1-машғулот талабаларни мактабда олган билимларини аниқлаш учун тест синовини ўтказиш


Масалалар Туғри чизикли харакат 1. Иккита туғри йул узаро α



Download 0,62 Mb.
bet4/14
Sana27.05.2022
Hajmi0,62 Mb.
#611630
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Физика курсининг

Масалалар
Туғри чизикли харакат
1. Иккита туғри йул узаро α=60° бурчак остида кесишади. Улар буйлаб икки машина чоррахадан: бири v1=60 км/соат, бошкаси v2 = 80 км/соат тезлик билан узоклашмокда. Машина-ларнинг бир-биридан узоклашиш тезликлари v' ва v" аниқлансин. Машиналар чоррахадан бир пайтда утган.
2. .Нукта t1=15 с давомида v1=5 м/с, t2=10 с давомида v2 = 8 м/с ва t3= 6 с давомида v3 = 20 м/с тезлик билан харакатланди. Нуктанинг шу йулдаги ўртача тезлиги <v> аниқлансин.
3. Автомобиль уз йулининг туртдан уч кисмини v1 =60 км/соат тезлик билан, йулнинг колган кисмини эса иг v2=80 км/соат тезлик билан утди. Автомобилнинг шу йулдаги ўртача тезлиги < v > кандай?
4. Жисм йулнинг биринчи ярмида v1=2 м/с тезлик билан, иккинчисида v2=8 м/с тезлик билан харакатланади. Ўртача тезлик аниқлансин.
5. Жисм йулнинг биринчи ярмини t1=2с давомида, иккинчисини t2=8с давомида босиб утди. Агар йулнинг узунлиги S = 20 м булса, ўртача тезлик аниқлансин.
6.Жисм харакат тезлигининг вақтга боғланиши 1.4- расмда тасвирланган. t=14 с вақт учун ўртача тезлик аниқлансин.
7. Одам поезд билан ёнма-ён, поезднинг олд калконлари билан бир чизикда турибди. Поезд а = 0,1 м/с2 тезланиш билан харакат кила бошлаган лахзада одам хам шу йуналишда v=1,5 м/с тезлик билан харакатлана бошлади. Канча t вақтдан кейин поезд одамга етиб олади? Шу пайтдаги поезднинг тезлиги v1 ва одамнинг шу вақт ичида утган йули аниқлансин.
8. Икки нукта бир жойдан бир хил йуналишда текис тезланувчан харакат кила бошлади, бунда иккинчи нукта уз харакатини биринчисидан 2с кейин бошлади. Биринчи нукта V1 = 1 м/с бошланрич тезлик ва а1=2 м/с2 тезланиш билан, иккинчиси эса v2 = 10 м/с бошлангич тезлик ва а2= 1 м/с2 тезла­ниш билан харакатлана бошлаган булса, канча вақтдан кейин ва бошланрич жойдан канча масофада иккинчи нукта биринчисига етиб олади?
9. Икки моддий нуктанинг харакатлари куйидаги тенгламалар оркали ифодаланади:
x1=A1 + B1t + C1t2, x2=A2 + B2t + C2t2, бунда А, =20 м, А2 = 2 м, В2 = ВХ=2 м/с,
С\ =- 4 м/с2, С2 = 0,5 м/с2. Вақт t нинг кайси моментида бу нукталарнинг тезликлари бир хил бўлади? Шу момент учун нукталарнинг тезликлари v1 ва v2 хамда тезланишлари а1 ва а2 аниқлансин.
10. Икки моддий нукта куйидаги тенгламаларга биноан харакатланмокда:
x1=A1t + B1t2 + C1t3 , x2=A2t + B2t2 + C2t3 бунда А1=4м/с, В1=8м/с2, С1=-16м/с3, А2=2м/с, В2=-4м/с2, С2=1 м/с3. Вақт t нинг кайси моментида бу нукта­ларнинг тезланишлари бир хил бўлади? Шу момент учун нукталарнинг тезликлари v1 ва v2 аниқлансин.
11.Агар жисм уз йулининг сунгги метрини t=0,1с вақт давомида утган булса, у кандай Н баландликдан тушган?
12.Тош h=1200 м баландликдан тушмокда. Тош тушиш вақтининг сунги секундида кандай s йулни утади?
13.Тош vp = 20 м/с бошланрич тезлик билан юкорига тик отилган. Канча вақтдан кейин тош h= 15 м баландликда бўлади? Шу баландликда тошнинг тезлиги v топилсин. Хавонинг каршилиги хисобга олинмасин. g=10м/с2 деб олинсин.
14.Тош vо=20 м/с бошланрич тезлик билан юкорига тик отилган. t=1 с дан кейин шундай бошланрич тезлик билан бошка тош хам юкорига тик отилган. Тошлар кандай h баландликда тўқнашишади?
15.Юкорига тик отилган жисм h=8,6 м баландликда Δt =3 с оралик билан икки марта булди. Хавонинг каршилигини хисобга олмай, отилган тошнинг бошланрич тезлигини хисобланг.
16.Коптокни vо = 5 м/с бошланрич тезлик билан балкондан юкорига тик отдилар. t=2 с дан кейин копток ерга тушди. Балконнинг ердан баландлиги ва коптокнинг ерга урилиш пайтидаги тезлиги аниқлансин.
17.Жисм vо=10 м/с бошланрич тезлик билан балкондан юкорига тик отилди. Балконнинг ер сатхидан баландлиги h=12,5 м. Жисмнинг отилиш пайтидан то ерга тушиш пайтигача харакат тенгламаси ва ўртача тезлиги аниқлансин.
18. Нуктанинг турри чизик буйлаб харакати x=At+ Bt2 тенглама билан берилган, бунда А =2 м/с, В=- 0,5м/с2. t1= 1с дан t2=3с гача вақт оралигида нукта харакатининг ўртача тезлиги аниқлансин.
19. Нукта x=At+Bt3 тенглама буйича турри чизик буйлаб харакатланмокда, бунда А = 6 м/с, В=- 0,125 м/с3. t1 =2с дан t2=6с гача вақт оралиги учун нуктанинг ўртача тезлиги аниқлансин.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish