2 маъруза
Кимёвий технологиянинг асосий тушунчалари . Кимёвий технологик жараёнлар
Режа:
1. Кимёвий технологиянинг асосий тушунчалари
2. Кимёвий технологик система.
3. Кимёвий ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичлари
4. Кимёвий технологик жараёнлар
Кимёвий технологиянинг асосий тушунчалари
Кимёвий ишлаб чиқариш – хом ашёни кимёвий ўзгартиришлар учун мўлжалланган машина ва аппаратлар ёрдамида керакли махсулотларга айлантиришда ишлатиладиган жараёнлар ва операциялар мажмуидир.
Қайта ишлаш усуллари – хом ашё тайёр маҳсулотга айлангунча қўлланиладиган барча операциялар (технологик жараён давомида бажариладиган хар бир айрим иш) мажмуидир. Хар қандай кимёвий маҳсулотни ишлаб чиқариш бир қанча механик, кимёвий ва физик-кимёвий жараёнлардан иборатдир. Улар биргаликда технология жараёнини ташкил этади.
Кимёвий технологик жараён (КТЖ) – кимёвий ишлаб чиқаришнинг бир қисми бўлиб, учта асосий босқичдан иборат: хом ашёни тайёрлаш, кимёвий ўзгартиришлар, реакцион аралашмани ажратиш.
Хом ашё – маълум қийматга эга бўлган ва қайта ишлашга бериладиган бошлангич материал хисобланади. Кимёвий реакцияда ишлатиладиган моддани- реагент дейилади.
Оралиқ маҳсулотлар (ярим маҳсулотлар)-хом ашёни бир ёки бир неча босқичда қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган маҳсулот бўлиб, у кейинги босқич учун хом ашё хисобланади.
Қўшимча маҳсулотлар-хом ашёни қайта ишлаш натжасида асосий маҳсулот билан бирга ҳосил бўладиган модда ва материаллар.
Ёрдамчи материаллар – булар кимёвий технологик жараённи керакли тарзда боришини таъминловчи кимёвий моддалардир (катализаторлар, эритувчилар ва бошқ.).
Саноат чиқиндилари-хом ашё қолдиқлари, оралиқ маҳсулот ва қўшимча маҳсулотлар.
Асосий махсулот – бу шундай махсулотки, уни ишлаб чиқариш учун махсус кимёвий технологик жараён йўлга қўйилади. Жараён давомида ишлаб чиқарилган бошқа махсулотлар хосила махсулотлар хисобланади. Улар ишлатилмаса чиқинди махсулотлар бейилади, агарда ишлатилса иккиламчи хом ашё хисобланади.
Бошланғич аралашма – кимёвий ўзгартириш босқичида реакторга киритиладиган моддалар аралашмасидир.
Реакцион аралашма – реактордаги ёки ундан чиқарилаётган моддалар аралашмасидир. Унинг таркиби реакция жараёни ўзгаришга учрайди ва бошлангич аралашма таркибидан фарқ қилади.
Мисол. Нитрат кислотаси олиш жараёнида кечадиган кимёвий жараёнлардан бири аммиакни оксидлаш жараёнини кўриб ўтсак:
4NH3 + 5O2 → 4NO + 6H2O
4NH3 + 3O2 → 2N2 + 6H2O
4NH3 + 4O2 → 2N2O + 6H2O
Биринчи реакция асосий реакция хисобланади, яъни NO жараённинг асосий махсулоти. Реакция жараёнларида ажралиб чиқадиган сув, азот, азота (I) оксидлари эса қўшимча махсулот сифатида ажралиб чиқади. Бу жараёнда реагентлар сифатида аммиак ва кислород, хом ашё сифатида аммиак ва хаво қатнашади. Ёрдамчи материал бўлиб платина асосий реакция катализатори сифатида ишлатилади. Бошланғич аралашма 9,5-11,% аммиак тутган аммиак –хаво аралашмаси хисобланади. Реакцион аралашма – NO, N2O, N2 тутган нитроза газлари, H2O буғи, шунингдек реакцияга киришмаган О2 и NН3 хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |