17
1.5-расм. Табиатдаги электр жараёнлари.
Фақатгина 1820 йилда Эрстед электр токининг магнит стрелкасига
таъсирини ўргангандан сўнг, 1.6-расм, электр ва
магнит майдонлари ягона
физик ҳодисанинг икки томони эканлиги исботланди ва бутун Европа бўйлаб
электр соҳасида амалий ишлар жуда авж олиб кетди.
Электр ва магнитик ҳодисаларни ягона жараён деб қараб 1831 йилда
Майкл Фарадей магнит майдонининг ўзгариши ўтказгичда электр токи ҳосил
қилишини амалда кашф этди ва электр жараёнларни ўрганишда бутунлай
янги даврни бошлаб берди.
Бу кашфиёт фанга
Фарадейнинг электромагнитик индукция қонуни
номи билан кириб келди. Электромагнитик индукция қонуни бугунги кунда
ҳам замонавий электроника,
микроэлектроника, нанотехнология соҳаларида
ўзининг аҳамиятини йўқотмайди.
1.6-расм. Эрстед тажрибасида токли ўтказгичнинг магнит стрелкасига таъсири.
18
2- босқич.
(1831-1880 йиллар. Электр токини ҳосил қилиш ва уни
ўрганиш даври). 1831 йилда Фарадей электромагнитик индукция қонунини
кашф этгач фан оламида электр жараёнларни
ўрганиш ўта тезкор суратларда авж олиб борди.
Илмий тадқиқотлар шу даражада кенг авж олдики,
ҳатто Европа давлатларида фанга алоқаси йўқ
зодагонлар ҳам ўз уйларида олимларни таклиф этиб
электр билан шуғулланувчи лабораторияларини
ташкил этиш расм бўлиб кетди.
Майкл Фарадей 1791-1867 йилларда яшаб ўтган
машҳур инглиз физик-олими. У 1821 йилда
Эрстед тажрибалари асосида
магнит майдони ва электр ягона физикавий ҳодиса эканлигини исботлади.
1831 йилда эса магнит майдонининг ўзгариши ўтказгичда электр токи ҳосил
қилишини кашф этди. Фанда бу электромагнитик индукция қонунини
сифатида жой олди.
Шу даврларда Фарадейнинг электромагнитик индукция қонуни
асосида Максвелл ўзининг машхур электромагнитик майдон назариясини
яратди, Герц электромагнитик тўлқинларни ўрганиб ундан амалда
фойдаланиш асосларини яратди. Ана шу тариқа
саноат электротехникаси
пайдо бўла бошлади. Электротехника аста-секин илмий лаборатория
чегараларидан чиқиб жамият ҳаётига кириб кела бошлади. Энг даставвал
электр фонуслари ва электр ёй чироқлари
яратилдики бу инсоният
тараққиётида янги даврни бошлаб берди.
19
Фарадей тажрибаси. 19-асрда Эдисон фонуслари кенг тарқалди
Электроэнергетика тараққиётига улкан ҳисса
қўшган муҳандис олимлардан бири Томас Алва
Эдисондир. У 1857-1931 йилларда Америкада
яшаб ижод қилган. У
электр энергиясини саноат
миқёсида ишлаб чиқаришга асос солган,
шунингдек, электр ёритиш тизимлари, телефон,
телеграф, кино техникаси ривожига катта ҳисса
қўшган машҳур кашфиётчи, ҳамда
йирик
саноатчи сифатида американинг машҳур шахслари қаторидан ўрин олган.
Томас Эдисон дунёда энг кўп 4000 дан ортиқ патентларга эга бўлган ягона
ихтирочидир.
Гарчи ёйли лампалар анча аввал 1803 йилда рус олими Петров, 1810
йилда инглиз олими Девилар томонидан таклиф этилган бўлсада, уларнинг
самарадорлиги жуда паст бўлган. 1876 йилда рус олими П. Н. Яблочков ва
1879 йилда Эдисонлар томонидан яратилган электр лампалар кенг ишлаб
чиқарила бошланди
10
, 1.7-расм.
10
http://mirnovogo.ru/elektricheskaya-lampochka
20
1.7-расм. Лодигин ва Эдисонлар ўз лампалари билан
Do'stlaringiz bilan baham: