1 маъруза. Сув таъминоти


Сув ўлчагич тугунлари ва сув сарфини ўлчаш ускуналари



Download 13,38 Mb.
bet12/62
Sana22.07.2022
Hajmi13,38 Mb.
#835549
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62
Bog'liq
БИМЖМаърузалар

Сув ўлчагич тугунлари ва сув сарфини ўлчаш ускуналари.

Бино ичига кириб келаётган қувурдан истеъмолчилар қанча сув олаётгани билиш учун уларга сув миқдорини ўлчаш жиҳозлари, яъни счетчиклар ўрнатилади. Бино ичига сув сарфини максималь, ўрта ва минимал миқдорларини ўлчаш учун ўрнатилган счетчикларни ўлчаётган сув миқдорларига қараб турли хил турларга ва ўлчамларга (калибр) ажратиш мумкин.


Сув ўлчагичларни бинога сув кириш ерига яқин ўрнатиш, хонадаги харорат эса 20С дан кам бўлмаслиги,сув ўлчагичга яқинлашиш осон бўлиши керак, агар бунинг имконияти бўлмаса, у ҳолда счетчик тугуни махсус иссиқлик сақлаш қопламаси билан ўралган бўлади. Бино ичида счетчиклар махсус ажратилган ерда, девор бўйлаб ёки чуқурларда жойлаштирилади. Қудуқларни чуқурлиги сув тармоғини чуқурлигига тенг бўлади, аммо уларнинг ўлчамлари 1,2 х 1,2 м, айланасимон бўлса қудуқни диаметри 1,25 метрдан кам бўлмаслиги шарт. Чуқурлиги саёз бўлган тармоқларда сув ўлчагични жойлаштириш мумкин бўлган чуқурлигидан келиб чиқиб қудуқ чуқурлиги аниқланади.
Счетчиклардаги айланма лар тармоқдаги энг катта сув сарфини ўтказишдан келиб чиқиб лойиҳаланади, агарда тармоқ хўжалик ёнғинга қарши сув ўтказишга мўлжалланган бўлса(расм -3.3(а))
Айланма кувурлар счетчик тугунларига фақатгина ёнғинга қарши водопроводи бўлган бинолардагина ўрнатилади.
3.3(а)-расм. Крилчатый сув ўлчагичларнинг уланиш тугунлари схемаси
3.3(б)- расм. Турбинный счетчикли сув ўлчаш тугунлари схемаси.

Ўзбекистон Республикасининг «Коммунал сув таъминоти ва канализация тизимларидан фойдаланиш»қонуни асосида сув истеъмолининг яхшилаш, уни исрофгарчилигини камайтириш мақсадида сув ўлчаш счетчиклари коммунал хўжаликда кенг тадбиқ қилинмоқда. Ҳозирги вақтда республикамизда 500 дан ортиқ маркадаги сув счетчиклари рўйхатга олиниб, мақбуллари истеъмолга чиқарилмоқда.


Сув сарфини миқдорини ҳисобга олиш учун, «Сув миқдорини ўлчагичи» ва «ҳисобга» олиш счетчиклари ҳозирги вақтда кенг қўлланилмоқда. Уларни, тахометрик счетчиклари (сув миқдорини ўлчагич) дейилади, улар аҳоли хонадонларига кўп ўрнатилади. Бу счетчиклар харакатдаги элементларини айланиш сонларини йиғиндиси орқали олинаётган сув миқдорини кўрсатиб беради. Счетчиклар ишчиўқларини жойлашиши бўйича вертикал (крильчатый) ва горизонтал (турбинный) хилларига ажратиладилар.
Сувни ўзларига қабул қилишлари бўйича бир жилғали ва кўп жилғали турларига бўлинади.
Крилчатый сув ўлчагичлар асосан турар жойларга жамоат биноларига кичик корхона ва цехларга жойлаштирилади.
Турбинный сув ўлчагичларни йирик саноат корхоналарида ишлатиш яхши самара беради.
Счетчиклар умумий бинога сув киритиш тармоғига бинода сув ишлатиш миқдори 0,1 м3/ соатдан кам бўлмагандагина ўрнатиладилар. Сув ўлчаш счетчикларини электромагнит майдонидан фойдаланиш хусусиятлари асосида яратилган турлари ҳам мавжуд.
Ҳозирги вақтда катта ўлчамдаги лардан оқиб ўтадиган сув миқдорини фойдаланучи сув счетчиклари қўлланилмоқда.
Янги сув ўлчаш технологиялари бизга масофада туриб истеъмолчиларни счетчикларидан керакли «кўрсатгичларни» мунтазам равишда қабул қилиш имкониятини беради.
Счетчикларни янги турлари АББ, Siemens, Danfoss, Hydrameter GembH фирмалари томонидан ишлаб чиқарилмоқда, бу жиҳозларда сув оқимининг тезлиги кам бўлганда ҳам сув миқдорини ўлчаш мумкин.
Бу сув ўлчагичлар юқори аниқлик билан сув сарфини ўлчаши имкониятини беради.
Тезишловчи крилчатый сув ўлчагичлар ( ВСКМ маркали) максимал сув олиш миқдори 15 м3 / соатгача бўлган вақтда ўрнатилади.
Бу сув ўлчагич сув бинога сув кириш ерига ўрнатилади ва унинг ўлчаш сувдан фойдаланиш даражасининг миқдоридан келиб чиқиб танланади. (3,1-Жадвал ) (расм-3.4).
3.1-Жадвал
Техник кўрсатгичлар

Ўлчаш майдони

Ичимлик суви

Шартли ўтиш диаметри d, мм

15

20

25

32

40

50

ВСКМ счетчигини сув ўтказиш имконияти, м3/соат


- минималь, Qmin

0,03

0,05

0,07

0,12

0,13

0,15

- оралиқдаги, Qt

0,12

0,20

0,28

0,48

0,60

0,80

- номиналь, Qn

1,50

2,50

3,50

6,0

10,0

15,0

- максималь, Qmax

3,0

5,0

7,0

12,0

20,0

30,0

Сезиш оралиғи

0,015

0,02

0,03

0,048

0,055

0,06

Максималь хажмий мув миқдори :




- бир кунлик, м3

37,50

62,50

87,50

150,0

250,0

550,0

- бир ойлик, м3

1125

1875

2625

4500

7500

11250

Сув ўлчаш счетчигини хажми , м3

99999

999999

Минималь сув ўлчаш оралиғи, м3

0,0001

0,001

Сув ўлчашдаги рухсат этилган хато оралиғи%




-Qmin данQt

±5%

-Qtдан бошлаб то Qmax

±2%

Ўлчов олиб борилаётган ердаги мухит ҳарорати, 0С

5-90

Ўлчов олиб борилаётган ердаги босим, МПа

1 катта эмас

Йўқотилган босим, МПа

0,1 катта эмас

Ҳавонинг харорати, 0С

5-60

Нисбий намлик, %

98 гача

Счетчикларнинг хизмат кўрсатиш вақти,йил

12 кам эмас


Download 13,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish