1 Маъруза
Қишлоқ хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг мақсади ва вазифалари
Режа:
Кишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш фаннинг мақсади;
Кишлок хўжалик экинларги ёруғлик, иссиклик,таъсири
сув ва хаво нинг таъсири
Таянч суз ва иборалар: суғориш усуллари, сувдан фойдаланувчилар, дехқончилик, сув ресерслари, .
“Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш” фаннини асосий мақсади қишлоқ хўжалиги ерларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини, Экинларни суғориш тартиби ва техникаси, суғориш усуллари, сув ресурсларидан унумли ва режали фойдаланиш.
Қишлок хўжалиги экинларини суғоришда сув бериш меъёрини аниқлаш, сув ресурсларини сув истеъмолчилар уюшмаларига етказишни ва ундан мукаммал фойдаланиш, уларда сув ўлчаш ва тақсимланишини амалга ошириш каби вазифаларни бажаради. Ирригация ва мелиорация тармоқладан самарали фойдаланиш,сув манбаидан олинадигин сувни оқилона тақсимлаш ва суғориладиган ерларининг мелиоратив холатини яхшилаш муамоларини ечишларини ўрганади.
Дехқончиликнинг асосий вазифаси аҳолини - озиқ-овқат, ишлаб чиқаришни эса хом ашё билан таъминлашдан иборатдир. Бунинг учун ўсимликларнинг асосий ҳаёт омилларини таъминлаш керак бўлади. Бу омилларга - ёруғлик, иссиқлик, ҳаво, сув ва озуқа киради. Ёруғлик, иссиқлик ва ҳаво космик омилларига боғлиқ бўлиб, инсоният ҳозирча уларни қисмангина бошқаришлари мумкин. ўсимлик сув ва минерал озуқа элементларни тупроқ ва ҳаво орқали олади. Агарда, юқоридаги омиллардан бирортаси ўсимликнинг яшаши учун мақбул бўлмаса, ўсимликнинг ривожланиши бузилади, ҳосилдорлик пасаяди, ҳатто нобуд бўлиши ҳам мумкин. Келинг, бу омиллар тўғрисида бироз фикр билдирайлик.
Ёруғлик. Бу омилсиз ўсимликнинг ҳаётини тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки, у фотосинтез жараёнини амалга ошириб беради. Ёруғликнинг жадаллиги ва давомати ўсимликнинг ривожланишига таъсир қилади. Ёруғликнинг кам бўлишлиги, масалан, кўчат сонларининг кўплиги, кўплаб кўчатларнинг суст ривожланишига ва ҳосилдорликнинг камайишига сабаб бўлади. Ўсимлик томонидан ҳосил қилинадиган барча турдаги органик моддалар, углеводлар, ёғлар, витаминлар, оқсиллар қуёш энергияси тўпланмаси ёрдамида ҳосил бўлади.
Қуёш нурининг ўсимлик баргига тушиши натижасида яшил пегмент - (сув ва ангедрит қўшилмаси) хлорофилл ҳосил бўлиши, биринчи бўлиб, К.А.Темирязов томонидан қайд этилган. Бу жараён фотосинтез деб юритилади. Фотосинтез жарёни натижасида қуёш энергияси органик моддалр шаклида сақланиб қолади. Шундай қилиб, ўсимлик қолдиқлари ва мевалари инсон учун қуёш энергиясининг ўзгарган шаклидир.
Ўртача (1-кунда) ўсимлик ўз баргларининг умумий оғирлигидан 25% игача органик модда тўплайди ёки 1 м2 барг юзасида 10-20 г модда тўпланади. Шундан тўпланган органик модданинг 20-25% ини ўсимлик нафас олиши учун сарфлайди. Шунинг учун агротехниканинг асосий вазифаси ўсимлик томонидан қуёш нурини ўзлаштириш борасидаги тадқиқотларга, жумладан ўсимликнинг ўсиш баландлиги ва ассимляциясига қаратилиши керак. Бунда ўсимликлар экилган майдонда уларнинг қалинлигини бошқариш, экиш муддатларини ўзгартириш, экиш йўналишларини ва экин майдонларида экин турини тўғри танлаш ҳамда энг асосийси тупроқнинг сув режимини таъминлаб бериш ҳосилдорлик кафолати эканлигини ёддан чиқармаслик керак.
Иссиқлик. Ўсимлик ривожланишида содир бўладиган асосий жараёнлар - фотосинтез, нафас олиш ва транспирация атроф муҳитдаги ҳароратга боғлиқдир. Ўсимлик ривожланиши учун мақбул ҳарорат биокимёвий жарёнлар энг ривожланган даврдаги иссиқлик ҳисобланади. Ўсимлик учун асосий иссиқлик манбаи қуёш радиациясидир.
Ўсимлик ривожланиши даврида зарур бўлган иссиқлик миқдори мазкур ўсимликнинг вегетация даври ва кун давомида у сарфлайдиган мақбул иссиқлик миқдори билан белгиланади ва шунинг учун ҳам турли ўсимликларнинг иссиқликка бўлган талаби турличадир. Масалан, экиннинг тўлиқ пишиб етилиши учун кунлик ўртача мусбат ҳароратларнинг йиғиндиси: ғўза учун - 3500-50000С; картошка учун - 1300-30000С; буғдой учун - 1600-20000С; қандлавлаги учун - 2400-37000С; шоли учун - 3000-45000С бўлишлиги талаб қилинади.
Тупроқ ҳарорати ғўза, шоли, ерёнғоқ учун 12-140С дан 37-450С гача, буғдой учун 1-20С дан 25-300С гача, лавлаги учун 3-40С дан 25-300С гача, маккажўхори, соя учун 8-100С дан 37-450С гача, кунгабоқар, картошка учун 5-60С дан 31-37 0С гача бўлишлиги талаб қилинади. Масалан, тупроқ ҳарорати 12-160С бўлганда, чигит 12-15 кунда, 20-250С бўлганда эса, 6-7 кунда униб чиқиши кузатилган.
Тупроқ ҳароратини бошқариш учун унга керакли агротехник ишлов бериш керак. Бунинг учун экин экишдан олдин пушта олинади. Чунки, 5 см чуқурликдаги ҳаво ҳарорати 50С га, 10 см чуқурликда эса 250С га фарқ қилади.
Тупроққа ишлов бериш ҳам қуёш иссиқлигининг тупроққа киримини яхшилайди. Чунки, қора ранг ўзига иссиқликни тортади. Экин плёнка остига экилганда ҳосил очиқ далага нисбатан 1-1,5 ой олдин пишади. 1 т гўнг 3-4 млн. ккал иссиқлик бериши аниқланган. Бу ҳолат кўпинча кўчат етиштиришда кенг қўлланилади. Баъзи ҳолатларда иссиқ сувлар билан суғориш, молалаш ҳам ушбу ижобий ҳолатларни белгилайди.
Ҳимоя дарахтларини ҳосил қилиш, сув ҳавзаларини яратиш, ўтлоқзорлар барпо қилиш, ҳавонинг нисбий намлигини ошириб, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилишидан ўсимликларни ҳимоя қилади.
Ҳаво. Атмосфера ва тупроқдаги ҳаво ўсимлик ва тупроқ микроорганизмлари учун кислород билан нафас олиш манбаидир. Шунингдек, фотосинтез жараёнида карбонад ангидрид билан таъминлайдиган манбадир. Ҳавонинг таркибида ўсимликнинг озиқланиши учун зурур бўлган азот, фосфор ва олтингугурт мавжуддир.
Ўсимлик барглари ва кўк таналари ёрдамида асосан фотосинтез жараёнида ҳаводан карбонад ангидрид (СО2) газини ўзлаштиради. 1 мг хлорофилл ҳосил бўлишида, 5 мг СО2 боғланади. СО2 нинг ҳавода 1% гача бўлиши ўсимликнинг ўсишига яхши таъсир кўрсатади. Далага гўнг ва органик ўғитларнинг киритилиши тупроқ ҳавосида СО2 нинг ошишига олиб келади. Баъзи олимларнинг тадқиқотларига кўра фотосинтез жараёнида ўсимлик тупроқ ҳавосидаги СО2ни ўз илдизлари ёрдамида ўзлаштиришлари аниқланган. Аммо тупроқ ҳавоси таркибида СО2нинг 1% дан ортиқ бўлиши ўсимликнинг ҳалокатига сабаб бўлади.
Ўсимликнинг нафас олиши - бу қанд моддалари ва ёғларнинг оксидланишидир. Ўсимликнинг нафас олишида корбонад ангидрид гази, сув ва ўсимлик учун зарур бўлган иссиқлик энергияси ҳосил бўлади. Бу ҳолатда ўсимлик учун зарур бўлган кислород ҳаводан олинади. Ўсимликнинг ер устки қатламидан оладиган кислородда муаммо йўқ. Аммо, ер ости қисм элементлари кислородни меъёрида олиш учун кўпинча қийналади, ҳатто хазон бўлиши ҳам мумкин. Ўсимлик илдизи орқали 1 мг кислород олганда 1 г органик модда тўпланади.
Ер экишга яхши тайёрланса, унда озуқа элементларининг таркиби ўсимлик учун етарли бўлади. Тупроқда газ алмашинуви мақбул даражада бўлишлиги экинлардан яхши ҳосил олиш гаровидир. Буларга тупроқни чуқур ҳайдаш, органик ва минерал ўғитлар киритиш, унинг донадорлигини тиклаш, юмшатиш ва бошкалар киради.
Сув. Сув ўсимлик ўсиб ривожланишида энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Ўсимлик танасида 75-90%, айрим қисмларида 98% гача сув бўлади. Сув ҳужайра протоплазмасида ва ядросида бўлади. Сув ўсимликнинг барча ривожланиши даврларида зарур. Ўсимлик уруғи ҳам маълум намликни шимиб олганда уна бошлайди. Масалан: буғдой - 48-57%, маккажўхори - 40%, ғўза - 90%, нўхат - 114%, бодиринг - 140% ( оғирлигига нисбатан).
Сув кимёвий модда ажратади, ўсимлик танасида органик моддаларнинг ҳосил бўлиши учун зарур. Унинг иштирокида биокимёвий жараёнлар содир бўлади. Сув ҳисобига хужайра ва ўсимлик танасида тургор ҳолати сақланиб туради. Ҳужайраларнинг бўлиниши кўпаяди. Фотосинтез жараёни ўсимликнинг нафас олиши тургор ҳолатида содир бўлади. Фотосинтез жараёни ўсимлик баргидаги оғизча (устица)ларнинг очилиши билан бирга баргдаги сувнинг миқдорига ҳам боғлиқ бўлади. Ўсимлик танасида сувнинг камайиши унинг нафас олишини жадаллаштиради, Фотосинтез жараёни секинлашади, углеводлар камаяди, ўсимлик қурий бошлайди. Ўсимликдан сув буғланганда иссиқлик сарфланади, натижада унинг танасидаги ҳарорати пасаяди ва иссиқликнинг салбий таъсиридан ҳимояланади.
Озуқа. ўсимлик танаси одатда 75-90% сув, унинг қуритилган танасида ўртача 45% углевод, 42% кислород, 6,5% водород 1,5% азот ва ўсимлик ёқилгандан сўнг қоладиган 5% кулдан иборатдир. ўсимлик тупроқсиз (сув ёки шлакда) етиштирилганда қуйидаги 7 та элемент: калий, кальций, магний, темир, олтингугурт, фосфор, азот зарур бўлади. Жуда кам бўлса ҳам марганец, рух, бор, мис, альюминий ва молибден ҳам ўсимлик учун керак бўлади. Улар ўсимликка илдизи орқали сўриладиган тупроқ эритмаси шаклида берилади.
ўсимлик барглари ёрдамида нафақат кислород ва корбонад ангидрид, балки оз миқдорда бўлса ҳам сувни ҳам ўзлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |