Сув тармоғини трассировкаси, энг аввал сув киритилаётган томондан, энг ўзоқда жойлашган санитар – техник жиҳозлари томон олиб борилади.
Трассировкалаш орқали бино ичида жойлашган ҳамма жиҳозлар сув билан таъминланиш чизмаси тайёрланади (аксонометрик схема). Схема бино ичида олиб бориладиган асосий сантехник жиҳозларга сув келтириш ларини қуриши учун монтаж хужжати ҳисобланади. Бу схема ёрдамида қурилиш ишларига сарф бўладиган ҳамма қурилиш ашёларини миқдорини диаметрлари, ўзунликлари ва бошқалар.
Назорат саволлари
Бинога сув тармоғини киритиш
Сув ўлчаш тугунлари ва сув сарфини ўлчаш ускуналари
Бино ичида сув тармоғини ўтказиш
Сув тармоғи трассировкалаш
4 МАЪРУЗА. СУВ КЎТАРИШ ҚУРИЛМАЛАРИ ВА СУВ БОСИМ СИҒИМЛАРИ
Режа:
Сув кўтариш насос қурилмалари.
Сув босим сиғимлари.
Хар хил турдаги биноларда сув сарфини аниқлашнинг назарий асослари.
Маълумки насослар тузилиши ва ишлаш тарзига қараб асосан икки турга бўлинади:
1. Хажмий насослар – яъни ишчи камера хажми ўзгариши натижасида сўриш ва ҳайдаш жараёни рўй бериши туфайли ишлайдиган насослар.
2. Марказдан қочма (динамик-куракли) насослар – яъни ишчи қисм – кураклари айланиши натижасида ишчи камерадаги суюқликни марказдан қочма кучлар таъсирида ҳайдаш жараёни рўй бериши туфайли ишлайдиган насослар.
4.1-расм. Насос станцияси схемаси.
1-қабул килувчи клапан, 2-сўрувчи , 3-вакуумметр, 4-насос,5-манометр, 6-тескари клапан,7-задвижка, 8-ҳайдовчи .
Марказдан қочма насоснинг тузилиши.
Одатда, марказдан қочма насоснинг иш ғилдираги шундай жойлашти-риладики, суюқлик унинг атрофидаги бўшлиқ орқали ўтиб, сўнгра ўқдан радиус бўйича узоқлашади.
Сўриш трубаси орқали таъминловчи идишдан кўтарилган суюқлик камеранинг ўрта қисмига киради. Сўнгра ҳаракатга келтирилувчи иш ғилдираги кураклари орасидан ўтиб, насос камерасига тушади. Бу ерда марказдан қочма куч таъсирида ҳосил бўлган босим суюқликни хайдаш трубасига сиқиб чиқаради. Суюқликнинг ҳайдаш трубасида маpлум миқдордаги тезлик билан оқишини таъминлаши учун ўтказувчи камера, йўналтирувчи аппарат ва диффузор каби бир қанча махсус мосламалардан фойдаланилади. Насосдаги сўрилиш қабул қилувчи идишдаги суюқлик сатхига таъсир қилувчи босим билан сўриш трубасидаги сийракланиш босими орасидаги фарқ ҳисобига амалга ошади.
Расм 4.2. Марказдан қочма насос: а) бўйлама қирқим; б) кўндаланг қирқим; 1 – ишчи камера, 2 – ишчи камеранинг кураклари, 3 – вал, 4 – корпус, 5 – сўриш патрубок, 7 – бомсимли сўрувчи трубопровод, 8 – босимли трубопровод.
Ўқий насосларини тузилиш.
Динамик насосларни тез юрарлигини ошириш бўйича қилинган ишлар ўқий (парракли) насосларни яратилишига сабаб бўлди.
|
Расм.4.3 Ўқий насос: 1 – ишчи паррак, 2 – ишчи паррак камераси, 3 – тўғриловчи аппарат, 4 – чиқиш
| Бу насоснинг парраклари ўрнатилган иш ғилдираги валга ўрнатилган бўлиб, подшипниклар айланади. Иш ғилдирагидан суюқлик оқиб ўтиши учун қулай шаклдаги втулкага ўрнатилган параклардан иборат бўлиб, унинг айланиши натижасида суюқлик ҳаракатга келиб йўналтирувчи аппаратга ўтади. Иш ғилдираги йўналтирувчи аппарат труба шаклидаги корпусга ўрнатилган. Насос томонидан тортилаётган суюқлик корпусдан ўтиб тегишли бўлимга йўналтирилади.
Суюқлик киришда ўқий айланишда ҳаракатланиб иш ғилдирагидан ўтганда марказдан қочма куч таъсирида радиаль йўналишда силжийди ва спирал тарзида ҳаракат қилади. Йўналтирувчи аппаратдан ўтганда эса яна ўқий йўналишни қабул қилади. Бу эса гидравлик қаршиликни камайтириб насос вужудга келтирган босимни оширишга ёрдам беради.
Қуйида марказдан қочма насос ишининг кўрсаткичларини ҳисоблаймиз
Марказдан қочма насос ишининг асосий кўрсаткичларини унумдорлик, босим, қувват ва фойдали иш коэффициентидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |