фанининг
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Телекоммуникация бакалавриат таълим йўналиши учун
Фарғона – 2019
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида ишлаб чиқилди.
Фаннинг ўқув дастури Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали Илмий Кенгашининг 2019__ йил “___”_________ даги “___” -сонли баёни билан тасдиқланган.
Тузувчилар: катта ўқитувчилар. Халилов М.М.
.
Тақризчи: профессор Отажонов С.М.
Ушбу фан ишчи ўқув дастури “Телекоммуникация инжиниринги” кафедрасининг 2019 йил “___” __________ даги “____” – сонли йиғилишида муҳокама қилинган.
Кафедра мудири : _____________О.Х.Қўлдошев
(imzo)
Ушбу ишчи ўқув дастури “ Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим” факультетининг 2019 йил “___” __________ даги “____” – сонли ўқув-услубий Кенгашида тасдиқланган.
Факультет декани: ______________Б.Толипов
(imzo)
“КЕЛИШИЛДИ”
Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ____________ Ш.А.Умаров
КИРИШ
Ушбу намунавий ўқув дастури, «Кейинги авлод конвергент тармоқлари» фанига тегишли бўлган барча мавзулар бўйича талабаларга Давлат таълим стандартлари асосида етказилиши шарт бўлган минимум билимлар ва кўникмаларни тўла қамраб олган.
Ҳозирги кунда турли даражалардаги телекоммуникация тармоқларининг ривожланиши анча юқорилаб кетган ва маълумот алмашишга бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда. Шунинг учун мавжуд бўлган анъанавий алоқа тармоқлари билан бирга алоқанинг янги хизматлари талабларини ҳисобга олувчи ахборотлашган инфратузилмани яратиш ва жорий этиш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шуларни назарда тутган ҳолда мазкур намунавий ўқув дастурида мавжуд бўлган тармоқларнинг камчиликлари, коммутациялаш усуллари, кейинги авлод тармоқларига ўтиш сабаблари, тармоқнинг конвергенция ҳолати, кейинги авлод конвергент тармоқларининг тузилиш тамойиллари, NGN тармоқларининг архитектураси, NGN тармоқларида қўлланиладиган транспорт тармоғи ва абонент кириш тармоқлари технологиялари, конвергент тармоқ хизматларига бўлган талаблар, хизматларнинг турлари, NGN тармоқларида қўлланиладиган протоколларнинг турлари, чақириқларни бошқарув тизими, кейинги авлоднинг маҳаллий, шаҳар ва шаҳарлараро мультисервисли тармоқларининг тузилиш принциплари ва ривожланиш истиқболлари ёритилган. Шунингдек ўқув дастурида режалаштирилган мавзулар, мавжуд бўлган ва келгусидаги тармоқларни, унда қўлланиладиган турли технологияларни, хизматларни амалда тахлил қилиш учун талабаларни билимини мустахкамлаш, шакллантириш, ахборотни узатишга асосланган холлатларини ва принципларини, фундаментал тушунчаларини назарий мустахкамлашдан иборат.
Ўқув дастури 5350100 – Телекоммуникация мутахасисликлари бўйича таълим олувчи талабалар томонидан “Кейинги авлод конвергент тармоқлари” ва воситаларига оид билимлар, кўникмалар ва малакалар шакллантирилишига қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |