: Боғловчи моддаларни ишлаб чиқариш учун тоғ жинслари ва саноат чиқиндилари. Қурилишда боғловчи моддаларни қўллаш.
Режа: 1.Боғловчи моддаларда тоғ жинслари ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиш.
2.Боғловчи моддаларнинг қурилишда қўлланиши.
Бетон деб боғловчи моддалар, сув, майда ва йирик тўлдирувчиларнинг маълум пропорционал миқдорларда олинган қоришмани яхшилаб аралаштириш, зичлаштириш ва қотиши натижасида олинган сўнъий тош материалига айтилади.
Қурилишда цемент ёки бошқа ноорганик боғловчи моддалардан тайёрланган бетондан кенг кўламда фойдаланилади. Бу бетонлар асосан сув билан қориштирилади. Бетоннинг фаол ташкил этувчилари цемент ва сувдир, уларнинг реакцияга киришиши натижасида тўлдирувчи зарраларини бириктирадиган яхлит қуйма цемент тоши ҳосил бўлади. Цемент ва сув бетоннинг фаол таркибий моддалари ҳисобланади: улар орасидаги реакциялар натижасида тўлдирувчи зарраларини яхлит монолитга боғловчи цемент тоши пайдо бўлади.
Ўта енгил бетонларга ғовакли бетонлар киради, уларни боғловчи, майда янчилган қўшимчалар ва сув қўшилган қоришмани махсус усулда кўпчитиб олинади (газбетон, кўпиксимон бетон) ва йирик ғовакли бетон енгил тўлдирувчи асосида тайёрланади. Ғовакли бетонда тўлдирувчи ўрнида сўнъий тайёрланган ғовакдаги ҳаво ҳисобланилади.
Боғловчи модда бетонни хусусиятини аниқлайдиган асосий ташкил этувчи бўлиб, унинг турлари бўйича бетонлар фарқланади, жумладан: цементли, силикатли, гипсли, ишқор шлакли, бетонполимерли, полимерцементли бетонлар ва махсус бетонлар.
Цементли бетонлар турли цементлардан тайёрланади ва уларни аксарияти қурилишда кенг фойдаланилади. Улар орасида асосий ўринни портландцементли бетонлар ва уларнинг турли хиллари эгаллайди (умумий ишлаб чиқаришнинг 65%га яқини). Улар турли конструкцияларда ва фойдаланиш шароитларига қараб қўлланилади. Шлақопортландцементли (умумий ишлаб чиқаришнинг 20-25%) ва пуццолан цементли бетонлардан ҳам муваффақиятли фойдланилмоқда.
Цементли бетон турларига қуйидагилар киради: оқ ва бошқа рангли цементдан тайёрланган декоратив бетонлар; ўзи зўриқувчан конструкциялар учун кучланувчан цементдан тайёрланган бетонлар; цементнинг ўзига хос гилтупроқ ва киришмайдиган турларидан махсус мақсадлар учун тайёрланган бетонлар ва ҳ.к.
Силикат бетонлар оҳак асосида тайёрланади. Бундай усулда тайёрланадиган бетонларни қотиришда автоклав усулидан фойдаланилади. Гипс бетонлар, турли навли гипсдан, ички деворлар, осма шифт ва пардоз элементларини тайёрлашда фойдаланилади. Бу бетоннинг турли хиллари – гипсцемент – пуццоланли бетонлар сувга ўта чидамлилиги учун қўллаш кўлами анча кенг (санузелларнинг ҳажмли блоклари, кам қаватли уйлар конструкциялари ва бошқалар).
Шлакишқорли бетонлар эндигина қурилишда қўлланила бошланди. Бундай бетонлардаги боғловчи ўрнида майдаланган шлакларнинг ишқорли қоришма билан аралашмасидан фойдаланилади. Бетонполимерлар асоси смоладан ёки фурфуролацетон мисолидаги махсус қўшимчалар ёрдамида бетонда қотадиган мономерлардан ташкил топган турли полимер боғловчилардан (полиэфирли, эпоксидли, карбамидли) тайёрланади. Бундай бетонлар агрессив муҳит ва ўта ўткир таъсирга эга бўлган (ишқаланиш, кавитация ва б.) шароитларда қўллаш жуда ўринли.
Бетонлар аралаш боғловчилар, цемент ва полимер моддалардан ҳам тайёрланади. Бундай бетонларни полимерцемент деб аталади. Полимер сифатида сувда эрийдиган смола ва латекслардан фойдаланилади. Ноорганик боғловчилардан тайёрланган бетонлар хусусиятини ғоваклар ва капиллярда қотувчи мономерларни шимдириш билан яхшилаш мумкин. Бу таркибдаги бетонлар бетонполимер деб аталади.
Назорат саволлар:
1. Бетон нимадан тайёрланади.
2. Ўта енгил бетон қандай тайёрланади.
3. Силикат бетон ҳақида маълумот беринг.
4. Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган тоғ жинслари ва саноат чиқиндиларининг қурилишда роли.
Фойдаланилган адабиётлар
Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.
Do'stlaringiz bilan baham: |