Innоvаtsiоn infratuzilma. Ishlаb chiqаrish, ilmiy-tехnik vа innоvаtsiоn fаоliyatlаr o’zаrо uzviy bоg’liq, аmmо hаr bir fаоliyat turining infrаtuzilmаsini shаkllаntirish ulаr ishlаshining iхtisоslаshgаn tаshkiliy unsurlаri vа mехаnizmlаri bilаn fаrqlаnаdi. Innоvаtsiоn infrаtuzilmа rivоjlаnishining jаrаyoni аlоhidа lаbоrаtоriyalаr, tехnоpаrklаr vа ilmiy sаlоhiyatli tехnоlоgiyalаr inkubаtоrlаri yarаtishdаn bоshlаnаdi. Kеyingi yillаrdа bоzоr iqtisоdiyoti tаlаblаrigа muvоfiq fаn infrаtuzilmаsi yarаtilmоqdа: ilmiy mаkоnlаr, mахsus iqtisоdiy hududlаr vа mахsus mоliya tuzilmаlаri; оliy tа’lim tizimi, Ilmiy sаlоhiyatli хizmаtlаr sоhаsi rivоjlаnmоqdа – injiniring, lizing, mаslаhаt kоnsаlting.
Innovatsion faoliyat infratuzilmasi - innovatsion faoliyat subyektlariga innovatsion faoliyatni amalga oshirish uchun zarur bo‘lgan xizmatlar ko‘rsatuvchi korxonalar jamlanmasidir.
Инновацион инфратузилманинг субъектларига қуйидагилар киради:
инновацион технологик парк;
технологиялар трансфери маркази;
инновацион кластер;
венчур ташкилоти;
инновация маркази.
Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, бошқа шахслар инновацион инфратузилманинг субъектлари бўлиши мумкин.
Илмий адабиётларда инновация инфратузилмаси илмий, илмий-техник, инновацион фаолият циклини қамраб олувчи ва ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи тизимлар ҳамда уларга мос, кўп даражали тузилишга эга бўлган ташкилий элементлар мажмуаси сифатида қаралади. Бундай қараш, фикримизча, инновация инфратузилмасининг қуйидаги хусусиятларини акс эттирмайди:
инфратузилма муассасалари маҳсулот ишлаб чиқармайди, улар турлича хизматларни кўрсатади;
бу хизматлар инновацион фаолиятни зарур ресурслар (товар, хом ашё, молиявий, интеллектуал, меҳнат ва ҳ.к.) билан таъминлашга боғлиқ;
инфратузилма муассасалари турли мулк шаклига ва бунга мувофиқ равишда турли хил ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга;
хизматлар инновацион фаолиятнинг қандайдир босқичини эмас, балки бутун инновация жараёнини таъминлашга йўналган бўлади.
Ушбу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, инновацион инфратузилма инновация жараёнининг барча босқичларида инновацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларнинг эркин ҳаракат қилишини таъминлаш бўйича хизмат кўрсатувчи турли ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлган, турли йўналишда фаолият кўрсатувчи, ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи ташкилотлар мажмуасидан иборат.
Инновация инфратузилмасининг асосий тузилмалари қуйидаги жадвалда берилган. Шуни таъкидлаш керакки, инновация инфратузилмасининг шакллари турли-туманлигига қарамай, уларнинг амал қилиш жараёни зиддиятлидир, бундай ҳолатни инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи муассасалар ўз фаолиятини амалга оширишда дуч келадиган муаммоларнинг кўплиги билан ифодалаш мумкин.
Умумлаштирилган ҳолда инновацион фаолият инфратузилмаси ривожланишида дуч келувчи муаммоларни тўртта йирик гуруҳга ажратиш мумкин: умумий тизимий муаммолар, стратегик ривожланиш муаммолари, ахборот ва маркетинг таъминоти муаммолари.
Do'stlaringiz bilan baham: |