1 маъруза Кимёвий технология


Фаннинг шаклланиши ва ривожланиш тарихидан



Download 276,62 Kb.
bet2/10
Sana21.02.2022
Hajmi276,62 Kb.
#62412
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ким Тех Маъруза

Фаннинг шаклланиши ва ривожланиш тарихидан
XVIII аср охирларида техника ва саноат ривожи натижасида билимлар кўлами ортиши билан янги атамалар пайдо бўла бошлади. «Технология» атамасини Иоганн Бекман (1739—1811) фанга киритган олим хисобланади. У 1772 йилдан бошлаб Геттинген университетида ўзининг ўқиётган фани номини ушбу атама билан номлаган. 1777 йилда у «Технологияга кириш» ишини ёзиб, технологияга шундай таъриф берган: «Ихтиролар шарҳи, уларни санъат ва хунармандчиликда ривожланиши ва ютуқларини техник санъат тариҳи деб номлаш мумкин; мехнатнинг хамма турлари ва унинг натижаси методик жихатдан технологиядир». Кейинчалик у ўзининг беш томлик «Иҳтиролар тариҳи хақида лавҳалар» асарларида (1780—1805 гг.) ўз қарашларини янада кенгайтирган. 1795 йилда Германияда И.Ф. Гмелиннинг «Кимёвий технология бўйича кўрсатма» номли икки томли китоби чоп этилди. Шу даврдан бошлаб европа давлатлари техник а университетларида кимёвий технология фани асосий фанлар қаторидан ўрин олди.
Кимёвий технология фани кимё саноати билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг асосий вазифаларидан бири кимёвий билимларни саноатда қўлланилишини таъминлаш ва саноат муаммоларини ечишга қаратилган. Шу билан биргаликда кимёвий технология нафақат кимёвий жараёнларнинг боришини шу билан бир қаторда уларни олиб бориладиган қурилмаларнинг самарадорлигини белгилаб бериш вазифаларини ҳам ечиб беради.
Кимё саноатининг алоҳида соҳа бўлиб ажралиб чиқишини саноат тўнтарилиши даври билан боғланиб (18 аср), минерал кислота ва уғитлар, турли кимёвий бирикмаларни катта миқдорда ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ. Сульфат кислота ишлаб чиқаришга мўлжалланган биринчи заводлар 1740 йили (Буюк Британия, Ричмонд), 1766 йили (Франция, Руан), 1805 йили (Россия, Подмосковье), 1810 йили (Германия, Лейпциг) ишга туширилган. Каталитик усулда сульфат кислота ишлаб чиқариш ривожига катта хисса қўшган олимлардан бири немис химиги К. А. Винклер (1838—1904) ҳисобланади. У 1875 йилда платина олтингугурт оксиди олишда катализатор вазифасини бажаришини аниқлаган, кейинчалик бошқа арзон катализаторлар ҳам топилган. Р. Книч (1854—1906, Германия) кислота олишнинг оптимал шароитларини аниқлашда катта хисса қўшган.
1793 йили Францияда (Париж) биринчи сода заводи қурилди. Буюк Британияда 1823 йили (Ливерпуль), 1843 йили Германияда (Шёнебек-на-Эльбе), 1864 йили Россияда (Барнаул) сода заводлари қурилди. Сода заводларда аввал Н. Леблан усули билан олинган булса 1860 йиллардан бошлаб Э. Сольве усули билан олина бошлаган (Англида 1871 йили, Францияда 1874 йили, Германияда 1880 йилда, АҚШ 1881 йилда, Россияда 1883 йилда). 1842 йили Буюк Британияда биринчи сунъий ўғит заводи қурилди. Германияда 1867 йили, 1892 йили эса Россияда ҳам қурилди.
1842 йида рус химиги Н.Н. Зинин тошкўмир смоласидан олинган нитробензол асосида синтетик усул билан анилин синтез қилиб олди. 1850 йилларда англиялик олим У. Перкин томонидан мовеин, немис химиги А.Гофман розалинни, поляк Натонсон ва француз Берген томонидан фуксин моддалари олиниши билан лок-бўёқ саноатига асос бўлди. 1866 йили немис кимёгари А.Байер индиго тузилишини ўрганиб, 1880 йилда синтетик индиго синтез қилинди, 1897 йилда эса Германияда БАСФ компаниясида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
1903-13 йилларда немис олимлари Ф.Габер ва К. Бош томонидан аммиак синтези усули очилиши билан азотли бирикмалар, ўғитлар ва азоткислотаси ишлаб чиқаришда туб бурилиш содир булди.
Пластмасса материаллар олиш технологияси 19 аср охирларига келиб йўлга қўйилди. 1865 йилда А. Паркес ксилонит, 1868 йилда Дж. У. Хайетт целлюлоид, 1906 йили Л. Г. Бакеланд (Бейкленд) фенол-формальдегид смоласи асосида пластмасса махсулототлари олиб бу соҳани ривосига асос яратиб бердилар.
1884 йили француз олими И. Б. де Шардонё нитроипак толасини олишни ишлаб чиқди, 1892—1895 йиллар орасида англиялик олимлар Ч. Кросса, Э. Бивена и К.Бизла вискоза толаси олиш технологиясини ишлаб чиқдилар. 1931 —1932 йиллар оралиғида С.В. Лебедев томонидан Россияда дунёда биринчи булиб синтетик каучук олиш технологиясини ишлаб чиқиб, уни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
1857 йили англиялик кимёгар Ф. Хаутон ёғочдан целлюлоза ажратиб олишда кимёвий усул каустик содадан фойдаланишни, 1866 йилда Б. Тильгмар сульфат кислота усулини, 1876 йили А. Мичерлих сульфитцеллюлоза олишни ишлаб чиқиб, ёғоч-целлюлоза саноатига асос солдилар.
1890 йилда Германияда биринчи электрокимёвий завод ишга туширилиб, хлор ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Нефтни қайта ишлаш саноатига машинасозлик саноати беқиёс таъсир ўтказган. 1913 йили америкада У.Бартон термик крекинг жараёнини ишлаб чиққан. Россияда Д.И.Менделеев, А.Н. Никифоров каби олимлар бу соҳага катта хисса қўшганлар. 1971 йили вазелин олинган АҚШда.
1913 йили Германияда Ф.Бергиус омонидан кўмирдан биринчи синетик бензин олинган.
Шиша ишлаб чиқариш технологияси ривожига 1870 йилда Сименс томонидан янги турдаги печлар ихтир қилиниши катта туртки булган. 1905 йилда М. Д. Оуэнса томонидан бутилкалар ишлаб чиқаришни автоматлаштириш амалга оширилган. 1894-1904 йилларда Любберс томонидан, кейинчалик Фуко томонидан листли шишалар олишни механик усуллари ихтиро қилиниб ишлаб чиқаришга қўйилган.
Қора металлургияда пўлат олишни янги усулларини яратишда Г.Бессмер (1856 йилида конвертор усулини ихтиро қилган), Д.Хэдфилд 1882 йилда легирланган пўлат олишни ихтиро қилди. 1919 йили Э Хэйнес зангламайдиган пўлатга патент олди.
Эрнест Гастон Сольве (Solvay), (16 апрел 1838 — 26 май 1922) — бельгиялик кимёгар-технолог ва ишбилармон. Сода ишлаб чиқариш технологиясини ихтиро қилган, бу усул Сольве усули деб номланади.
Клеменс Александр Винклер (нем. Clemens Alexander Winkler; 26 декабр 1838 йил, Фрайберг (Саксония) — 8 октябр 1904 йил, Дрезден) — немис кимёгар-технологи.
Адольф фон Байер – немис кимёгари, индигони синтез қилган
Фриц Габер (9 декабр 1868, Бреслау — 29 январ 1934,) — немис кимёгари, 1918 йили Нобель мукофоти соҳиби. Водород ва азотдан каталитик усулда аммиак олишни ихтирочиларидан бири.
Пьер-Эмиль Мартен (18 август 1824, — 25 май 1915 йиллар) — француз металлурги
Пўлат олишнинг Мартен усулини ихтиро қилган.
Генри Бессемер (19 январ 1813 — 15 март 1898 йиллар) — инглиз иҳтирочиси. Пўлат қуйишнинг Бессмер усули ихтирочиси, металлург
Владимир Ипатьев - рус-америка кимёгари, органик синтез асосида технологияларга катта хисса кўшган олим
Элетер Ирене Дюпон де Немур (24 июня 1771 йил, Париж — 31 октябр 1834 йил, АҚШ) — кимёгар, саноатчи, DuPont фирмаси асосчиси.



Download 276,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish