1-маъруза. Мавзу: Бинолар ва иншоотлар тўғрисида умумий маълумотлар ва уларга қўйиладиган асосий талаблар



Download 0,95 Mb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#115355
  1   2   3   4
Bog'liq
2 Маъруза


1-маъруза.
Мавзу: Бинолар ва иншоотлар тўғрисида умумий маълумотлар ва уларга қўйиладиган асосий талаблар
Режа:
1. Бино ва иншоот тушунчалари
2. Биноларнинг вазифаси, қаватлар сони, конструктив хусусиятлари, мукаммалиги (капиталлиги), оловбардошлиги, функционал ёнғин хавфи бўйича классификацияси
3.Биноларга қўйиладиган асосий талаблар
Таянч иборалар: бино, иншоот, турар-жой бинолари, жамоат бинолари, саноат бинолари, қишлоқ хўжалик бинолари, узоққа чидамлилик, оловбардошлик, мукаммаллик класси, конструктив ёнғин хавфи бўйича класси, функционал ёнғин хавфи бўйича класси.
Бино-инсон томонидан маълум мақсадда қуриладиган ншоотларнинг бир тури бўлиб, унда турли ижтимоий, сиёсий, хўжалик ва ишлаб-чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун моддий муҳит яратилади. Уларни вазифаларига қараб 4 та асосий типга: турар-жой
(уй-жой), жамоат, саноат ва қишлоқ хўжалиги биноларига бўлиш мумкин. Турар-жой ва жамоат биноларини биргаликда граждан (фуқаро) бинолари деб ҳам аталади.
Турар-жой бинолари - одамларнинг доимий ёки вақтинча яшашлари учун мўлжалланган. Уларга квартира типидаги уйлар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар, қариялар ва ногиронлар уй-интернатлари киради.
Жамоат бинолари - турли ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаганфункционал жараёнларни амалга ошириш мақсадида одамлар вақтинча фаолият кўрсатиши учун мўлжалланган. Маданий-оқартув, тарбиялаш ва ўқитиш, маиший хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш, савдо, соғлиқни сақлаш, спорт, томоша ва бошқа шунга ўхшаш муассасалар - шулар жумласидандир.
Саноат бинолари - саноат тармоқларининг турли ишлаб-чиқариш жараёнларини амалга оширишга хизмат қиладилар. Заводлар ва фабрикалардаги турли цехлар, энергетика, транспорт ва омбор бинолари ҳамда корхона худудида жойлашган ишчиларга маданий-маиший, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатадиган ёрдамчи бинолар шулар жумласига киради.
Биноларнинг санаб ўтилган турлари ўзларининг меморий-конструктив тузилишлари ва ташқи киёфалари билан фарқ қиладилар (2.1-расм. Турар-жой, жамоат ва саноат бинолари намуналари).

Бир қаватли турар-жой биноси.


Кўп қаватли турар-жой биноси.


Замонавий аэровокзал биноси.


Замонавий маъмурий-савдо биноси.

Замонавий маъмурий бино.


Замонавий саноат биноси.

Қишлок хўжалик биноларида қишлок хўжалик билан боғлиқ бўлган ишлаб-чиқариш жараёнлари амалга оширилади (турли жониворларни боқиш, қишлоқ хўжалик техникаларини сақлаш ва таъмирлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва шунга ўхшаш жараёнлар).


Турар-жой бинолари фасадда деразалар кўплиги, балконлар борлиги, унча катта бўлмаган қаватлари ва эни билан ажралиб турадилар, чунки улардаги асосий режавий элемент - хоналар унча катта бўлмайди.
Жамоат биноларида, аксинча, турли-туман ўлчамли, яъни жуда катта (зал), ўртача (дарсхоналар, касалхона палаталари) ва кичик хоналар бўлиши мумкин.
Саноат бинолари ўзларининг катта ўлчамлари, турли махсус технологик қурилмалари ва содда меъморий шакллари ва ечимлари билан ажралиб турадилар. Саноат корхоналарида нафақат бинолар, балки очиқ, ўрнатилган қурилмалар ва турли иншоотлар ҳам бўлиши муккин.
Бинолар ундаги қаватларнинг сонига қараб бир қаватли ва кўп қаватли бўлиии мумкин. Граждан биноларини қаватлар сонига қараб кам қаватли (1-2 қаватли), ўртача қаватли (3-5 қаватли), кўп қаватли 6-9 қаватли), баланд (10-16 қаватли) ва осмонўпар биноларга (16 қаватдан кўп) ажратилади. Асосий конструктив элементларда қўлланиладиган материалнинг турига қараб биноларни тош материаллардан ва ёғочдан қилинган биноларга бўлинади. Бинолар майда элементлардан қилинган ғишт-тош, майда блоклардан), йирик элементлардан қилинган (йирик блок, йирик панель, хажмий-блоклардан), қуйма (монолит) бетондан қилинган конструктив ечимларга эга бўлишлари мумкин.
Ҳар қандай қуриладиган бино маълум бир муддат хизмат қилиши керак. Узоққа чидамлилик бўйича бинолар 4 даражага бўлинадилар. 1-даражали бинолар камида 100 йилдан ортиқ, II-даражали бинолар 50 йилдан 100 йилгача, III-даражали бинолар 20 йилдан 50 йилгача, IV-даражали бинолар 20 йилгача хизмат қилишлари керак.
Қурилиш материаллари ва конструкциялари ёнмайдиган, қийин ёнадиган ва ёнувчан бўлиши мумкин. Уларнинг оловбордошлик чегараси ҳам ҳар хил. Асосий конструкцияларнинг ёнувчанлик даражаси ва оловбардошлик чегарасига боғлиқ ҳолда бинолар оловбар-дошлик (ҳтга чидамлилик) бўйича 5 даражага бўлинадилар (2.1-жадвал).
2 .1-жадвал

2.1-жадвалда R – юк кўтариш қобилиятини, E – бутунликни ва I – изоля-цион хусусиятларни йўқотиш бўйича оловбардошлик чегараси, минутда.


1-даражали оловбардош биноларнинг юк кўтарувчи ва тўсиқ кон-струкциялари табиий ёки сунъий тош материаллардан, бетон ёки темирбетондан, ёнмайдиган юпқа варақсимон ва тахтасимон материаллардан бажарилади.
П-даражали оловбардош биноларнинг томларида олов таъсиридан ҳимоя қилинмаган пўлат конструкциялар қўллашга рухсат этилади.

  1. -даражали оловбардош биноларнинг ёпмалари учун сувоқ ёки қийин ёнадиган варақсимон ёки тахтасимон материаллар билан ҳимояланган ёғоч конструкциялар қуллаш рухсат этилади.

IV -даражали оловбордош бинолар каркассиз ҳимояланган бутун ёки елимланган ёғоч конструкциялардан қурилади.
V -даражали оловбордош биноларнинг юк кутарувчи ва тўсиқ конструкцияларига оловбордошлик талаблари қўйилмайди, яъни уларни ёнувчан материаллардан ҳам қилиш мумкин.
Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ конструктив ечимларни танлаш учун, биноларни вазифасига, шаҳарсозликдаги аҳамиятига ва уларга қўйиладиган талабларнинг даражасига боғлиқ ҳолда капиталлик (мукаммаллик) бўйича 4 классга бўлинган. I класс биноларга энг юқори ва IV класс биноларга эса минимал талаблар қўйилади.
1-класс биноларга хукумат идоралари, театрлар, музейлар, кўргазмалар, вокзаллар, 9 қаватдан баланд турар-жой бинолари;

  1. класс бинолар - оммавий тарзда типовой лойиҳалар бўйича қуриладиган жамоат бинолари (мактаблар, боғча-яслилар ва шунга ўхшаш бинолар) ва баландлиги 6-9 қаватли турар-жой бинолари;

III класс биноларга баландлиги 3-5 қаватли турар-жой ва кам ўринли (300 дан кўп бўлмаган) жамоат бинолари;
IV класс биноларига кам қаватли турар-жой бинолари ва вақтинчалик жамоат бинолари (масалан, вақтинчалик фойдаланиладиган умумий овқатланиш муассасалари ва шунга ўхшаш бинолар) киради.
Бинолар конструктив ёнғин хавфи бўича 4 та классга бўлинади (2.2-жадвал).
С0 класс биноларнинг асосий конструкциялари ёнғинга хавфсиз (К0) бўлиши керак. С1 класс биноларда ёнғинга қарши тўсиқларнинг, зинахона деворларининг ва зина элементларининг конструкциялари ёнғинга хавфсиз бўлиши талаб қилинади. Юк кўтарувчи элементлари (колонналар, ригеллар, стропил конструкциялар, деворлар, пардадеворлар, ёпмалар, том ёпмалар) кам даражада ёнғинга хавфли бўлиши мумкин (К1). Ташқи деворларнинг ёнғин хавфлилик класси ташқи томондан муътадил (К2) бўлишига йўл қўйилади.
2.2-жадвал
Биноларининг конструктив ёнғин ҳавфи бўйича классификацияси

Конструктив ёнғин хавфи класси С2 бўлган биноларнинг колонналари, ригеллари ва стропил конструкциялари ташқи деворлари ташқи томондан ёнғинга хавфли (К3) бўлиши мумкин. Бундай биноларда ҳамзинахона деворлари ва зина элементларининг ёнғин хавфи класси (К1) дан паст бўлмаслиги талаб қилинади.


Бинолар функционал ёнғин хавфи бўйича ҳам турларга бўлина-ди. Бундай классификация бинолар ва бинолар қисмлари – хоналар ёки функционал ўзаро боғлиқ хоналар гуруҳларидан фойдаланиш услубига ва ёнғин пайтида улардаги одамлар қай даражада хавф остида қолишига, одамларнинг ёши, жисмоний ҳолатлари ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Функционал ёнғин хавфи бўйича Ф1 классга тегишли биноларга одамлар вақтинча ва доимо бўладиган бинолар киради. Улар жумласига:
Ф1.1 класс - мактабгача болалар муассасалари, шифохоналар, мактаб-интернатларнинг ётоқхоналари;
Ф1.2 класс - санаторий ва дам олиш муассасаларининг ётоқхо-налари;
Ф1.3 - кўп квартирали турар-жой бинолари;
Ф1.4 - бир квартирали ва блоклаштирилган турар-жой бинолари кирадилар.
Функционал ёнғин хавфи бўйича Ф2 классга тегишли биноларга томоша ва маданий-оқартув муассасалари бинолари кирадилар. Улар жумласига:
Ф2.1 класс - театрлар, кинотеатрлар, концерт заллари, клублар, цирк, трибунали спорт иншоотлари, кутубхоналар бинолари;
Ф2.2 класс - ёпиқ хоналарда жойлашган музейлар ва кўргазма-лар бинолари;
Ф2.3 класс - очиқ ҳавода жойлашган Ф2.1 бандда кўрсатилган муассасалар бинолари;
Ф2.4 класс - очиқ ҳавода жойлашган Ф2.2 бандда кўрсатилган муассасалар бинолари кирадилар.
Функционал ёнғин хавфи бўйича Ф3 классга тегишли биноларга аҳолига хизмат кўрсатадиган муассасалар бинолари киради. Улар жумласига:
Ф3.1 класс - савдо муассасалари бинолари;
Ф3.2 класс - умумий овқатланиш муассасалари бинолари;
Ф3.3 класс – вокзаллар бинолари;
Ф3.4 класс - поликлиникалар ва амбулаториялар бинолари;
Ф3.5 класс - ҳисобий ўринсиз маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш муассасалари бинолари;
Ф3.6 класс - томошабинлар учун трибунасиз жисмоний тарбия-соғломлаштириш и спорт муассасалари бинолари ва иншоотлари кирадилар.
Функционал ёнғин хавфи бўйича Ф4 классга тегишли биноларга ўқув муассасалари, илмий ва лойиҳа ташкилотлари бинолари киради. Улар жумласига:
Ф4.1 класс - мактаблар, коллежлар, лицейлар, мактабдан ташқари таълим муассасалари бинолари;
Ф4.2 класс - олий ўқув юртлари бинолари;
Ф4.3 класс - бошқарув органлари ва жамоат ташкилотлари бинолари;
Ф4.4 класс - ўт ўчириш депоси бинолари кирадилар. Функционал ёнғин хавфи бўйича Ф5 классга тегишли биноларга ишлаб чиқариш ва омбор бинолари киради. Улар жумласига:
Ф5.1 класс - шлаб чиқариш бино ва иншоотлари, лаборатория бинолари, устахоналар;
Ф5.2 класс - омбор бинолари, автостоянкалар (техник хизмат ўрсатишсиз), китоб сақланадиган ва архив бинолари;
Ф5.3 класс - қишлоқ хўжалиги бинолари кирадилар.
Кўриб ўтилган биноларнинг барча турларига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: функционал мақсадга мувофиқлик; техник мақсадга мувофиқлик; меъморий-бадиий маънодорлик; иктисодий мақсадга мувофиқлик.
Бу талабларни ифодаловчи айрим назарий асосларни кўриб ўтамиз. Бинода ёки унинг режавий элементи бўлган хонада инсон учун оптимал шароитлар (муҳит) яратилган бўлса, бино ёки хона ўз вазифасига мувофиқ ҳисобланади. Яратилган муҳитнинг сифати бир қатор омилларга боғлик. Бундай омилларга қуйидагилар киради:

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish