1 маъруза
Кимёвий технология
Режа:
1. Технология атамаси хақида тушунчалар. Кимёвий технология фани ва унинг вазифалари
2. Фаннинг шаклланиши ва ривожланиш тарихидан
3. Кимёвий технология фани ва кимё саноати ривожига катта хисса қўшган олимлар
4. Хозирги замонда кимёвий саноатнинг ишлаб чиқаришдаги роли ва маҳсулотлар улуши
5. Дунё кимё саноатининг йирик компаниялари ва уларнинг асосий махсулотлари
6. Ўзбекистон кимё саноати, тарихи, кимё корхоналари хақида маълумотлар
Технология атамаси хақида асосий тушунчалар
Технология сўзи грекча «технос» - касб, ҳунар, маҳорат маъноларини англатади, «логос»- сўзи эса фан маъносини билдиради
Технологияларни методик жихатдан икки турга бўлиш мумкин:
Моддий махсулот ишлаб ишлаб чиқариш технологиялари:
а) Кимёвий технология
б) Машинасозлик технологияси ва хоказо (механик технологиялар)
Ақлий махсулот ишлаб чиқариш технологиялари:
а) Ахборот технологиялар
б) Программалаш технологиялари
Технология - турли усуллар, операциялар, жараёнларни кетма кетлиги бўлиб, ишлатиладиган воситалар, асбоблар, ускуналар, материаллар билан чамбарчас боғлиқдир.
Технология — кенг маънода— иқтисодий захираларни махсулот ва ишлаб чиқариш воситаларига айлантириш учун зарур бўлган билимлар тўпламидир.
Технология — тор маънода— маҳсулот ишлаб чиқариш, материалларга ишлов бериш ва қайта ишлаш, тайёр махсулотни йигиш, сифатини назорат қилиш, бошқариш каби жараёнларда модда, энергия, ахборотни қайта ишлаш усулидир.
Кимёвий технология фани ва унинг вазифалари
Кимёвий технология моддалар таркиби, хоссалари ва тузилишининг ўзгариши билан борадиган жараёнларни, ҳамда бу жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналарни ўрганади.
Замонавий кимёвий технология табиий ва техник фанлар билимлари асосида турли моддалар, маҳсулотлар, материал ва жисмларни саноатда ишлаб чиқаришдаги физик ва физик-кимёвий жараёнларни, жараёнларни амалга оширишда фойдаланиладиган машина ва ускуналарни, шунингдек ушбу жараёнларни амалга оширшни оптимал йулларини ва усулларини аниқлашни, уларни бошқаришни ўрганади.
Шундай қилиб, кимёвий технология - табиий хом ашёларни қайта ишлаб истеъмол предметлари ва ишлаб чиқариш воситаларига айлантиришнинг иқтисодий ва экологик жиҳатдан энг мақбул бўлган кимёвий усуллари ва жараёнлари хақидаги фан.
“Қайта ишлашнинг усуллари ва жараёнлари” дейилганда хом ашёдан керакли маҳсулот олиш учун унга турли машина ва ускуналардан фойдаланиб кимёвий ишлов бериш операцияларининг кетма кетлиги тушинилади.
Замонавий технологиянинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу махсулотларни оммавий (катта миқдорда) ишлаб чиқаришни ўрганишидир.
Кимёвий технологиянинг муҳим вазифаси кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда у ёки бу кимёвий реакцияларнинг бориши учун қулай, оптимал иқтисодий самарали усуллар ва шароитларни қидириб топишдир. Кимёвий технология хом-ашёни кимёвий қайта ишлашни бошқариш жараёнларини, ижтимоий ва иқтисодий факторларни ресурслар билан таъминлаш ва ишлаб чиқаришдаги ҳафсизликни таъминлаш, технологик параментларинг (ҳарорат, босим, жараён, концентрация, хом ашёни қайта ишлаш тезлиги ва бошқалар) оптимал қийматларини топиш, ускуналарни тайёрлаш учун материалларни танлаш, жараёнининг технологик схемасини яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби ишларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |