Кўп қаватли осмонупар бинолар иситишнинг мохияти
Кўп қаватли осмонупар бинолар ва уларнинг санитария — техник қурилмалари техник қаватлари билан маълум баландликларга эга бўлган кисмлар — зоналарга булинади. Бунда жихозлар ва коммуникациялар техник қаватларда жоилаштирилади.
Сувли иситиш тизимлари учун зона баландлиги гидростатик босимга боғлиқ бўлиб, чўян радиаторли тизимлар учун 55 м дан (чўян радиаторнинг максимал ишчи босими 0,6 МПа.яъни 60 м сув устунига тенг), пўлат радиаторли тизимлар учун 80 м дан ва пўлат лардан ясалган иситиш асбобли тизимлар учун 90 м дан ошмаслиги лозим.
Зоналарнинг сони бинонинг умумий баландлигига боғлиқдир. Махсус буюртма бўйича ясалган пўлат иссиқлик алмаштиргичлар, насослар одатда 1,6 МПа гача ишчи босимга эгадир. Шунинг учун сув —сувли иситиш тизимларининг максимал баландлиги .150—160 м дан ошмаслиги лозим (12.4 —расм).
12.4—расм. Кўп қаватли осмонўпар биноларнинг сув — сувли иситиш тизимларининг принципиал схемаси.
I ва II — бинонинг сув — сувли иситиш тизимли зоналари; III — бинонинг буғ- билан иситиш зонаси; 1— кенгайиш баклари; 2 — циркуляция насослари; 3 —буғ — сувли иссиқлик алмаштиргичи сув — сувли иссиқлик алмаштиргичи.
Саноат биноларини иситиш тизимлари
Саноат биноларини иситишда, одатда, сувли иситиш тизимлари билан бир қаторда ҳаво ва буғ билан иситиш тнзимларидан кенг фойдаланилади. Бунда ҳаво билан иситиш тизимлари кўпинча вентиляция тизимлари билан бирлаштирилади, бут билан иситиш тизимларида эса саноатдаги технологик эхтиёжлар учун чикариладиган буғдан фойдаланилади.
Ҳаво билан иситиш тизимларида иссиқлик ташувчи сифатида 60°С гача киздирилган иссиқ ҳаводан фойдаланилади. Агарда ҳаво бундан юқорирок хароратда киздирилса, бу ҳолда у ўзининг одамлар учун нафас олиш мухити хусусиятларини йукота бошлайди.
Ҳавони харакатга келтириш бўйича ҳаво билан иситиш тизимлари табиий (гравитацион) ва механиқ харакатланувчан вентилятор ёрдамида турларига булинади.
Бу тизимларида ҳавокалориферларда киздирилади. Калориферларга иссиқлик сув буғи, сув, электр токи ва иссиқ газлар орқали берилади. Шунга караб тизимлар сув — ҳаволи, буғ —ҳаволи, электр — ҳаволи ва газ — ҳаволи турларига булинади.
Ҳаво билан иситиш тизимлари махаллий ва марказий турларга булинади:
Махаллий тизимларда ҳавони иситиш манбаси иситилаётган хонанинг ўзида жойлашган булади (12.5.—расм). Бундай тизимлар тўла рециркуляцияли (12.5. — расм, а,б);кисман рециркуляцияли (12.5.— расм,в) ва тутри оқимли (12.5.— расм,г) булипш мумкин.
12.5. — расм. Ҳаво билан иситишнинг махаллий тизимлари
а, б—тўла рециркуляцияли; 8— кисман рециркуляцияли;
2 — тўғри оқимли; 1 — иситиш агрегати; 2 —зона; 3— иссиқ ҳаво канали; 4 —калорифер— иссиқлик алмаштиргичи; 5—ҳавони қабул килиш жойи; 6— рециркуляцияланувчи ҳаво ; 7 —сурма вентиляция канали.
Тўла рециркуляцияли ҳаво билан иситиш тизимлари зарарли моддалар умуман ажралиб чикмайдиган хоналарни иситиш учун қўлланилади. Бундай: тизимлар каналсиз (2.5. —расм,а) ва. каналли (2.5; —расм,б) бўлиши мумкин. Каналли тизимларда. ҳавони айлантириш, яъни циркуляция килиш учун табийй харакатдан фойдаланилади.
Хоналарда зарарли моддалар ажралиб чикадиган холларда, яъни мажбурий вентиляцияга зарурият бўлганда, кисман рециркуляцияли (12.5. — расм.в) ёки тутри оқимли (12.5. — расм,г) иситиш тизимларидан фойдаланилади.
Ҳаво билан иситиш марказий тизимларида ҳавони иситиш манбаси иситилаётган хоналардан ташқарида бўлиб иссиқ ҳаво каналлар (ҳаво лари) ёрдамида хоналарга ўзатилади (12.6. —расм). Бундай тизимлар тўла рециркуляцияли (12.6. —расм, а); кисман рециркуляцияли (12.6. — расм.б); тўғри оқимли (12.6. — расм.в) ва рекоператив (12.6. —расм, г) булиши мумкин.
12.6 — расм. Ҳаво билан иситишнинг марказий тизимлари.
а—тўла рецеркуляцияли; б —кисман рецеркуляцияли; в — тўғри оқимли; г —рекоператив; 1—калорифер — иссиқлик алмаштиргич; 2 — ҳаво таксимлагични иссиқ ҳаво канали; 3 —ички ҳаво канали; 4 — вентилятор; 5 — ташқи ҳаво канали; 6 —ҳаво —ҳаволи иссиқлик алмаштиргичи; 7 — ишчи зонаси.
Ишлаш тамойиллари бўйича.
Келтирилган марказий тизимларнинг схемалари юқорида курилган махалий тизимларнинг схемалардан фарқланади. Иссиқлик сарфланиши бўйича уларда кам энг тежамли бу тўла рецеркуляцияли тизимдир, чунки унда хам ташқаридан совукҳаво умуман олинмайди. Ташқи ҳавони киздириш учун кам иссиқлик сарфлаш максадида рекоператив тизимда (12,6— расм, г), хонадан ташқарига чикариб юбориладиган ҳавонинг иссиқлиги кисман ташқаридан олинаётган совук ҳавога ҳаво — ҳаволи иссиқлик алмаштиргич 6 да қайтарилади.
Буғ билан иситиш тизимларини чанглар ва аэрозоллар ажралиб чикмайдиган Г ва Д тоифали саноат хоналарини иситиш учун фойдаланишга рухсат этилади. Бунда буғнинг харорати 130°С дан ошмаслиги лозим.
Буғ билан иситиш тизимларининг иситиш асбобларида буғни конденсацияланиш натижасида фаза ўзгаришининг иссиқлиги ажралиб чикади. Бунда конденсат иситиш асбобларидан олиниб, яна буғ козонларига қайтарилади.
Конденсатни қайтариш усулига кўра буғ билан иситиш тизимлари берк (12.7 —расм, а) уларда коденсат буғ козонига ўзи окиб келади, ва берк бўлмаган (12.7 —расм, б), уларда конденсат насослар ёрдамида ўзатилади, турларига ажратиш мумкин.
12.7—расм. Берк ва берк бўлмаган буғли иситиш тизимларининг принципиал схемаларш
1 —буғ туплагичли буғ козони; 2 — буғ и; 3 —иситиш асбоби; 4 ва 6—ўзи окиб келадиганконденсат лари; 5 — ҳавони чикарадиган ; 7 —конденсат баки; 8 —конденсат насоси; 9 —буғ таксимловчи коллектор.
Берк тизимларда конденсат козонга ўзлуксиз равишда, конденсат баланддиги h устун билан аниқланадиган босимлар фарқи остида қайтарилади.
Шу сабабли иситиш асбоблари буғ туплагичдан етарли баландликда жойланиши лозим.
Берк бўлмаган тизимларда конденсат ўзлуксиз иситиш асбобларидан конденсат бакига окиб келади ва унда тупланишга кўра даврий равишда конденсат насоси билан иссиқлик станциясига
ўзатилади.
Бундай тизимларда конденсат бакини жойланиши энг паст жойланган иситиш асбобидан конденсатни уки окиб келишни таъминлаши керак.
Босимга караб буғли тизимлар: сув атмосферали, вакуум — буғли, паст ва юқори босимли иситиш тизимларга булинади (12.2 — жадвал).
12.2— жадвал Буғли иситиш тизимлардаги туйинган буғнинг параметрлари (яхлитланган)
Тизим
|
Абсолют босим,
МПа
|
Харорат, °С
|
Конденсатланишнинг | солиштирма иссиқлиги, кЖ/кг
|
Субатмосферали
|
<0,10
|
<100
|
>2260
|
Вакуум — буғли
|
<0,11
|
<100
|
>2260
|
Паст босимли
|
0,105-0,17
|
100-115
|
2260-2220
|
Юқори босимли
|
0,17-0,27
|
115-130
|
2220-2175
|
100>100>
Do'stlaringiz bilan baham: |