1-маъруза: Боғловчи моддалар тўғрисида маълумотлар. Боғловчи моддаларни синфланиши, уларни ишлаб чиқариш учун ҳом ашё, қўшимчалар



Download 2,76 Mb.
bet52/54
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#535398
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
2 5303040100836316399

Музлашга чидамлилик. Материални сувга тўйинган холатида музлатиб яна қайта эритганда унда сезиларли бузилиш аломатлари бўлмаса, яъни мустахкамлиги 25% дан, oғирлиги эса 5% дан ортиқ камаймаса, бу материал музлашга чидамли хисобланади.
Музлаган материални эритиш учун, уни нормал ҳароратдаги (20-250С) cувгa туширилади. Материалнинг турига қараб, музлатиш ва эритиш учун 4-6 соат вaқт кетади. Намунанинг бир марта музлатиб эритилиши бир цикл деб аталади.
Об-хаво таъсирига чидамлилик. Материал бир неча бор намланиб қуритилганда, шакли ва мустахкамлиги ўзгармаса, бундай материал об-хаво таъсирига чидамли деб юритилади. Материалнинг об-хаво таъсирига чидамлилиги везерометр билан аниқланади.
Иссиқлик ўтказувчанлик. Материалнинг 6ир юзаси (сирти) иссиқ, иккинчи юзаси совуқ бўлса, ундан иссиқ оқим ўта бошлайди. Унинг
иссиқликни ўтказишига қара6 иссиқлик ўтказувчанлик даражаси топилади. Материалнинг бу хусусияти иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ( ) орқали ифодаланади. Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ҳароратлар фарқи (t1-t2) 1ОС га тенг бўлган холатда, қалинлиги 1 м, юзаси 1 м2. га тенг бўлган намунанинг бир юзасидан иккинчи юзасига ўтган иссиқлик миқдорига тенг.
Совуққа чидамлилик хоссаси, асосан, темир ва полимер материалларига тегишли. Муҳит ҳарорати пасайиши билан айрим материалларнинг букилувчанлиги, қайишқоқлиги ва ишлатилишига оид хоссалари ўзгаради. Хаво ва бино конструкциялари бўйлаб тapқаладиган овоз тўлқинлари қувватини пасайтирувчи ва бир қисмини қайтара олиш хоссасига эга бўлган қурилиш материаллари aкс садо берувчи хусусиятга эгадир. Товушдан сақловчи ва товуш ютувчи материаллар акс садо берувчи материаллар хилига киради.
Бино ва иншоот деворлари, шунингдек, шиплари орқали ўтувчи зарб товушлари, ҳаводаги ҳамда материал тузилиши бўйлаб юрувчи товуш тўлқинлари материал ғoваклари ичидаги заррачаларни тебранма ҳаракатга келтиради ва уларнинг бир қисми сўнади. Бинони ўраб турган материалларнинг товушдан сақлаш қобилияти децибалл (дБ) билан ўлчанади. Товуш тўлқинлари юқори бўлган бино ва иншоотларда, уларнинг қувватини пасайтириш учун ишлатиладиган буюмлар товушдан сақловчи қуpилиш материаллари деб аталади. Бундай материалларга 20 МПа куч билан таъсир этганда уларнинг эзилишдаги динамик модули 1,2 МПа дан ошмайди. Товушдан сақловчи қурилиш материалларига минерал пахта ва шиша толали плиталар, кўпик полимерлар ва ҳоказоларни мисол қилиш мумкин.
Қурилиш материалларининг нур ўтказувчанлиги деб, тўғpи ва тарқоқ нурларни ўзидан ўтказишига айтилади.
Масалан, қалинлиги 2 мм ли, юзаси силлиқланган шишага қуёш нури тик тушса, =0,78 га, шиша юзаси камроқ силлиқланганда эса =0,85 га тенг бўлади.
Қурилишнинг муҳим йўналишларидан бири атом қувватидан фойдаланишга доир йирик капитал қурилишларидаги материалларга таъсир этувчи радиоактив нурлар унинг тузилиши ва хоссаларини ўзгартирмаса улар радиацияга чидамли материаллар бўлади.
Минерал кукунини ҳаддан ташқари майдалаш унинг фаолли­гини оширса-да, аммо жуда майда кукун заррачалар ўзаро бир-­бири билан ёпишиб қумоқ доналарга айланади ва унинг солиш­тирма сиртини (Х1, см2) кичрайтиради. Шунингдек, бундай майда заррачаларни суюқлик билан аралаштирганда ҳаво кириб қоладиган ғоваклар миқдори ортади. Аксарият минерал кукунининг майдала­ниш даражаси тажриба йўли билан аниқланади.
Майдалаш жараё­ннда унга сирти фаол моддалар қўшилса, минерал кукуни зарра­часи сиртида фаол парда ҳосил бўлади ва уларни ўзаро ёпишиб қумоқ доналарга айланишига йўл қўймайди.
Ў та майдаланган ми­нерал кукунини узоқ вақт сақлаганда ҳаводаги намлик­ни ютиши ҳисобига унинг фаоллиги сусаяди. Минерал кукунини олишга доир тех­нологик жараёнда, у майда ­йирик доналарга алоҳида қилиб ажратилади. Бу жара­ёнда элаш ёки сепарация қилиш (солиштирма оғирлигига кўра саралаш) усули қўлланилади.
Назорат саволлари.

  1. Бетоннинг бузмасдан мустаҳкамлигини аниқлаш усуллари.

  2. Бетон сифати назоратининг физик усуллари.

  3. Ультратовуш усули.

  4. Материалнинг механик хоссалари деганда нимани тушунасиз.

  5. Ғоваклик, иссиқлик ўткзувчанлик, совуққа чидамлилик хосса

Фойдаланилган адабиётлар


1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А. Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish