1-маъруза: Боғловчи моддалар тўғрисида маълумотлар. Боғловчи моддаларни синфланиши, уларни ишлаб чиқариш учун ҳом ашё, қўшимчалар


-маъруза: Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар. Гипс боғловчи моддалар учун хом ашё. Ишлаб чиқариш турлари ва усулллари



Download 2,76 Mb.
bet3/54
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#535398
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
2 5303040100836316399

3-маъруза: Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар. Гипс боғловчи моддалар учун хом ашё. Ишлаб чиқариш турлари ва усулллари

Режа: 1. Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар ҳақида маълумот.


2. Гипс боғловчи моддаларни ишлаб чииқаришда ишлатиладиган хом ашё.
3. Ишлаб чиқаришнинг турлари ва усулллари.


Гипсли боғловчи моддалар. Гипсли боғловчи моддалар кўйдирилган гипс-тошини майда қилиб туйиб ҳосил қилинади (гипс-тош асосан таркибида икки молекула суви бўлган кальций сульфатли CaSO4∙2H2O дан иборат). Гипс-тошининг кўйдирилиш температурасига ва шароитига қараб қурилиш гипси, жуда мустаҳкам гипс ҳамда ангидридли цемент ҳосил бўлади.
Қурилиш гипси. Таркибида икки молекула суви бўлган кальций сульфатли чўкинди тоғ-жинси гипсни (CaSO4∙2H2O), сувсиз гипс деб аталувчи ангидрид тошни (CaSO4) ва айрим саноат чиқиндиларини пишириб гипсли боғловчилар олинади. Стандартда кўрсатилишича, биринчи нав гипс ишлаб чиқариш учун таркибида CaSO4∙2H2O нинг миқдори 90%, иккинчи нав учун эса 65% дан кам бўлмаган табиий гипс-тош керак.
Табиий гипс-тош оқ рангли, қаттиқлиги 2 (Моос шкаласи бўйича) зичлиги 2200….2400 кг/м3 бўлган жинсдир. Гипс-тош захираларининг энг каттаси Ўзбекистонда Бухоро вилоятида мавжуд (Когон гипс кони).
150…170оС температурада куйдирилган гипс тошни туйиб майдалаб олинган махсулот қурилиш гипси деб аталади.
Икки молекула суви бўлган кальций сульфатни 650С да қиздирилганда у ўз хусусиятини ўзгартиради ва таркибидаги сув аста секин йўқолиб, дигидратациялана бошлайди. Бунда гипс-тош 1,5 молекула сувни йўқотиб, ярим молекул сувли гипсга секин айланади, бу қуйидаги реакция билан ифодаланади.
CaSO4 ∙2H2O=CaSO4 ∙ 0,5H2O+1,5H2O
Гипс-тош 140…1700С температурада кўп миқдорда сувни йўқотиб, ярим сувли, тез қотувчи (CaSO4 ∙ 0,5H2O) гипсга тез айланади. Бундай боғловчи баъзан алебастер деб ҳам аталади.
Шундай қилиб, қурилиш гипси ҳосил қилиш юзасидан белгиланган техникавий вазифа икки молекула сувли гипсни ярим молекула сувли гипсга айлантиришдан иборат экан. Табиий кальций фосфатларини фосфат кислота ҳамда концентрацияланган фосфор ўғитларига гидро-кимёвий усулда айлантириш натижасида олинган чиқинди-фосфогипс саноат учун йирик хом ашё манбаи ҳисобланади.
Махсус ишлаб чиқилган усуллар асосида фосфогипсдан сифати энг яхши табиий хом ашедан ҳосил қилинадиган махсулотдан, қолишмайдиган тайёр боғловчи модда олиш мумкин.
Гипс ишлаб чиқариш. Қурилиш гипси уч хил усулда ишлаб чиқарилади:
Гипс-тошни кукунлаб туйилади ва пиширилади.
Гипс-тошни майдалаб пишириб, сўнг туйилади.
Гипс-тошни майдалаб, юқори босимли сув буғида ишланади ва қуритилиб туйилади.
Гипс-тошни, асосан, шахтали ва айланма хумдонларда ёки буғлаш қозонларида пиширилади. Шахтали хумдонларига гипс-тош 70…300 мм йирикликда солинади, айланма хумдонларга 15 мм гача бўлган йирикликда, буғлаш қозонларига эса 25…50 мм йирикликда солинади: қозонларда пиширганда эса гипс-тош кукун қилиб туйилган ҳолда солинади. Гипс-тошни пишириш усули энг аввал хом ашёнинг хусусияти, олинадиган маҳсулотга бўлган талабга қараб танланади.
Гипс-тош болғали майдалагичларда ёки пўлат шарли (золдирли) тегирмонларда майдаланади. Агар уни кукун даражасигача туйиш керак бўлса, аввал қуритиб кейин майдаланади. Гипс-тошни қуритиш, туйиш ва пиширишни шахтали ёки ғилдиракли тегирмонларда бажариш мумкин.
Амалда гипсни қайновчи деб аталувчи қозонларда пишириб олиш усули кенг тарқалган. Пўлат цилиндр ва вертикал ўққа ўрнатилган қоргичдан иборат бўлган қозонга кукун қилиб туйилган гипс солинади. Қозоннинг диаметри бўйлаб тўртта иситгич трубалари ўтказилган. Улар солинаётган хом гипсни пиширади ва тайёр махсулот қозон тагидаги ғалвир орқали гипс йиғувчи бункерга тушади. Қозоннинг 2 м3 хажмининг иш унуми 2 соатда 1000 кг га тенг. Гипс кукунининг қозонда пишиш вақти 1 .1,5 соат.
Асосан ярим сувли гипсдан иборат бўлган ва гипс-тошдан иборат термик ишлаш йўли билан тайёрланадиган қурилиш гипси деб аталувчи маҳсулотни фосфогипсдан ҳам олиш мумкин. Ярим сувли гипснинг таркибида 38,63% СаО, 55,16% SO3 ва 6,21% Н2О бор.
Назорат саволлар:
1. Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар ҳақида гапириб беринг.
2. Гипс ҳақида гапириб беринг.
3. Гипснинг асосий хусусиятлари.
4. Гипс асосида тайёрланган боғловчи моддалар.

Фойдаланилган адабиётлар



  1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.

  2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.

  3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.

  4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.


Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish