Абцорбция жараёнлари ва абсорберлар
Абсорбция деб- газлар ва буғларни суюқ ютувчи (абсорбент) томонидан танлаб ютилиш жараёнига айтилади. Бу жараён моддани газ фазадан суюқ фазага ўтиши билан боради. Абсорбция жраёни саноатда асосан газлар аралашмаларини компонентларга ажратиш ва газларни тозалашда ишлатилади.
Абсорбция ўз навбатида физикавий ва кимёвий абсорбцияга бўлинади. Физикавий абсорбция турли физикавий кучлар ёрдамида юзага келиб, абсорбтив ва абсорбент орасида кимёвий боғ хосил бўлмайди. Кимёвий абсорбция натижасида абсорбтив ва абсорбент орасида кимёвий боғ ҳосил бўлади, бундай жараён кўпинча хемосорбция деб номланади. Абсорбция жараёнига тескари жараён десорбция жараёни деб номланади.
Абсорбция жараёни кимёвий саноат корхоналарида абсорберлар деб номланувчи қурилмаларда олиб борилади. Абсорбция жараёни хар қандай массаалмашинув жараёнлари каби фазалар чегарасида боргани сабабли, абсорберларни асосий вазифаридан бири бу суюқ ва газ фазаларни бир бири билан таъсирлашув юзасини ошириб беришга қаратилган. Юзанинг хосил қилиш усулига қараб абсорберлар асосан 4 гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Пленкасимон (пленка ҳосил қилувчи) абсорберлар
2. Насадкали абсорберлар.
3. Тарелкали абсорберлар.
4. Пурковчи абсорберлар.
Иссиқлик алмашиниш жараёнлари ва қурилмалари.
Режа:
1. Иссиқлик узатиш усуллари
2. Иссиқлик узатиш асослари
3. Иссиқлик ташувчилар.
4. иссиқлик алмашиниш қурилмалари.
Кимёвий технологияда кўпчилик кимёвий жараёнлар керакли йўналишда маълум бир ҳароратда боради. Бунинг учун жараён кетадиган тизимга иссиқлик киритилиши ёки чиқарилиши талаб этилади.
Кимёвий технологиядаги жараён тезлиги иссиқлик киритилиши ёки чиқарилиши (қиздириш, совутиш, буғлатиш, қайнатиш, конденсация ва бошқ.) билан белгиланадиган жараёнларга иссиқлик жараёнлари дейилади. Иссиқлиқ жараёнларининг харакатлантирувчи кучи бўлиб жисмлардаги ҳарорат фарқи хисобланади. Иссиқлик жараёнлари амалга оширилувч қурилмалар иссиқоик алмашиниш қурилмалари дейилади.
Иссиқлик узатиш уч турга бўлинади:
1. Иссиқлик ўтказувчанлик
2. Иссиқликни нурланиши
3. Конвекция
Иссиқлик ўтказувчанлик ходисаси микрозаррачаларнинг (молекулалар, атомлар, электронлар) бир-бири билан бевосита таъсирлашуви орқали амалга ошади. Бунда юқори энергияга эга заррачалардан энергиянинг паст энергияга эга заррачаларга ўтиши содир бўлиб, жараён молекуляр механизмда содир бўлади.
Иссиқлик нурланиши ходисаси энергиянинг электромагнит тебраишлар ёрдамида тарқалишига асосланган. Бундай тебранишлар ўчоғи бўлиб нурланаётган жисмнинг зарядланган зарралари –электрон ва ионлари хисобланади. Нурланиш йўли билан иссиқлик узатилишида иссиқлик энергияси аввал нур энергиясига, сўнгра эса иссиқлик энергиясига айланади.
Конвекция ходисаси иссиқлик узатишни макроскопик хажмдаги суюқлик ва газларнинг харакати ва аралашиши хисобига амалга ошишига асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |