1-маъруза: Боғловчи моддалар тўғрисида маълумотлар. Боғловчи моддаларни синфланиши, уларни ишлаб чиқариш учун ҳом ашё, қўшимчалар



Download 2,76 Mb.
bet19/54
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#535398
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54
Bog'liq
2 5303040100836316399

Куритиш қисмида. 70...200оС ҳарорат да хом ашё куритилади, айланма печда аста секин силжиб майда-майда доналарга айланади ва у кизиб таркибидаги гигросқопик намлик парланиб чикиб кетади.
Иситиш қисмида. 200...700оС ҳароратда хом ашёдаги органик аралашмалар ёнади, гил тупроқ минералларидаги кимёвий боғланган сув парланиб чикиб кетиб сувсиз каолинит – Aл2O3  2СиO2 ҳосил бўлади.
Парчаланиш (декарбонизация) қисмида. 700...1100оС ҳарорат да кальций ва магний карбонатлар СаО, МгO ва СО2 га ажралади, гилтупрокдаги алюмосиликатлар СиO2, Aл2O3 ва Фе2O4 га ажралади. Ҳосил бўлган қаттиқ холатдаги кальций оксид кимёвий боғланиб, паст асосли силикатлар – 2СаО  СиO2, кальций алюминат ва кальций феррит 2СаО  Фе2O4 ларни ҳосил қилади.
Экзотермик жараёнлар қисмида. 1100 ... 1300оС ҳарорат да қуйидаги бирикмалар ҳосил бўлади: учкальцийли алюминат 3СаО  Aл2O3, турт кальцийли алюмоферрит 4CaO Aл2O3Фе2O4, лекин кальций оксиднинг бир қисми озод боғланмаган холда колади. Бу даврда доначалар тулик ҳосил бўлиб улгуради.
Куйдириш қисмида. 1300...1450оС ҳароратда аралашма бир оз эрийди. Бунда 3CaOAл2O3; 4CaOAл2O3Фе2O4; МгO ва тез эрувчи қўшимча аралашмалар эрийди. 2CaOСиO2 ва CaO эритмада аралашиб, ўзаро кимёвий бирикади ва клинкернинг асосий минерали 3CaOСиO2 ни ҳосил қилади.
Совутиш қисмида. Клинкерни ҳарорат и 1000оС гача туширилади, клинкерни таркиби, тўзилиши тургун холга келади.
Клинкер махсус совутгичларда тезлик билан совутилади, бу эса йирик кристаллар ҳосил бўлишини олдини олади, кайсики тайёр маҳсулотнинг сувга чидамлилигини пасайтириб юбориши мумкин.
Майдалаш. Клинкер омборларда (1...2 хафта) сақлангандан сўнг, унга икки молекула сувли гипс қўшиб майдалаб туйилади. Ҳосил бўлган тайёр портландцементни саклаш учун силосларга ва қурилиш иншоотларига жунатилади.
Қуруқ усулда портландцемент ишлаб чиқаришда энг кўп иссиқлик талаб қиладигани ажралиш (декарбонизация) қисми айланма печлардан ташқарига махсус курилма (декарбонизатор) сифатида ажратиб чиқарилган.
Кукун шаклидаги хом ашё циклонли куритгичларга келиб тушади, у ерда чикиб кетаётган иссиқ газлар билан иситилади ва декарбонизаторга жунатилади. СаСО3 ажралгандан сўнг печларга узатилади ва клинкер ҳосил бўлиш жараёни давом этади.
Иссиқлик – ёқилги сарфини иктисод килиш борасида қуруқ усул анча самаралирок ҳисобланади.
Назорат саволлар:
1. Портландцемент бу нима.
2. Клинкернинг таърифи ва классификацияси.
3. Портландцементни ишлаб чиқариш усуллари.
4. Портландцементнинг пиширилиши.
5. Портландцемент майдаланиши қандай ўтади.

Фойдаланилган адабиётлар


1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish