Гидрофоб портландцемент. Бу гидравлик моддани порландцемент клинкерни гидрофобловчи қўшилма билан биргаликда майда туйиб тайёрланади.
Тишлашиш муддатларини керагича ўзгартириш учун туяётганда гипс қўшилади. Гипсдан цемент таркибидаги сульфат кислота ангидриди (СO3) миқдори нинг 3% идан ортиқ қўшилмаслиги лозим.
Гидрофоблайдиган қўшилмалар сифатида совуннафт (цемент оғир лигининг 0,25% гача миқдори да), асидол (0,1 – 0,12%) ва олеин кислота (0,1 % гача) ишлатилади. Кўпрок нефт дистиллатларини тозалаётганда ҳосил бўладиган ишкор чикиндилардан иборат совуннафтдан фойдаланилади. Нафтен кислоталари совуннафтнинг гидрофобловчи қисми ҳисобланади. Совуннафт куюк суюқлик холида ҳосил бўлади, таркибида 50% гача сув бўлади. Ундан сувсиз асидол – техник нафтен кислоталар олинади. Уларни сувли совуннафтга қараганда ташиш ва саклаш кулайрок.
Гидрофоб портландцементниг асосий хоссалари одатдаги потландцементникига ўхшашдир. Гидрофоб портландцемент мустаҳкамлик кўрсаткичлари буйича 300; 400; 500 ва 600 маркаларида чиқарилади.
Гидрофоб портландцемент махсус хоссалари билан ажралиб туради: цемент порошоги анча кам гигросқопик бўлади, бетонбоп қоришма бир мунча пластик, қурилишбоп қоришмалари нихоятда яхши ёйилувчан, ундан ишланган бетон совуқка жуда чидамли.
Цемент гигросқопиклигини, яъни унинг ҳаво намлигини тортиб олиш кобилятини камайтириш жуда мухим техник ахамиятга эга. Цементнинг гигросқопиклиги узок вақт саклаганда ва кема ва пороходларда ташилаётганда айниқса ёмон таъсир қилади: цемент активлиги анча камаяди ва қум ок-қум ок бўлиб колади. Гидрофобли цементда бундай камчиликлар йук, узок вақт сақланганда ва сув транспортида ташиганда хам уз активлигини йўқотмайди ва катламланмайди.
Портландцементнинг гидрофобланиш мохияти шундаки, цемент зарралари юзасида гидрофоб пардалар ҳосил бўлади. Бу пардалар цемент зарраларининг клинкер қисмига нам утишига тускинлик қилади ва цемент зарраларининг бир - бирига ёпишиб колишига йул куймайди. Бу холда пардаларнинг нам юктирмаслик (гидрофоб) таъсири фақат цементда намоён бўлади; бетонбоп қоришма тайёрланаётганда цемент билан тўлдиргичларни қориш вақтида гидрофоб пардалар осонгина кучиб тушади.
Гидрофоб цемент одатдаги цемент билан бирга ишлатилади. Аммо асосан унинг махсус хоссалари жуда яхши фойда берадиган холларда, чунончи, тез-тез музлаб ва эриб турадиган шароитларда ишлатиладиган гидротехник иншоотлар ҳамда конструкциялар элементларини ишлашда кўп ишлатилади.