J=сv.
Агар с >0 бўлса J ва v векторлар йўналишлари мос бўлади. Агар с <0 бўлса, улар қарама-қарши.
Агар бир вақтнинг ўзида зарядларнинг с+ ҳажм зичлиги, v+ тезликда мусбат зарядланган заррачалар ҳаракати ва зарядларнинг с- ҳажм зичлиги, v- тезликда манфий зарядланган заррачалар ҳаракати мавжуд бўлса, у ҳолда кўчириш токи зичлиги
JКЎЧ = с+ v+ + с-v- .
Силжиш электр токини диэлектрикларда ўзгарувчан электр майдони мавжуд бўлганда эътиборга олиш зарур бўлади.
Асосий электр ҳусусияти - электр майдони таъсирида қутбланиш (поляризация) қобилиятига эга бўлган модда диэлектрик дейилади.
Диэлектриклар махсус гуруҳлари мавжуд, улар сегнетоэлекириклар деб номланади. Сегнетоэлекирикларда нинг қиймати майдон кучланганлигига кучли боғлиқликда бўлиб, майдон кучланганлиги ва ҳароратнинг баъзи қийматларида жуда катта миқдорларга эришиши мумкин. Коэффициент модданинг абсолют диэлектрик таъсирчанлиги дейилади.
Диэлектрикнинг қутбланишини, шу жараёнини майдон таъсиридаги мусбат ва манфий зарядланган заррачаларнинг силжиши билан тушунтириш мумкин. Агар q – диполнинг мусбат заряди ва N1 – бирлик ҳажмдаги диполлар сони бўлса, у ҳолда майдоннинг s юза орқали ўтиши жараёнида E вектор йўналишида q·N1··x·s мусбат заряд силжийди ва қарама-қарши йўналишда – манфий заряд -qN1(d-x)s силжийди. Манфий заряднинг майдонига тескари йўналишда силжишига, мусбат заряднинг майдони йўналишида силжиши эквивалент бўлганлиги учун, s юзадан ўтган умумий заряд
бунда бўлганлиги учун
Умумий ҳолатда бир жинсли бўлмаган майдон учун
(1.1)
Яъни, қутбланганлик - заррачалар силжиши йўналишига нормал бўлган элемент юзаси орқали майдон ўрнатилиши жараёнида диэлектрик моддасида силжиган зарядланган заррачалар олиб ўтадиган электр зарядининг, шу элемент юзаси нолга интилгандаги нисбати лимитига тенг.
Электр майдонининг вақт бўйича ҳар қандай ўзгаришида диэлектрикнинг қутбланганлиги Р ўзгаради. Бунда диэлектрик моддасида атомлари ва молекулалари таркибига кирувчи электр зарядли элементар заррачалар ҳаракатланадилар. Диэлектрикдаги электр токининг бу тури қутбланганлик (поляризация) электр токи дейилади. Диэлектрикда зарядланган заррачалар эркин бўлмаганлиги ва электр майдони таъсирида силжиши мумкин бўлганлиги учун, қутбланганлик токини силжиш электр токи ҳам деб аталади, аниқроғи, у силжиш токининг бир ташкил этувчисидир. Бу токнинг силжишини J' модда қутбланишининг ўзгариши P билан боғлаш қийин эмас.
Агар бирор юза элементи ds зарядланган заррачалар силжиш йўналишида ихтиёрий ўрнатилган бўлса, у ҳолда Pn = dQ'/ds, бунда Pn – юқоридаги Р векторининг ds юза элементига нормаль ўтказилган ташкил этувчиси.
0>
Do'stlaringiz bilan baham: |