1-маъруза: Боғловчи моддалар тўғрисида маълумотлар. Боғловчи моддаларни синфланиши, уларни ишлаб чиқариш учун ҳом ашё, қўшимчалар


-маъруза: Ҳавода қотувчи оҳакни ишлаб чиқариш технология турлари



Download 2,76 Mb.
bet9/54
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#535398
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
2 5303040100836316399

7-маъруза: Ҳавода қотувчи оҳакни ишлаб чиқариш технология турлари

Режа: 1. Хом ашё махсулотлари олиниши.


2. Ҳавода қотувчи оҳакни ишлаб чиқариш усуллари.

Хом ашё маҳсулотлари олиниши.


Хавода қотувчи оҳак ишлаб чиқаришда таркибида асосан СаСОз бўлган хамма табиий моддалардан фойдаланиш мумкин. Оҳакни назарий таркиби 56% СаО ва 44% СО2 дан иборат. Кўпинча зич оҳактош ва бўп ишлатилади. Оҳактошлар кўпчилик худудларида учраганлиги учун боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда кенг кўлланилади. Оҳак ишлаб чиқариш технолик жараёнини қуйидаги асосий қайта ишловлардан хом ашё қазиш ва уни тайёрлаш, майдалаш ёки сўндиришдан иборат.
Оҳактош куйдириш
Ҳавода қотувчи оҳак карбонатли тоғ жинсларини 900-1200°С да куйдириш йўли билан СО2 ни мумкин қадар тўлиқ ажралиб чиқиши СаСО - СаО - СО2 реакцияси асосида ва кейинчалик бўлакли оҳакни қайта ишлаш билан хосил қилинади. Оҳактошни шахта печларида (бўлаклар ўлчами 8-20 см) ва айланма печларда (5-40 см) шунингдек «қайнама» қатламли қурилмаларда қуйдирилади. СаСО3 нинг термик парчаланиш 900°С да бошланади, хом ашё хоссалари (зичлиги - бўлаклар ўлчамлари) хамда печь конструкциясига боғлик холда завод корхоналарида куйдириш харорати 1100 - 1200°С га тенг.
Куйдириш натижасида хосил бўлган оҳак (қайнама) хажми назарий жихатдан олинган оҳактош 2 маротаба кам. Хақиқатдан хам у хаммаси бўлиб 10- 12% га камаяди, бу хосил бўлган қайнама ўта ғоваклигини кўрсатади.
Куйдирилаётган модданинг куйдириш харорати ва бўлиниш вақти оҳакнинг ғоваклилигига, хажм бирлигидаги оғирлигига, катта таъсир қилади. Харорат ошиши билан куйдириш тезлиги ва шунингдек ишлаб чиқариш унумдорлиги ортади.
Кўпинча оҳактош шахта печларида куйдирилади, чунки улардан фойдаланиш осон, ёқилги кам сарфланади. Ишлаб чиқаришнинг муайянлиги, унумдорлигининг юқорилиги билан фазилатланади. Хар қандай: қаттиқ, суюк ва газ холатидаги ёнилғида ишлаши мумкин.
Шахта печига юқоридан оҳактош қават-қават қилиб ва қисқа алангали қаттиқ ёқилғи солинади. Печь бўй бараварига шартли уч зонага бўлинади: иситиш, куйдириш, совутиш. Печнинг пастки қисмида совутиш зонасига куйдирилган оҳак тўкилади. Пастдан берилган ҳаво оҳак бўлакларининг иссиғи ҳисобига қизийди ва тепага кўтарилиб куйдириш зонасига учрайди. Ушбу зонанинг харорати 1200°С га боради. Бу ерда ёнилғи ёниши натижасида кальций карбонат парчаланиб СаО ва СО2 ҳосил бўлади. Иссиқ газлар вентилятор орқали юқорига сурилиб модда ва ёнилғининг юқори қаватлари иситилади. Иситиш зонасида оҳактош қуритилади ва таркибидаги органик аралашмалар куяди. Тайёр бўлган маҳсулотлар сақланадиган омборга жўнатилади.
Айланма печларда ўта юқори навли куйдирилган оҳак олинади, бунда майда бўлакчалар ҳамда оқимга қарши принципидан фойдаланилади, лекин ёнилғи кўп сарф бўлади. Шахтали ва айланма печлардан ташқари оҳакни «Қайнама» қаватдан куйдириш учун унумдорлиги юқори бўлган асбоблар ишлатилади. «Қайнама» қаватда иссиқлик режими бўйича куйдириш шахта печларида куйдиришга ўхшайди. Туйилган оҳактош юклайдиган мослама орқали печнинг тепа қисми 5 зонага бўлинган ҳаво ўтказувчи тешиклари бор. Вентилятор билан юқори зона орқали сурилган ҳаво оҳактош қаватини ҳавога туйинтиради. Туйинган оҳактош токувчи қувурлар орқали бир зонадан бошқа, зонага ўтаётган тезлик билан иссиқлик алмашади ва парчаланади. Бўлакли оҳак ишлатилишидан олдин туйилиши ёки сўндирилиши керак. Оҳакни қувурли тегирмонларда ёпиқ, циклда майдаланади. Уни актив минерал қўшимчалар билан бирга (домна, ёқилги шлаклари, кул ва х.к.) солиштирма юзаси 3500-5500см2.г гача майдаланади.
Гидратли оҳак ва оҳак хамири
Оҳакни бу турларини олишда асосий жараён - сўндиришдир.
Хавода қотувчи оҳакнинг сўндириши кальций оксидини сув таъсирида гидратланишидан (яъни сув билан бирикишдан) иборат:
CaО+Щ2ОCa(ОЩ)2
Кўп миқдорда иссиқлик ажралиши натижасида харорат бирдан кўтарилиб сув кайнаб кетади. Агар оҳак сифатли бўлса, унда сўниш бошланиб тез ўтиб кетади. Хлорли тузлар НaCл, CaCл ва бошқалар СаО нинг гидратланиши 1% миқдорида тезлаштирилади. Сўниш хароратининг кўтарилиши СаО нинг гидратланиш жараёни тезлаштирилади, сўниш тезлиги кальций оксиди кристалларининг катталигига боғлиқ. Хажми 2 баробардан кўпроқ кескин ортиши билан хам сўниш реакцияси бориши мумкин. Хосил қилинган оҳак кукун-оҳак ва оҳак хамирига бўлинади. Кукун оҳак катта солиштирма юзага эга бўлган нихоятда майда кукун. У сувга ўта мойил бирикма. Оҳак хамири асосан Са(ОН)2 дан иборат бўлиб, қаймоқсимон массадан иборат. Кукун - оҳак тайёрлашда сув оҳакка нисбатан 2-3 маротаба кўп кўшилади, чунки бунда сув тез буғланиб кетади. Сувнинг миқдори жуда кўп бўлганда оҳак хамири олинади.
Кукун-оҳак Са(ОН)2, CaO нинг гидратланиш жараёни СаО ни эритиш ҳамда унинг нисбатан тўйинган эритмаси ҳосил қилишдан иборат ва куйидаги технологик схема бўйича ўтади. СаО нинг гидратланиши қайтар реакция бўлиб, унинг йўналиши хароратига, шунингдек, сув буғининг босимига боғлик. Сув етишмаслиги натижасида сўндирилган оҳакнинг куйиши, яъни куйдирилган заррачалар юзасида калин Са(ОН)2 парда ҳосил бўлади. Бу шундай тушунтирилади: сув қўшилгандан кейин дастлабки вақтда оҳакни гидратлаш қайнови жуда тез боради, сув кераклидан кўп бўлса гидратнинг хамир холидаги қават хосил бўлади. Кейинчалик гидрат қаватдаги сувни ўзлаштириш натижасида қуриб қолади, зичлашади, ички қаватларидаги сўнмаган оҳак учун керакли сувни ўтказмайди.
Оҳакдаги ортикча бегона нарсалар маҳсулотнинг сўнишини кечикишига, секинлашишига, шунингдек натижада хажм кенгайиши, ички зўриқиш, дарзлар ҳосил бўлиши бузилишларига сабаб бўлади. Кукун-оҳакдаги намликнинг миқдори 5% ошмаслиги керак.
Саноатда оҳак узлукли ва узлуксиз мослама сўндирилади: узлукли барабанли сўндиргич - сўндириш буғ билан 0,3 - 0,65 МПа босим остида бажарилади. 3 - 5 см катталикдаги оҳак бўлаклари юкловчи туйнук орқали тепадан барабанга юкланади, буғ берилади ва барабан 15 - 20 мин. давомида айланиши натижасида оҳак сўндирилади. Умумий цикл 30 - 40 минутга боради.
Узлуксиз сўндириш - парракли етти барабанли гидраторларда олиб борилади. Оҳак олдиндан 3-6 мм гача катталикда майдаланиб етти барабанли гидраторга сув билан узатилади. Хар қайси барабанда парракли вал бўлиб, массани сиқиб чиқаради.
Урада қориштириб сўндириш - 10 кун ичида ушлаб турилади. Юз типидаги сўндиргич ичида оҳак бўлакларини ва сўнмаган доналарини яхши майдалаш учун чопқичлар ўрнатилган, электродвигателлар ёрдамида ҳаракатга келтиради ва пружина ёрдамида сўндиргич остига тўкилади. Мўл миқдори да сув қўшиш билан сўндирилади. Оҳак хамири элак орқали тиндиргичга қўйилади. Оҳак хамири кўшимча сақлаб турмасдан хам ишлатиш мумкин.
Иссиқ сув ишлатилганда сўниш тезлиги ортади. Узлуксиз ишловчи оҳак сўндиргичнинг термомеханик конструкциям ана шунга асосланган. Оҳак сўндирилишида чиқкан иссиқлик ҳисобига сув исийди. Сўндириш барабани икки цилиндрдан иборат бўлиб, бири иккинчисига жойлаштирилган. Орасидаги бўшлик иссиқлик алмаштиргич вазифасини ўтайди. Цилиндрнинг 1 камераси сўниш рўй беради, иккинчи камерада пўлат шарлар ёрдамида сўндирилмаган заррачалар майдаланади.
Чехияда карбонат хом ашёлардан бўлакли ва кукунсимон оҳак ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Кукунсимон сўндирилмаган оҳак ишлаб чиқариш шахта печларида ишлаб чиқариш билан биргаликда амалга оширилади. Шахта печларида махаллий очик конлардаги 7-8 см ўлчамдаги майдаланган оҳактош бўлаклари ишлатилади. 7 см дан кичик бўлаклар қайта болғали майдалагичда майдаланиб кейин ҳаволи сепароторларда 2 фракцияга ажратилади: оҳакнинг (0,2-2,5) юқори дағал қисми қайта оҳакка ишланади.
Оҳак хамири
Оҳак хамирини қуйидаги технологик схема бўйича олинади. Ишлаб чиқариш узлукли ва узлуксиз оҳак сўндирувчи асбобларда ўтказилади. Энг кенг тарқалган термомеханик оҳак сўндириш асбоби қуйидагилардан иборат: электр ишга туширувчи 8, айланма барабан 2, барабан бир томондан бункер 1, бошқа томонидан оҳак сутини тушириш учун лоток 7, рама 9. Барабан иккита бир - бирига орасига 2 ммли масофада жойлашган цилиндрдан иборат. Оҳакни сўндирганда ички цилиндрда сув 45-50°С иситилади, ва у икки қисмга диафрагма билан бўлинган сўндириш камера 4 ва майдалаш камераси 5. Бу камерадан оҳак сути патрубка 6 ва 7 лоток орқали тиндиргичга жўнатилади. Оҳакни тўлиқ сўниш учун бир қисми оҳакка 2-3 қисми сув тавсия этилади. Оҳак 16-24 соат тиндирилганда қаймоқсимон 75% сувли массага айланади. Яхши тиндирилган оҳак хамири таркибида 50% сув ва хажмий оғирлиги 1400 кг/м3 оралиқда бўлади.
Майдаланган сўндирилмаган оҳак
Уни бўлакли оҳакни олдиндан сўндирмасдан жудаям майдалаш йўли билан олинади. Майдаланган сўндирилмаган оҳак асосидаги қоришмага сувга талаби кам бўлгани учун мустаҳкамлиги юқори бўлиб солиштирма юзаси камлиги билан тушунтирилади. Сув оҳак нисбати тўғри танланганда (0,9-1,5) кальций оксиди гидратланиш натижасида хосил бўлган кальций гидроксиди кристаллари эритмадаги Са(ОН)2 ўзaпo ўсиб тез мустаҳкам кристалл ўсимта ҳосил қилади. Қоришманинг ёки бетоннинг ўз-ўзидан исиши ўзича қоришманинг қотиши ва мустаҳкамлиги ўсишга олиб келади. Бу эса қишги ишларда (ғишт теришда, сувоқ ишида ва ҳоказо) ўта муҳимдир. Буни шундай тушинтирадики, майдаланган сўндирилган оҳак тезда сув билан бирикиб иссиқлик ажратади ва шу иссиқликни вақтида тарқатилмаса ҳосил бўлган юқори харорат буюмларни бузиб юбориши мумкин. Майдаланган сўндирилмаган гидратланган оҳакка ўта тўйилган минерал қўшимчалар қўшиш рухсат этилади: домна ёқилғи шлаклари, куллар, оҳактош. Майдаланган сўндирилмаган оҳакни қотишида яхши натижаларга эришиш учун қуйидаги шартлар қўлланилиши керак:
1. ўтa туйилган оҳак кўлланилиши.
2. сув оҳак нисбати аниқ бўлиши.
3. сув буғланишини олиб келувчи омилларни олдини олиш.
4. оҳак гидратланиш жараёнида қоришмани аралаштирмаслиги.
Сўндирилмаган оҳакни сатҳ юзаси 3500-5000 см2/г, ёки №02 элакда қолдиғи 0 га тенг бўлиши, №08 элакда эса 4-6%дан ошмаслиги керак. Сўндирилмаган оҳакни гидрати қотиши қоришмада сув миқдори 100-150% оралиқда оҳак массасидан бўлганда нормал ўтади. Гидратланиш биринчи соатида 1 кг CAO гидратланишида 1160 кДЖ иссиқлик ажралади. Натижада буюмлар қаттиқ қизиб кетади ва ички кучланиш билан деформацияга дуч келади. Бу ходисани олдини олиш учун сув миқдори кўпайтирилади, хар хил моддалар билан (қўшимчалар қўшиб) гидратланиш тезлигини секинлаштирилади.
Сўндирилмаган оҳак ва карбонатли оҳак одатда майдалангандан сўнг ўша заҳоти ишлатилади, чунки ҳаводаги намни ютиб олиши натижасида ўзининг боғловчилик хусусиятини йўқотади. Майдалангандан сўндирилмаган оҳакни қуйидаги технологик схема бўйича олинади.
Актив минерал қўшимчалар қоришмаларни сувга чидамлилигини кальций, гидросиликатлар, гидроалюминатлар, гидроферритлар хосил бўлиши хисобига оширади.
Оҳакни оғирлиги одатда 800-1200 кг/м3 оралиқда тебранади.
Оҳакни ишлаб чиқаришда мехнатни мухофаза килиш.
Оҳак ишлаб чиқариш корхоналарида аввало хамма цехларда ҳаво тозаловчи мосламалар доимий равишда ишлаб туриши керак. Цехларда СО2 концентрацияси 0,03 м23 дан оҳак чанги 0,04 м23 дан ошмаслиги лозим. Куйдириш асбоб ускуналар оловдан иссиқликдан химоя қилувчи мослама билан таъминланиши керак.
Назорат саволлар:
1. Хавода қотувчи оҳакни ишлаб чиқариш учун қандай моддали ҳом ашёдан фойдаланиш мумкин.
2. Ҳавода қотуқчи оҳакни қандай ишлаб чиқариш турларини биласиз.
3. Саноатда оҳак сўндирилиши ҳақида маълумот беринг.
4. Майдаланган сўндирилмаган оҳакни қотишида яхши натижаларга эришиш учун қандай шартлар қўлланилиши керак.
5. Оҳак хамирини қандай технологик схема бўйича олинади.

Фойдаланилган адабиётлар


1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish