Ўзбекистонда кимё саноати, тарихи, кимё корхоналари хақида маълумотлар
Республиканинг кимё саноати бошқа саноат турларига нисбатан ёш соҳалардан бири хисобланади. Кимё саноати ташкил топишига ёритиш хом ашёсига (керосинга) талаб асосида вужудга келган бўлса, кейинчалик қишлоқ хўжалиги ривожига йўналтирилиб, унинг вазифаси соҳани минерал ўғитар билан таъминлаб бериш бўлган. Сўнгра эса бошқа йўналишлар ҳам ривож топиб хозирда республикамизда кимё саноатига тегишли деярли барча маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Булар минерал ўғитлар, тола, юқувчи воситалар, фармокология маҳсулотлари, пластмасса ва бошқа полимерлар, тоғ-кон саноати маҳсулотлари, лок-бўёқ, шиша, нефт ва табиий газни қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқалар. Республика бой хом ашё базасига эга бўлиб кимё саноатининг беярли барча керакли махсулотлар билан таъминлаб бера олади.
Ўзбекистонда кимё корхоналари ташкил топишида нефтни қайта илаш соҳаси алоҳида ўрин тутади. Чунки 1986 йилда Фарғонада рус саноатчилари томонидан биринчи нефтни қайта ишлаш корхонаси ташкил қилишга уриниш бўлган. Лекин ушбу корхоналар техник қийинчииклар туфайли ишга туширилмай қолиб кетган. Кейинчалик 1904 Фарғонада катта нефт қудуқлари топилгач бу соҳадаги ишлар давом эттирилган ва нефтни қайта ишлаш заводи қурила бошланган. 1906 йили Ванновский нефтни ҳайдаш заводи (ҳозирда Олти-ариқда, Фарғона НҚИ заводига қарайди) ишга туширилди. Бу ерда асосан нефтдан керосин олиш йўлга қўйилган. Ушбу заводни Ўзбекистондаги биринчи кимё саноати корхонаси ҳисоблаш мумкин. 1915 йилда Фарғонада худди шундай иккинчи нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилган.
Халқ хўжалиги талабларидан келиб чиқиб Республикамизда қуйидаги заводлар бирин кетин ишга туширила бошланди:
1. 1929 йилда Бекобод цемент заводи қуриб ишга туширилди.
2. 1932 йилда Шўрсуй олтингугурт кони очилиб саноат корхоналари учун олтингугурт ишлаб чиқарила бошланди.
3. 1940 йилда кимё саноатининг йирик корхоналаридан бири бўлмиш Чирчиқ электрокимё кобинати (хозирда ОАЖ «Максам-Чирчик») маҳсулот чиқара бошлади.
4. 1942 йилда Қўқонда портловчи моддалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилиб, 1946 йилдан уни «Қўқон суперфосфат заводи»ига айлантирилди.
5. 1944 йилда Бекободда металлургия заводи (ҳозирда «Ўзбек металлургия комбинати») ишга туширилди.
6. 1945 йилда Тошкент лок-бўёқ заводига асос солиниб, 1947 йилда биринчи маҳсулот чиқарилди.
7. 1954 йилда Самарқандда суперфосфат заводи (ҳозирда ОАЖ «Самаркандкимё») ишга туширилди.
8. 1962 йилда Фарғона азот ўғитлари заводи (ҳозирда ОАЖ «Фарғонаазот») ишга туширилди.
9. 1964 йилда Навоий кимё комбинати (ҳозирда ОАЖ «Навоиазот») ишга туширилди.
10. 1969 йилда Олмалиқ кимё заводи (2009 йилдан ОАЖ «Аммофос-МАХАМ») ишга туширилди.
11. 1971 йилда Навоий шаҳрида “Навоий электрокимёвий заводи” га асос солинди (1994 йилдан Ўзбкистон-Панама СП-ЁАЖ «Электрокимёзавод»).
12. 1977 Қизилқум цемент ишга туширилди.
13. 1997 йилда TECHNIP (Франция) компанияси иштирокида Бухаро нефтни қайта ишлаш заводи қўриб ишга туширилди.
14. 1996 йилда Шўртан газ-кимёвий комплексини қуриш бўйича қарор қабул қилиниб, 2002 йил август ойида UzClear® савдо белгили полиэтилен ишлаб чиқалди.
15. 2006 йил авгут ойидан бошлаб Қўнғирот сода заводи маҳсулот ишлаб чиқара бошлади.
16. 2007 йилда Дехконободда калийли ўғитлар заводи қурилиши бошланиб, 2009 йил декабрда махсулот ишлаб чиқариш бошланиб, 2010 йилдан тўлиқ қувват билан ишлай бошлади.
“Ўзкимёсаноат”
– Ўзбекистон Республикасининг бир қатор йирик кимё корхоналарини ўзига жамлаштирган корпоратив ташкилот. Компания ўзида 14 саноат корхоналарини бирлаштирган. Компания кимё корхоналари ривожи учун ишлаб чиқариш, иннвацион, маркетинг программалари ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади, бу эса ўз навбатида ушбу соҳанинг ривожланиши учун шароит яратиб беради.
