1-маъруза. Электр занжирлар назарияси фанига кириш электр токи, кучланиш ва кувват



Download 248,5 Kb.
bet7/13
Sana20.03.2022
Hajmi248,5 Kb.
#503257
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
1 МАЪРУЗА

1.3. Электр майдон.
Электромагнит майдон деб зарядланган заррачаларга уларнинг тезлиги ва қийматига боғлиқ равишда куч таъсирини ўтказадиган, унинг барча нуқталарида «электр майдони» ва «магнит майдони» деб номланган икки томонини характерловчи икки вектор қийматлари билан аниқланадиган материянинг турига айтилади. Элементар электр заряди деб электрон ёки протоннинг шундай хусусиятига айтиладики, унда хусусий электр майдони ва ташқи электр майдони билан уларнинг ўзаро таъсирини сон қиймати жиҳатидан абсолют миқдорга тенг, ишораси тескари (бунда электронга шартли равишда манфий ишора, протонга – мусбат ишора берилади) бўлгандаги хусусиятини аниқлайди.
Ушбу таърифлар асосида бир ёки бирнеча элементар электр зарядларидан иборат бўлган ихтиёрий зарядланган заррача - заряд ташувчи бўлади. Масалан, электрон, протон, ион, шунингдек ярим ўтказгичлардаги шартли «тешик» заряд ташувчи ҳисобланади.
Аслида, зарядланган элементар заррачалар ва уларнинг электромагнит майдонлари бир бутундир. Иккинчи томондан, электр зарядланган заррача ва унинг электромагнит майдони орасидаги аниқ чегарани кўрсатиб бўлмайди. Шу билан бирга, шундай фараз қилиш мумкин-ки, заррача ва унинг электр заряди, масалан электрон, протон ва ҳ.к. заряди, фазонинг жуда кичик соҳасида мужассамланган. Фазонинг айнан шу жуда кичик соҳаси учун материянинг шундай ҳаракат шакли характерлики, у билан электр зарядланган заррача тушунчасини боғланган. Модданинг заррачалари билан боғланмаган эркин ҳолатидаги электромагнит майдони жуда кучли гравитация майдонлари мавжуд бўлмаган вазиятда бўшлиқда с=2,998∙10 8 м/с ≈ 3∙10 8 м/с тезликда тарқалади.
Электромагнит қийматлар учун халқаро бирликлар тизимидан (ХТ ёки СИ) фодаланилади. Бу тизим етти асосий бирликлардан ташкил топган: метр – узунлик бирлиги, килограмм – масса бирлиги, секунд - вақт бирлиги, амперэлектр токи кучи бирлиги, кельвин – термодинамик ҳарорат бирлиги, моль – модда миқдори бирлиги, кандела – ёруғлик кучи бирлиги.
Электромагнит қийматларни ҳисоблаш учун, юқорида келтирилганлардан тўртта асосий бирликларни олиш зарур ва кифоялидир. Қолган электромагнит қийматлар, уларга мос равишда, уларнинг бирликлари олинган тўртта асосий бирликлардан келиб чиқади, яъни у ёки бу қонуниятлар асосида аниқланиши мумкин. ХТ бирликлар тизимида электромагнит қиймат учун тўртинчи асосий бирлик сифатида электр токи кучининг бирлиги - Ампер қабул қилинган.
Бирлик тизими МКСА (метр, килограмм, секунд, ампер) ХТ тизимининг бўлагидар. МКСА бирлик тизими электромагнит майдони рационал тизими тенгламалари билан боғланган бўлиб, унда 4р кўпайтма тенгламаларда тушунишга осон бўлган ҳолатларда учрайди, яъни сферик симметриялар билан характерланувчи боғланишлар такибига киради.
Электр зарядининг бирлиги (электр миқдори) кулон (Кл).
Ҳар қандай умумлаштирилган электромагнит ҳодисаси икки томонлама характерланади – электр ҳодисаси ва магнит ҳодисаси ҳамда улар орасида узвий алоқа мавжудлиги. Хусусан, электромагнит майдони икки ўзаро боғланган майдонлардан иборат - электр майдони ва магнит майдони.
Электр майдони - электр зарядлари ва ўзгараётган магнит майдони ёрдамида ҳосил бўлади. Магнит майдони эса ҳаракатланаётган зарядланган заррачалар ва ўзгараётган электр майдони ёрдамида ҳосил бўлади.

Download 248,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish