Иссиқлик узатиш асослари
Кўпроқ қиздирилган мухитдан иссиқликни тўсиқ орқали камроқ ҳароратга эга мухитга узатилишига иссиқлик узатилиши дейилади. Иссиқлик узатилишида қатнашаётган икки модда ҳам иссиқлик ташувчилар дейилади.
Иссиқлик узатилишининг асосий тенгламаси:
Иссиқлик оқими-Q
Иссиқлик узатилаётган юза-F
Иссиқлик узатилишини характерловчи кинетик коэффициент, иссиқлик узатиш коэффициенти-K
Иссиқлик ташувчилар ўртасидаги ўртача ҳароратлар фарқи-tcp
Вақт-
Агарда жараён узлуксиз бўлса, тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Иссиқлик ташувчилар
Иссиқлик ташувчилар- иссиқлик энергаясини узатиш учун ишлатиладиган газсимон ёки суюқ моддалардир.
Иссиқлик энергиясини иссиқлик узатиш қурилмасига берувчи иссиқлик ташувчилар иссиқлик агентлари деб, иссиқлиу узатиш қурилмасидан чиққан иссиқликни ютувчи моддаларни совутишагентлари деб аталади.
Баъзи бир иссиулик ташувчилар хам иссиқлик узатишда хам иссиқлик ютишда ишлатилади уларни аралаш иссиқлик ташувчилари деб номланади.
Иссиқлик алмашинув аппаратлари технологик муҳитни қайта ишлаш ёки иссиқликни чиқариш (қиздириш) мақсадида иситиш ёки совутиш жараёнларини олиб бориш учун мўлжалланган. Иссиқлик алмашинув аппаратлари кимё саноатида алоҳида ўрин тутади,уларнинг хажми одатда бутун аппаратурага нисбатан 15-18% ташкил этса, нефтни қайта ишлаш саноатида эса 50% боради. Бу кимёвий технологиянинг деярли барча жараёнларида (буғлатиш, ректификация, қуритиш ва бошқ.) қиздириш ёки иссиқликни чиқариш лозимлиги билан тушунтирилиши мумкин.
Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини синфларга ажратишда уларнинг сирти шакли, уларда фойдаланиладиган иссиқлик ташувчилар тури ва иссиқлик узатиш усулига қаралади. Қурилмалар сиртли (поверхностние), аралаштирувчи (контактли) ва регенеративли бўлади.
Сиртли иссиқлик алмашиниш қурилмаларида иссиқлик ташувчилар бир биридан девор тўсиқ билан ажратилган бўлиб иссиклик алммашиниш деворнинг иссиқлик ўтказувчанлиги хисобига амалга ошади.
Аралаштирувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларида иссиқлик алмашиниш иссиқлик ташувчиларнинг бир-бири билан бевосита таъсирлашуви хисобига содир бўлади.
Регенератив иссиқлик алмашинув қурилмаларида иссиқ ташувчидан совуқроғига иссиқликни ўтиши икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқишда қурилма иссиқлик ташувчининг ҳароратини ўзига жамлайди, иккинчи босқичда эса уни совутувчига узатади.
Холодильниклар –суюқ ёки газ муҳитни сув ёки бошқа совутувчи реагентлар ёрдамида совутишга мослаштирилган қурилмалар.
Қиздиргичлар – суюқ ёки газ муҳитни суюқ иссиқлик реагенти ёки конденсирланган буғ ёрдамида қиздириб берувчи қурилмалар.
Конденсаторлар –буғларни сув ёки бошқа совутиш реагенти орқали конденсатциялашга мулжалланган қурилмалар.
Буғлатгичлар –суюқликларни буғ ёки бошқа суюқ иссиқлик ташувчи ёрдамида буғлатишга мўлжалланган қурилмалар.
Гидромеханик жараёнлар ва қурилмалар
Суюқликнинг мувозанати ва харакатини, шунингдек суюқликни ўраб турган ёки уни сиртини чегараловчи жисм билан таъсирлашувини ўрганувчи механика бўлими гидромеханика деб номланади.
Гидростатиканинг асосий қонунлари
Гидростатик машиналар (гидростатик пресслар)
Резервуарлардаги суюқлик миқдорини аниқлаш
Бернулли тенгламаси
Ньютон суюқликлари
Ноньютон суюқликлари
Суюқлик оқимлари: ламинар ва трубулент оқимлар, Рейнолдс критерийси.
Суюқликларни аралаштириш: механик ва пневматик усулда
Суюқликларни харакатлантириш усуллари
Суқлик насослари: хажмий ва динамик насослар
Газларни сиқиш ва кўчириш (транспортировкаси)
Компрессорлар: хазмий ва динамик компрессорлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |