7-расм. Давлатлараро сув бошқарувинг тузилмаси
|
8-расм Давлатлараро мувофиқлаштирувчи
сув хўжалиги комиссиясининг тузилмаси
|
Ҳозирги даврда Орол денгизи ҳавзасида чигал экологик, сув хўжалик ҳолати вужудга келган бўлиб, бу ҳолат ҳавзадаги сув ресурсларини деярли батамом суғоришга ва бошқа мақсадларга йуналтиришдан келиб чиққандир. Ушбу ҳолат Орол денгизи ҳавзаси ҳудудидаги ерларда суғорма деҳқончилик, мелиорация қилиш муаммоларини қайта кўриб чиқишни тақазо қилади. Жумладан, ўзбекистон Республикасидаги соҳалар бўйича сувнинг ишлатилиш таҳлили (9-расм) ушбунинг исботидир.
-расм. Республикада соҳалар бўйича сувнинг ишлатилиши
Ўзбекистон Республикасининг жами ер майдон 447,4 минг км2 бўлиб, ҳозирда суғориладиган ерлар майдони 4 млн. 250 минг гектардан ортиқ. Жумладан, асосий алмашлаб экиш майдони 3 млн. 464 минг га, кўп йиллик экинлар 329 минг га, (боғлар 155 минг га, узумзорлар 99 минг га, тутзорлар 67 минг га, бошқа экинлар 7 минг га, томорқа ерлари 451 минг га), вақтинча заҳира ерлар 48 минг га, яйловлар 44 минг га, ўрмонлар 365 минг га.
Республиканинг умумий сув ресурслари асосан, ер усти сувларидан ҳосил бўлиб (10-расм) асосий сув манбалар Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё, Зомин, Санзар, кичик дарё ва сойлар, ер ости сувли қатламлар ва комплекслардир.
10-расм. Республика сув манбалари
Ҳозирги даврда Орол денгизи ҳавзасида вужудга келган чигал экологик ва сув хўжалик муаммоларини ечишдаги бирламчи вазифалар қуйидагилардан иборатдир: суғоришда тежамкор технология ва техника яратиш ва унга ўтиш: юқори унумдорли суғориш тизимларини кўллаш: тежамкор ва унумдор агротехникани жорий этиш: ердан фойдаланиш даражасини ошириш: ер ва экинлар ҳосилдорлигини кўпайтириш: ер ва сувдан фойдаланишни тартибга солиш ва унинг тизимини қайта кўриб чиқиш: табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг самарадорлигини таъминлаш ва бошқалар.
Сув ва ер ресурсларининг самарадорлигини ошириш учун деҳқончилик, гидротехника ва мелиорация соҳасидаги илм-фан ютуқларини кўллаш орқали суғориладиган ерларни комплекс қайта тузиш, гидромелиоратив тизимларни қайта куриш принципларини ишлаб чикиш ва замонавий, унумли ва тежамкор суғорма деҳқончилик тизимини яратиш зарур.
Ҳозирда республикамизда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 97% и су¼ориш майдонларига тў¼ри келиб, суғориш учун ҳар йили 49 км3 сув сарфланмоқда. Сувдан фойдаланувчиларга сув етказиб бериш учун 900 дан ортиқ гидромелиоратив тизимлар, жумладан 79 та сув ва сел омбори (жами сиғими 17 км3) 47 минг дона хўжаликлараро ва 118200 та дона хўжаликка хизмат қилувчи гидротехника иншоотлари, 28000 км хўжаликлараро суғориш каналлари (улардан 50%, яъни 10712 км бетонлашган) ва 170000 км хўжалик ички суғориш каналлари (улардан 14% бетонлашган), 18000 дона сув ўлчагичлари, шўрланган майдонларнинг (62-67%) мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 30000 км хўжаликлараро ва 105000 км хўжалик коллектор-зовурлар (жумладан, ёпик ётик зовурлар 43000 км, яъни 40%), 3645 дона тик зовурлар қурилган. Суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,58.
Су¼ориш сувини етказиб беришда кетган эксплуатацион харажатлар 2-жадвалда келтирилган. Бундан кўринадики, далага сувни олиб келиш маълум харажатларни талаб қилади. Агарда, ерларнинг мелиоратив ҳолатини, жумладан зовурларни тозалаш учун кетадиган харажатларни ҳисобга оладиган бўлсак, эксплуатацион харажатларнинг сезиларли эканлигини кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |