Иссиқликнинг асосий истеъмолчилари
Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларида иссиқлик биноларни иситишга, вентеляция ва хаво кондициялаш қурилмаларида хоналарга ўзатиладиган хавони киздиришга, иссиқ сув таъминотига, шунингдек саноат корхоналарида паст xapopaтли (300—350°С гача бўлган) технологик жараёнларга сарфланади [1+6].
Йил давомида иссиқликни истеъмол килиш режимига кўра юқорида кайд зтилган истеъмолчилар икки турга бўлинади :
Мавсумий истеъмолчилар;
Йил давомидаги истеъмолчилар.
Мавсумий истеъмолчилар иссникликни ташқи хавонинг хароратига боғлиқ бўлган ҳолда сарфлайди. Масалан, иситиш ва вентиляцияга бўлган иссиқлик юкланмалар ташқи хавонинг хароратига ва бошка шарт — шароитларга (куёш радиацияси, шамол тезлиги, хавони намлиги) боғлиқдир. Агарда ташқи хавонинг харорати иситилаётган хонадаги хавонинг хароратига тенг ёки ундан юқори бўлса, у ҳолда иситиш ва вентиляцияга иссиқлик энергияси талаб этилмайди.
Демак, иситиш ва вентиляция тизимларида иссиқлик йил давомида факат ташқи хавонинг паст хароратларида сарфланади. Шунинг учун бундай истеъмолчилар мавсумий дейилади.
Йил давомидаги истеъмолчлар иссиқликни йил давомида ташқи хавонинг хароратига деярилбоғлиқ бўлмаган ҳолда сарфлайди.
Масалан иссиқ сув таъминоти тизимлари ва турли хил технологик жараёнларга иссиқлик юкланмалар ташқи хавонинг хароратига боғлиқ булмайди. Шунинг учун бундай истеъмолчилар йил давомидаги истеъмолчилар дейилади.
Иссиқлик истеъмол килиш буйича биноларни 3 гурухга булиш мумкин. Турар жой бинолари, жамоат бинолари ва ишлаб чикариш корхоналари.
Турар жой бинолари учун мавсумий истеъмоли бўлиб иситиш, вентиляция бўлса, йил давомидаги истеъмоли бўлиб, иссиқ сув таъминоти булади. Турар жой бинолари учун вентиляциянинг булиши, ойна ва ташқи тусикнинг тиркишларидан хоналарга хаво киради.
Кўпчилик жамоат биноларида асосан мавсумий истеъмоли бўлиб, иситиш, вентиляция ва хавони кондициялаш учун иссиқлик сарф килинади. Ишлаб чикариш корхоналарда эса мавсумий ва йил давомидаги истеъмоли бўлиб иссиқ сув сарфланади. Биноларнинг иссиқликкга бўлган талаби ўзгарувчан бўлиб, иситиш, вентиляция иссиқлик сарфлари ташқи хароратга бог-лик булади, иссиқ сувга бўлган талаблар эса бинолардаги яшайдиган одамларнинг иссиқ сув истеъмол килиш тартибига (иссиқ сув аккумляторларнинг бор — йуклигига) боғлиқ булади. Технологик ускуналар учун иссиқликдан фоидаланиш эса ускуналарининг иш тартибига боғлиқ булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |