1-маъруза: Боғловчи моддалар тўғрисида маълумотлар. Боғловчи моддаларни синфланиши, уларни ишлаб чиқариш учун ҳом ашё, қўшимчалар



Download 2,76 Mb.
bet8/54
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#535398
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54
Bog'liq
2 5303040100836316399

Ишлатилиши:
Гипс боғловчи моддалар парда деворлар, қурилишда жуда кўп ишлатиладиган гирс плиталари (гипс ва ёгоч кипигидан ишланган), «қуруқ сувок» деб аталадиган тахталар (икки когоз орасига қуйилган гипс тахта), деворбоп блоклар, токи-равок буюмлари ишлашда катта ахамиятга эга. Бундан ташқари гипс боғловчи моддалар бино деворларининг ички томонини сувашда, наккошликда ва безак буюмлар тайёрлашда кўп ишлатилади.
Гипс утга чидамли бўлганлиги учун, бундан бинони шамоллатувчи курилмалар, лифт катаклари ва бошкалар тайёрланади.
Назорат саволлар:
1. Гипс боғловчиларни хоссалари ва хусусиятлари.
2. Гипс боғловчининг гидратланиши қандай ўтади.
3. Майдалик даражасига қараб гипс боғловчининг синфланиши.
4. Қайси сохада гипс боғловчи энг кўп ишлатилади.

Фойдаланилган адабиётлар


1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.


6-маъруза: Ҳавода қотувчи қурилиш оҳаги. Ишлатиладиган хом ашё.

Режа: 1. Ҳавода қотувчи қурилиш оҳаги ҳақида маълумот.


2. Қурилиш оҳагини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё.
3. Ҳавойи оҳакка бериладиган техник талаблар.

Ҳавода қотадиган оҳак деб таркибида 8% гача гил қўшилмалар бўлган ва эриб ёпишиб қолмайдиган қилиб, бир меъёрда куйдирилган оҳактошларни майда туйиш натижасида ҳосил бўладиган ҳавода қотувчан боғловчи моддаларга айтилади.


Ҳали туйилмаган куйдириш маҳсулоти сўндирилмаган кесак оҳак (қайнама) деб аталади. У шу ҳолича боғловчи модда ҳисобланмайди ва уни қоришма ҳамда бетон тайёрлашда ишлатиб бўлмайди. Боғловчи қилиш учун кесак-оҳак майда туйилиши зарур.
Кесак-оҳакни майдалашнинг икки усули қўлланилади:
механик усул-шар ёки бошқа тегирмонларда туйилади;
сўндириш усули-оҳак бўлакларига сув билан таъсир қилинади; шунда оҳак ўз-ўзидан майда заррачаларга парчаланади (диспергирланади).
Кесак-оҳак қандай усулда майдаланганига қараб, ҳавода қотадиган товар оҳакнинг қуйидаги турлари бўлади:
кесак-оҳак қайнамани механик усулда майдалаб тайёрланадиган сўндирилмаган туйилган оҳак. У таркибан асосан кальций оксидидан ташкил топган бўлади;
кесак – оҳак - қайнамани маълум миқдордаги сув билан (кукунсимон ҳолатга келгунича) сўндириб тайёрланадиган сўндирилган гидрат оҳак (пушонка-кукун). Кимёвий таркиби жиҳатидан у кальций гидрати Са(ОН)2 дан иборат бўлади;
кесак-оҳак-кайнамани ортиқча сув билан сўндириш натижасида ҳосил бўладиган маҳсулот – оҳак хамири; оҳак хамири асосан гидрат оксиди ва сувдан иборат бўлади.
Кесак - оҳак сўндириб ёки туйиб майдалаш жараёнида актив ёки гидравлик минерал қўшилмалар (домна ва ёқилғи шлаклари, кул, вулкан кули, пемза, туф, кварц қум, цемянка, трепел ва гипс тош) қўшиш мумкин. Оҳак қанча минерал қўшилма қўшиш мумкинлиги оҳакнинг активлиги (%СаО+% МгO) билан аниқланади. Аммо 12 жадвалда кўрсатилган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
Оҳак ишлаб чиқариш учун оҳактошлардан фойдаланилади. Оҳактошларда кальций карбонатдан ташқари озми-кўпми магний карбонат ҳам бўлади. Куйдирилаётганда карбонат тузлари қаттиқ СаО ва МгO оксидлари ҳамда газсимон маҳсулот – СО2 га диссоциацияланади. Газсимон маҳсулот чиқариб ташланади, қолган қаттиқ оксидлар эса ҳавода қотадиган сўндирилмаган оҳак таркибига киради. Ҳавода қотадиган оҳак қанча магний оксиди борлигига қараб оз магнезиалли (5% гача магний оксиди бор) магнезиалли (5 дан 20% гача магний оксиди бор) ва доломитли (20 дан 41% гача магний оксиди бор) оҳакларга бўлинади.
Оҳакда магний оксиди ва гил-аралашмалар бўлиши унинг хоссаларига, жумладан сўниш тезлигига катта таъсир қилади. Ҳавода қотадиган оҳак сўниш жараёнининг давом этиш муддатига қараб иккига бўлинади: тез сўнувчан оҳак - 20 мин ичида сўнади ва аста сўнувчан оҳак - 20 мин дан ортиқ муддатда сўнади.
Қайнама-оҳакни сўндираётганда оҳак хамири температураси ҳар хил бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳавода қотадиган оҳак кўрсаткичига қараб шартли равишда иккига бўлинади: паст экзотермик оҳак (сўндирилаётган вақтдаги энг юқори температураси 700С дан паст) ва юксак экзотермик оҳак (сўндирилаётган вақтдаги энг юқори температураси 700С дан ортиқ).
Оҳак кальций ва магнийли карбонат тоғ жинсларидан – бўр, оҳактош, доломитлашган ва мергелистли оҳактошни пишириб олинади. Олинган маҳсулот бўлак-бўлак оқ ёки кул рангда бўлиб, у сувсиз кальций оксиди ва қисман магний оксидидан ташкил топган. Буни сўнмаган оҳак дейилади.
Ҳавойи оҳакка бериладиган техник талаблар (ГОСТ 9179-77)
1-жадвал

Кўрсаткичларнинг номи

Оҳак учун талаб, % ҳисобида оғирлиги
бўйича

1 нав

2 нав

3 нав

Актив СаО+МгO миқдори , кам бўлмаслиги керак

90

80

70

Сўнмаган заррачалар миқдори , кўп бўлмаслиги керак

7

11

14

Актив МгО миқдори , кўп бўлмаслиги керак

5

5

5

СО2 миқдори , кўп бўлмаслиги керак

3

5

7



Сўнмаган оҳак. Кондан келтирилган оҳактош, асосан шахтали, қисман айланма ёки доира шаклидаги хумдонларда 950 – 1100оС ҳарорат да пиширилади.
Шахтали хумдонлар баландлиги буйлаб куритиш, қиздириш, пишириш ва совутиш булимларига ажратилган. Хумдоннинг баландлиги 20 м, ички диаметри 4 м гача бўлади. Хамдонга солинган 120 т оҳактош 24 соатдан сўнг бўлак-бўлак оҳакка айланади.
Шахтали хумдонларнинг афзаллиги шундаки, пишириш жараёнида ажралиб чиккан иссиқлик хом ашёни куритиш ва қиздиришга хизмат қилади. Ёқилги урнида қум ир ишлатилса, унинг кули маҳсулотнинг сифатини пасайтиради. Суюқ ёқилги ёки газ ишлатилса, оҳак сифати ортади.
Хом ашёни СО2 тулик чикиб кетгунча пишириш жараёни давом эттирилади. Бунда олинган маҳсулот асосан СаО ва МгO дан иборат бўлади. СаО+МгO миқдори канчалик кўп бўлса, шунчалик олинган оҳакнинг сифати яхши бўлади. Оҳак таркибидаги МгO ни миқдори га қараб қуйидаги турларга бўлинади:
Кальцийли – МгО миқдори 5% дан ортмайди,
Магнезиал – 5 ...20%, доломитли – 20...40%.
Пишириш вақтида оҳактошда парчаланиш жараёни боради:
СаСО3СаО+СО2 ; иссиқлик сарфи 3178 кДж/кг СаО.
Назарий жихатдан оҳактошни пишириш жараёнида унинг оғир лиги 44% га, хажми эса 10% дан 20% гача камаяди. Амалда эса оҳактошни тулик парчаланишига хеч качон эришиб бўлмайди. Пишириш натижасида ҳосил бўлган кальций оксиди кристалл холатдаги ромбоэдрик кўринишига айланади, у энергияга бой ва сув билан тез ва интенсив равишда бирикиш кобилиятига эга бўлиб , сув билан бириккандан кейин хажми кескин ошади.
Пишириш жараёнида пишириш ҳарорат и оҳактошни пишириш ҳарорат ига якинлашганда куб шаклидаги зич кальцит ҳосил бўлади. Бу жуда секинлик билан сўнади. Шунинг учун кескин пиширилган оҳак тез сўниш хусусиятини ва сўнгандан сўнг яхши технологик хоссаларини йўқотади.
Сўнмаган туйилган оҳак қуйидаги схема буйича ишланади:

Сўнган оҳак.
Сўнмаган оҳакка сув таъсир этса, у қуйидаги реакция асосида сўнади:
СаО + Н2О = Са(ОН)2 + 1164 кДж/кг СаО
Оҳак таркибида учрайдиган магний оксиди сув билан қуйидагича реакцияга киришади:
МгO + Щ2O = Мг(OЩ)2
Сўниш вақтида ажралиб чикадиган иссиқлик сувнинг бир қисмини буғга айлантиради. Буғ оҳакда ички чузувчи зўриқишлар ҳосил қилади, буларни таъсирида оҳак майда кукун шаклига ўтади.
Оҳак сўниш тезлигича қараб, тез сўнувчан (8 дакикадан кўп эмас), ўртача сўнувчан (25 дакикагача) ва секин сўнувчан (25 дакикадан кўп) хилларга бўлинади.
Сўнган оҳакни турлари:

  1. Кукун-оҳак оҳакка 60-80% сув қўшиб сўндириб олинади. Бу оқ кукун шаклида бўлиб, хажми бошлангич сўнмаган кесак оҳак хажмидан 2...3 марта ортиқ бўлади.

Қуйида заводда кукун-оҳак тайёрлаш технологик схемаси келтирилади:



Оҳак хамири 50% сув ва 50% кальций ва магний гидрооксидининг майда заррачаларидан иборатдир. Зичлиги 1400 кг/м3 га якин бўлади.
Қурилишбоп қоришма заводда ишланадиган холларда оҳак механизациялашган усулда қуйидаги технологик схема буйича оҳак хамирига айлантирилади:

Назорат саволлар:
1. Ҳавода қотувчи оҳакни тавсифлаб беринг.
2. Оҳак хамирини қандай олинади.
3. Сўнмаган ва сўнган оҳак қотиш схемасини тушунтириб беринг.
4. Заводда кукун-оҳак тайёрлаш технологик схемасини тушунтириб беринг.
5. Сўнмаган оҳак пишириш температураси нечига тенг.

Фойдаланилган адабиётлар


1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish