Хар хил турдаги биноларда сув сарфини аниқлашнинг назарий асослари.
Сув таъминоти тармоғини ҳисоблаш трубаларнинг белгиланган сув миқдорини керакли босим остида ўтказилишини таъминловчи диаметрини топиш демакдир.
Бунинг учун саноат корхоналарига сув бир жойдан, ахоли яшайдиган жойларга ва шаҳар посёлка ва х.к. эса труба узунлиги бўйича бир хил миқдорда тақсимланади деб ҳисобланиб, солиштирма сув сарфи (1 м труба узунлигига тўғри келадиган сув миқдори) топилади.
qуз=qоб/L
qуз- 1 м труба узунлигига тўғри келадиган солиштирма сув сарфи;
qоб- сув таъминоти тармоғи бўйича тақсимланаётган умумий сув сарфи;
L – асосий магистралp тармоқ узунлиги.
Труба диаметри қуйидаги узунликсиз тенгламасидан фойдаланиб
D= каби аниқланади.
q – ҳисобий сув сарфи;
v – сув харакати тезлиги, кичик диаметр трубалар учун 0,60,9 м/с, катта трубалар учун 0,91,5 м/с деб қабул қилинади.
q=qт+0,5qп
qт – транзит сув сарфи;
qп – йўл-йўлак сув сарфи.
Ҳисоб-китобни соддалаштириш мақсадида йўл-йўлак сув сарфларини (бир нечтасини танлаб) бир хил тақсимланади деб қабул қилинган.
Юқорида айтиб ўтганимиздек сув таъминоти тармоғи максимал сув олинадиган хол учун ҳисобланади.
Бир литр труба узунлиги бўйича босим йўқолиши ҚМҚ га асосан v=1,2 м/с бўлганда
i = 0,00148
v> 1,2 м/с , бўлганда эса:
i= 0,001735 каби аниқланади.
i – 1 м труба узунлиги бўйича босим йўқолиши;
dр – ҳисобланган диаметр;
q – ҳисобий сув сарфи.
У ҳолда труба узунлиги бўйича босим йўқолиши:
h=il каби топилди.
Сув таъминоти тармоқларини гидравлик ҳисоби.
Ҳарқайси тармоқни ҳисоблаш учун схема чизилиб участкаларга бўлинади.
Сув таъминотини ҳисоблашда ҳалқасимон берк ва тармоқланган сув таъминоти схемаларидан фойдаланилади.
Тармоқланган сув таъминоти тармоғида уланган трубалар ҳисобланади ва
hl=i1l1+ i2l2+….+ imlm+ бўлади.
Халқасимон берк сув таъминоти тармоғи ҳисоби бироз мураккаброқ бўлиб, асосий қийинчилик участкалардаги сув сарфини ва йўналишини аниқлашдир.
Халқасимон-берк сув таъминоти тармоғидан сув харакати қуйидаги икки ҳолга келади.
Участкалар(бўлимлар) бўйича сув сарфи шундай тақсимланадики, бунда участкалардаги босим йўқолиши (битта халқада) тенгланади.
Халқалардаги бўлимларда сув харакати соат стрелкаси бўйича бўлса +, тескари бўлса – деб олиб:
hпот=0 деб ёзишимиз мумкин.
Ўзелга келувчи сув сарфлари йиғиндиси, ундан олиб кетилаётган сув сарфлари йиғиндисига тенг бўлади.
q=0
Халқасимон-берк сув таъминоти тармоқларини ҳисоби труба диаметри, сув сарфи ва босим йўқолишини аниқлашдан иборат.
Ҳисобни бошлашдан олдин сув сарфини тақсимланади, ушбу сарфлар бўйича диаметр танланади.
Халқасимон-берк сув таъминоти тармоғини ҳисоблашни бир қанча усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси квадрат тенгламаларни яқинлашиш усуллари билан ечишга олиб келади ва кўп мехнат талаб қилади, айниқса кўп халқали тармоқлар учун. Шунинг учун халқасимон сув таъминотилар тармоғини ҳисоблашда комъпютердан кенг фойдаланилади.
Бунда сув таъминоти тармоғи бир неча хол ҳисобланиши керак, яъни: максимал хўжалик сув истеъмоли: ёньинга қарши(ўт ўчириш) сув сарфи ва агар босимли сув идиш тармоқ охирида жойлашганда транзит сув сарфини ўтказиб юбориш учун.
Ҳисоб ишлари натижаларига асосланиб насослар хосил қилиниши керак бўлган босим ҳамда босимли сув идиш баландлиги аниқланади. Идиш баландлиги
Hб=Hcв+hпот-(zб-zd)
Hсв – энг баланд ва узоқ токчадаги мавжуд босим;
Hпот – умумий босим йўқолиши;
zб,zd – энг баланд ва узоқ токчадаги ва босимли сув идиши жойлашган ер юзаси баландлиги.
Насос босими.
H=Hб+ Hбака+ hпот в+ hпот вc+( zб-zd)
Hб – идишдаги сув баландлиги;
hпот в, hпот вc – тармоқдаги ва сурувчи трубадаги босим йўқолиши.
Расм 4.4.Сув таъминоти системасидаги босим:
1 – тоза сув идишлари, 2 – насос станцияси, 3 – сув ташувчилар, 4 – босимли сув идишлари, 5 – сув ўзатиш тармоғи, 6 – диктуюҳая нуқта
Do'stlaringiz bilan baham: |