“Ўзкимёсаноат” давлат акционерлик компанияси таркибига кирган ишлаб чиқариш корхоналари
№
|
Номи
|
Манзили
|
Ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулотлар
|
Ишлатиладиган хом ашё турлари
|
1
|
ОАЖ «MAXAM-Chirchiq»
|
Чирчик.ш.
|
Аммиакли селитра, карбамид, аммоний сульфат, аммиак, нитрат кислота, катализаторлар, аммоний карбонат, углерод (II) оксид, фосфомочевина, магний сульфат ва бошқ.
|
Табиий газ, каустик сода, олтингугурт, хлорид кислота, формалин, метанол, моноэтаноламин.
|
2
|
ОАЖ «Навоиазот»
|
Навоий.ш.
|
Аммиакли селитра, аммоний сульфат, нитрон толаси, сирка кислота, цианли натрий, нитрат кислота, углерод (II) оксид, метанол, хлорид кислота, полиакриламид, аргон, формалин, суюқ хлор, унифлок, КФ смолалар, ацетилен, фосфатли аммиакли селитра, каустик сода, акрил эмульсия, К-4, тиомочевина. 60 дан ортиқ махсулот.
|
Табиий газ, катализаторлар, моноэтаноламин, сода, туз, итакон кислота, темир купорос, олтингугурт, ва бошқ.
|
3
|
ОАЖ "Ферганаазот"
|
Фарғона ш.
|
Аммиакли селитра, карбамид, аммиак, натрий хлорат, магний хлоратли дефолиант, целлюлоза диацетати, ацетат толаси, натрий нитрат, натрий бикарбонат, Дефолиант УзДеф, ПолиДеф ва бошқ
|
Табиий газ, хлорид кислота, техник туз, магний хлорид, каустик сода, сульфат кислота, пахта целлюлозаси ва бошқ.
|
4
|
ОАЖ
"Аммофос-Максам"
|
Олмалик ш.
|
Аммофос, супрефос, аммоний сульфат, ДВП, электролит, сульфат кислота, аммоний фосфат, тринатрийфосфат (ТНФ), ва бошқ.
|
Фосфор уни, олтингугурт, аммиак ва бошқ.
|
5
|
ОАО "Самаркандкимё"
|
Самарқанд ш.
|
Нитрокальцийфосфатли ўғитлар (НКФУ), аккумулятор кислотаси ва бошқ.
|
Фосфорит уни, нитрат кислота
|
6
|
ОАЖ "КУКОН СУПЕРФОСФАТ ЗАВОДИ"
|
Қўқон ш.
|
Аммонийлаштирилган суперфосфат, акрил сув-дисперсион бўёқ ва бошқ.
|
Фосор уни, сульфат кислота, аммиак
|
7
|
“Фарғона фуран бирикмалари кимёвий заводи”
|
Фарғона ш.
|
Пахта целлюлозаси, фурфурол, фурфурил спирт, техник этил спирт, бурғуловчи реагент ФХЛ-1, карбоксиметил-целлюлозалар ва бошқ.
|
Пахта линти, натрий ишқори, натрий гипохлорит, сульфат кислота, пахта шелухаси
|
8
|
“Жиззах пластмасса” ОАЖ
|
Жиззах ш.
|
Полиэтилен пленка, трубалар, полиэтилен трубаларни бириктирувчи деталлар ва бошқ.
|
Юқори ва паст босимли полиэтилен
|
9
|
“Электрокимё заводи” ҚК-ЁАЖ
|
Навоий ш.
|
Ўсимликларин химоялаш кимёвий махсулотлари, суперфосфат, каустик сода (эритма)
|
Кимёвий фаол моддалар, фосфор уни, сульфат кислота, кальцинирланган сода.
|
10
|
«MAXAM-UZBEKISTAN» ҚК
|
Олмалиқ ш.
|
«Манфо-8,7» портловчи махсулот
|
Аммиакли селитра, дизел ёқилғиси, мазут, аллюминий пудраси.
|
11
|
Қўнғирот сода саводи
|
Нукус ш.
|
Кальцинирланган сода, техник туз
|
Техник кўл тузи, охактош.
|
12
|
Дехқонобод калийли ўғитлар заводи
|
Кашкадарё вил.
|
Калий хлорид, техник туз
|
Сильвинит рудаси
|
13
|
“NavoiyHunanPulp” ҚК
|
Навоий вил., «Навоий» ЭИХ
|
Гигиена махсулотлари
|
Целлюлоза ва бошқ.
|
14
|
«NavoiyBeautyCosmetics» ҚК
|
Навоий вил., “Навоий” ЭИХ
|
"Estelle” савдо белгиси билан махсулотлар:
Кремлар, лосьонлар, пудралар, тушлар ва бошқ.
|
Косметик махсулотлар учун ингредиентлар
|
Do'stlaringiz bilan baham: |