҳудудидан бошқа Италия, Нидерландия, шу билан биргаликдаги жуда катта ҳудудларни ташкил этган Испаниянинг Африкадаги мустамлакаларини ҳам эгаллашни мақсад қилган эди.
XVII асрнинг 90-йилларидаёқ Людовик XIV бошқа ҳукуматлар билан бу мерослар масаласида музокараларни бошлаган эди. Англия ва Голландия Франсиянинг бойликлар ҳақидаги таклифларини тинчгина туриб кутиб олганлар. Аммо Испаниянинг яна бир тахт вориси бор эди. Бу Австрия эрсгерсоги Карл бўлиб, олдинги Испания қироли Filipp III нинг набираси эди. Франсия дипломатлари зўр бериб, Англия ва Голландия ҳукмдорларини Испания тахтига Бурбонлар эга бўлишлари кераклигини уқтиришга ҳаракат қилганлар. Франсузлар инглиз ва голландларни Габсбургаларга қарши қайраб, Франсияга қарши коалитсияни кучсизлантиришга ҳаракат қилар эдилар. Венада Франсия элчиси Йевропада тинчликни сақлаш учун Испания меросини буюк давлатлар ўртасида бўлиб олишни зўр бериб тарғиб қилар эди. Франсуз дипломатлари баъзи ютуқларга эришадилар ҳам. 1698- ва 1700-йилларда қирол Karl II дан яширинча Испанияни бўлиб олиш ҳақида иккита шартнома тузилади. Karl II бу ҳақида эшитганида кеч бўлган эди. Karl II тахтни бечора қариндоши курфюрст Баварскийга мерос қолдиришга рози бўлади. Лекин 7 ёшли курфюрст Баварский “тўсатдан” вафот этади. Шунда Карл II тахтни бутунича франсуз шаҳзодасига топширишга келишилади. Карл II ўзининг бутун маслаҳатчилари ва руҳонийлари билан кенгашиб, тахтини, эски ва янги дунёдаги бутун мулкларини Людовик XIV нинг набираси Филипп Анжуйга қолдиришга васият қилади. Шу йили 1 ноябр куни Испания қироли вафот этади. Людовик XIV нинг таклифни қабул қилиши бутун Йевропани ўзига қарши қўйиш эди. Таклифни қабул қилмаслик эса дунёни бўлиб олиш ҳақидаги Англия, Голландия ва император билан тузилган шартномани қабул қилиш билан баробар эди. Людовик XIV ҳукмронлигининг биринчи давридаги қудратлилик ҳам йўқ эди. ниҳоят Франсия қироли саройида Пиренея ярим оролининг бўлинганлиги ҳақида қарор қабул қилинади.
На Англия, на Голландия франсуз қиролига қарши уруш қилиш мақсадлари бўлмаган. Уларнинг ҳисоблашларича тинчлик уруш ва савдо алоқалари қоидаларини бузиш билан баробар эди. Англия ва Голландия Людовик XIVнинг Испания Франсия билан қўшилмайди деган ваъдасига ишонган эдилар. 1701-йил бошида Нилерландия қироли Филипп V ва Испания витсе-қиролини ўзига бўйсунишни талаб қилади. Нидерландия ва Англияда Людовик XIV га гина қилишади. Людовик XIV мероснинг бир қисмини олишга рози бўлади, аммо яширинча Англиядан қочган Стюартлар орқали давлатнинг ички ишларига аралишади. Людовик XIV Франсияда ўлган Яков II хотирасига ҳурмат сифатида унинг ўғлига қироллик титулини беради. Англия парламенти бу ҳақида эшитгач, урушга баҳона топилади. Ҳатто Англия императори ҳам урушга киришишни ҳоҳлар эди. бу даврдаги халқаро аҳвол ҳам Габсбургларнинг азалий душмани бўлган Бурбонларга зарба беришга қулай ҳолатга келган эди. Бу даврда императорга Турк султонининг хавфи ҳам кучаяётган эди. Буни олдини олиш учун 1699-йилда Карлвоитскда турклар билан сулҳ тузган эди. англия императорининг герман князлари орасидаги тарғиботи уларда франсуз қиролига қарши тарғиботни ҳам кучайтиради. Дания ва Шветсия ҳам Вестфалия сулҳидан кейин Франсия қиролининг Йевропадаги гегемонлиги кучаяётганлигидан хавфсираётган эдилар. Шимолий уруш уларни шимолий-ғарб масаласидан чега сурган ва император улардан Франсияга қарши ёрдам ололмаган эди.
Бу давр Йевропадаги вазият Франсия манфаатига зид равишда ривожланаётган эди. XVII асрнинг 80-йилларида Йевропа давлатларининг Франсияга қарши коалитсияси шаклланаётган эди. 1701-йил бошидаги уруш Франсия учун муваффақиятсиз бошланади. Франсия Италия, Испания, Нидерландия ва герман Рейн дарёси бўйларида урушга киришишга мажбур бўлади. Урушнинг биринчи даврида (1702-1704) Франсия учун муваффақиятсизликлар даври ҳисобланади. 1704-1710-йиллари уруш туфайли мамлакатда очлик ва иқтисодий инқирозлар бошланади. Бунинг устига Севенин тоғларида камизар-протестантларнинг қўзғолонлари бўлиб ўтади. Бунинг натижасида Людовик XIV ҳақоратли шартнома тузишга мажбур бўлади.
“Қуёш қирол” ҳисобланган Людовик XIV ҳукмронлигининг иккинчи даври машҳур шахслар ва талантли ҳарбийлар учун оғир давр бўлган. Бу даврда Франсияда монархиянинг гуллаган даври бўлган. Натижада машҳур шахслар Вилгелем III Оранский, Англиядаги Малборо, австриялик қўмондон, шаҳзода Йевгений Савойскийлар унинг душманлари тарафига ўтиб кетадилар. Энди Людовик XIV урушдан зарар олмасдан чиқиб кетиш йўлларини ахтара бошлади.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish