Стандарт-бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқилган ва маълум сохаларда энг макбул даражали тартиблаштиришга йуналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсиялар талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатдир. - Стандарт-бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқилган ва маълум сохаларда энг макбул даражали тартиблаштиришга йуналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсиялар талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатдир.
- Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун юқори даражадаги фойдага эришишга йуналтирилган бўлиши керак.
- Стандартлаштириш деганда мавжуд ёки бўлажак масалаларига нисбатан умумий ва кўп марта тадбиқ этиладиган талабларни белгилаш орқали маълум сохада энг макбул даражада тартиблаштиришга йуналтирилган илмий – техникавий фаолият тущунилади. Бу фаолият стандартларни ва техникавий талабларни ишлаб чиқишда, нашр этишда ва тадбиқ қилишда намоён бўлади. Стандартлаштиришнинг муҳим натижалари одатда маҳсулот, жараён ва хизматларнинг белгиланган вазифага мос келиши, савдодаги ғовларни бартараф қилиш ҳамда илмий - техникавий ҳамкорликка кўмаклашишда намоён бўлади.
- Одатда стандартлаштириш объекти сифатида стандартлаштириладиган нарса (маҳсулот, жараён, хизмат) тушунилади.
«Стандартлаштириш объекти» тушунчасини кенг маънода ифодалаш учун «маҳсулот, жараён, хизмат» иборалари қабул қилинган бўлиб, буни ҳар қандай материалга, таркибий қисмларга, асбоб – ускуналарга, тизимларга, уларни мослигига, қонун – қоидасига, иш олиб бориш услубига, вазифасига, усулига ёки фаолиятига тенг даражада дахлдор деб тушунмоқ лозим. - «Стандартлаштириш объекти» тушунчасини кенг маънода ифодалаш учун «маҳсулот, жараён, хизмат» иборалари қабул қилинган бўлиб, буни ҳар қандай материалга, таркибий қисмларга, асбоб – ускуналарга, тизимларга, уларни мослигига, қонун – қоидасига, иш олиб бориш услубига, вазифасига, усулига ёки фаолиятига тенг даражада дахлдор деб тушунмоқ лозим.
- Стандартлаштириш ҳар қандай объектнинг муайян жихатлари (хусусиятлари) билан чекланиши мумкин. Масалан, оёқ кийимга нисбатан ёндашиладиган бўлса, унинг катта - кичиклиги ва пишиклигини алоҳида стандартлаштириш мумкин.
- Стандартлаштириш объекти сифатида хизмат - ҳалқка хизмат қилишни (хизмат шартлари қўшиб) ва корхона ҳамда ташкилотлар учун ишлаб чиқариш хизматини ўз ичига олади. Стандартлаштиришнинг бошқа объектлари фаолиятининг бириктирилган сохаларида Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Согликни сақлаш Вазирлиги томонидан белгиланади. Одатда халқаро, минтакавий, миллий стандартлаштириш идоралари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |