Фаннинг мақсад ва вазифалари
Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида ахборот хажмининг ошиб бориши ва турли хизматларнинг юзага келиши, телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган турли сигналларнинг сифат кўрсатгичларини юқори бўлишини, талаб бўйича хизматларни ўз вақтида тақдим этилишини тақазо этади ва бундай мультисервисли тармоқларда ишлаш учун юқори малакали мутахассислар талаб қилинади. Бу «Кейинги авлод конвергент тармоқлари» фанининг хозирги даврда долзарблигидан ва аҳамияти юқори эканлигини далолат беради.
Фанни ўқитишдан мақсад – кейинги авлод конвергент тармоқларига ўтиш сабаблари, тармоқнинг тузилиш тамойиллари, қўлланиладиган хизматларнинг турларига боғлиқ ҳолда турли сатхларда қўлланиладиган технологияларни танлай билиш, уларни техникасидан самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги таъминлаш, шунингдек таълим стандартида талаб қилинган билимлар, кўникмалар ва тажриба даражасини таъминлашдан иборат.
Фаннинг вазифаси - талабаларга янги авлод конвергент тармоқлари орқали амалга ошириладиган хизматларнинг турлари ва уларнинг асосий вазифалари, янги авлод конвергент тармоқлари бўйича ахборотни узатувчи, мавжуд бўлган ва келгусидаги технологияларни амалда тахлил қилиш учун билимини мустахкамлаш, шакллантириш, ахборотни узатишга асосланган холатларини ва принципларини, фундаментал тушунчаларини назарий мустахкамлашдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Кейинги авлод конвергент тармоқлари” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
- телекоммуникация тармоқларининг тузилиш принципларини, уларнинг қурилмаларини, конфигурациясини, созлашни, мультисервисли тармоқларнинг тузилиш принципларини ва ривожланиш истиқболларини, базавий ва амалий дастурий таъминотни, уларни техникасидан фойдаланишни билиши керак.
- кейинги авлод конвергент тармоқларида қўлланиладиган турли қурилмалар, технологияларнинг ишини тахлил қила билиш, уларнинг ҳолатлари, канал ва трактларнинг меъёрлари, бузилишларни ўлчаш ва созлаш, сигналларни қайта тиклаш усуллари шунингдек тўлалигича асосий назарий саволларни тахлил қилиш, мультисервисли тармоқларнинг имкониятларини аниқлаш кўникмаларга эга бўлиши керак.
- турли кўринишдаги маълумотларни узатишга мўлжалланган замонавий конвергент тармоқлар хақида тўлиқ шаклланган тассавурга эга бўлиш учун, тармоқ қурилмалари ва технологиялари, канал ва трактларнинг асосий характеристикалари, ўлчов асбоблари ҳақидаги назарий маълумотларни амалда қўллаган ҳолда тахлил қила билиши, амалиёт ўтадиган жойда реал тизимлар ва алоқа каналлари билан ишлаганда, турли шароитларда ҳар хил маълумотларни узатишга асосланган билим ва малакаларга эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |