Узунлик бирликлари:
1 км = 1000 м; 1 м = 10 дм; 1 м = 100 см;
1 дм = 10 см; 1 см = 10 мм; 1 м = 1000 мкм;
1 м = 1000000000 (109) нм; 1 нм = 10 А0;
1 м = 1010 А0; 1 нм = 10-9 м.
|
Ҳажм бирликлари:
1 м3 = 1000 л; 1 дм3 = 1 л; 1 л = 1000 мл;
1 л = 1000 см3; 1 мл = 1 см3; 1 мл = 0,001 л;
1 см3 = 0,000001 (10-6) м3.
|
Масса бирликлари:
1 т = 1000 кг; 1 ц = 100 кг; 1 кг = 1000 гр;
1 гр = 1000 мг; 1 мг = 0,001 гр.
|
Босим бирликлари:
1 МПа = 1000000 (106) Па; 1 кПа = 1000 Па;
1 атм = 101325 Па; 1 атм = 101,325 кПа;
1 атм = 760 мм Hg уст.; 101,325 кПа = 760 мм Hg уст.
|
Сонларни мусбат даражага кўтариш
|
Сонларни манфий даражага кўтариш
|
Сонларни грекча номланиши
|
Сонларни грекча ёзилиши
|
1 = 100
10 = 101
100 = 102
1000 = 103
10000 = 104
100000 = 105
1000000 = 106
10000000 = 107
100000000 = 108
1000000000 = 109 10000000000 = 1010
|
1 = 100
0,1 = 10-1
0,01= 10-2
0,001 = 10-3
0,0001 = 10-4
0,00001 = 10-5
0,000001 = 10-6
0,0000001 = 10-7
0,00000001 = 10-8
0,000000001 = 10-9
0,0000000001= 10-10
|
Моно – 1
Ди – 2
Три – 3
Тетра – 4
Пента – 5
Гекса – 6
Гепта – 7
Окта – 8
Нано – 9
Дека – 10
Ундека - 11
|
I – 1
II – 2
III – 3
IV – 4
V – 5
VI – 6
VII – 7
VIII – 8
IX – 9
X – 10
XI – 11
|
|
2 – Дарс
|
Мураккаб моддалар:
Оксидлар;
Кислоталар;
Асослар.
1. Ёзиш – сухбатнинг шундай турики, гапирасан, сени ҳеч ким тўхтатмайди. (Ринар)
2. Соя фақат чироқ борида яшайди. (Ринар)
3. Авваллари ўрдак пати билан боқий фикрлар ёзиларди, ҳозир боқий патлар билан ўрдакча фикрлар ёзилияпти. (Солоухин)
4. Ўқувчи бўлмаган ўқитувчи бўла олмайди. (Боэций)
5. Гап – ишнинг сояси. (Демокрит)
6. Билим – куч, куч – билим.
|
МУРАККАБ МОДДАЛАР – молекуласи ҳар хил атомлардан ҳосил бўлган моддалар. Масалан: H2O – сув (дистилланган), C12H22O11 – шакар, H2SO4 – сульфат кислота, CO2 – карбонад ангидрид, CH4 – метан, NH3 – аммиак, CaCl2 – кальций хлорид, КОН – калий гидроксид ва ҳ.з. Мураккаб моддалар анорганик ва органик моддаларга бўлинади. Мураккаб моддалар 2 та синфга бўлинади: Анорганик моддалар ва органик моддалар синфлари. Анорганик моддалар 5 гурухга бўлинади: Оксидлар, Кислоталар, Асослар, Тузлар, Бинар моддалар. Органик моддалар асосан 2 катта гурухга бўлинади: Очиқ занжирли бирикмалар ва Ёпиқ занжирли бирикмалар синфлари.
ОКСИДЛАР – бири кислород бўлган икки хил элементдан иборат мураккаб моддалар. Масалан: CO2, FeO, Cr2O3, Na2O, XeO4, Mn2O7, P2O5, SO3 ва ҳ.з.
Оксидларни формуласини тузиш
Дейярли барча оксидларда кислород икки валентлик намоён қилади. Элементни белгиси кейин кислородни белгиси ёзилиб, валентликлар алмаштирилиб индекс сифатида ёзилади. Масалан:
|
Оксидларни номлаш
Элементни номига оксиди сўзи қушиб бирикмаларнинг номи ясалади. Агар элемент ўзгарувчан валентли бўлса, элемент номидан кейин қавс ичида унинг валентлиги рим рақамида кўрсатилади.
|
Натрий оксиди –
Мис (II) оксиди –
Хром (VI) оксиди –
Темир (III) оксиди –
Хлор (V) оксиди –
Олтингугурт (IV) оксиди –
Магний оксиди –
Алюминий оксиди –
Фтор оксиди –
Никел (III) оксиди –
Йод (VII) оксиди –
|
Na2O
CuO
CrO3
Fe2O3
Cl2О5
SO2
MgO
Al2O3
F2O
Ni2O3
I2O7
|
Al2O3 –
CuO –
SO3 –
Br2O7 –
OsO4 –
KrO2 –
H2O –
K2O –
СО2 –
Р2О5 –
СО –
|
Алюминий оксиди
Мис (II) оксиди
Олтингугурт (VI) оксиди
Бром (VII) оксиди
Осмий (VIII) оксиди
Криптон (IV) оксиди
Водород оксиди (Сув)
Калий оксиди
Углерод (IV) оксиди
Фосфор (V) оксиди
Углеров (II) оксиди
|
Оксидларни структура (график) формулаларини тузиш
Оксидларнинг классификацияси
Оксидлар 5 хил бўлади.
1) Асосли оксидлар – асосларга мувофиқ келадиган оксидлар, уларга металларнинг кичик валентли оксидлари мисол бўлади. Масалан: CuO – мис (II) оксиди, K2O – калий оксиди ва ҳ.з.
2) Кислотали оксидлар – кислоталарга мувофиқ келадиган оксидлар, уларга металмасларнинг барча оксидлари ва металларнинг 5,6,7,8 валентли оксидлари мисол бўлади, улар кислота ангидридлари ҳам деб юритилади. Масалан: SO3 – олтингугурт (VI) оксиди (сульфат ангидрид), Br2O7 – бром (VII) оксиди (пербромат ангидрид), OsO4 – осмий (VIII) оксиди, KrO2 – криптон (IV) оксиди, СО2 – углерод (IV) оксиди (карбонат ангидрид), Р2О5 – фосфор (V) оксиди (фасфат ангидрид) ва ҳ.з.
3) Амфотер оксидлар – ҳам асосларга ҳам кислоталарга мувофиқ келадиган оксидлар. Масалан: Al2O3 – алюминий оксиди, BeO – бериллий оксиди, ZnO – рух оксиди, Fe2O3 – темир (III) оксиди, Cr2O3 – хром (III) оксиди, Mn2O3 – марганец (III) оксиди, PbO2 – қўрғошин (IV) оксиди, V2O3 – ванадий (III) оксиди ва ҳ.з.
4) Индефферент (бефарқ) оксидлар – туз ҳосил қилмайдиган оксидлар. Масалан: NO – азот (II) оксиди, N2O – азот (I) оксиди, CO – углерод (II) оксиди ва ҳ.з.
Do'stlaringiz bilan baham: |