1-маъруза: Боғловчи моддалар тўғрисида маълумотлар. Боғловчи моддаларни синфланиши, уларни ишлаб чиқариш учун ҳом ашё, қўшимчалар


Бетон учун керакли материалларнинг хоссалари



Download 2,76 Mb.
bet16/54
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#535398
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
2 5303040100836316399

Бетон учун керакли материалларнинг хоссалари.
Бетон қоришмасидаги асосий актив материал боғловчи модда билан сувдир. Боғловчи модда, масалан, цемент сув билан ўзаро кимёвий бирикади ва натижада бетон қоришмасидан цемент – сув пластик холатдан аста-секин қаттиқ холатга утади. Ундаги майда ва йирик тўлдиргичлар бетонниг бикрлигини оширади, унинг чўзилиш миқдори ни, хажмий киришишини камайтиради ва ёрилишдан саклайди.
Боғловчи моддалар. Боғловчи моддалар (оҳак, гипс, цемент) нинг хоссалари олдинги булимларда берилган.
Тўлдиргичлар. Бетон учун тўлдиргичлар деб улчамлари маълум бўлган, табий ёки сўнъий жинслардан иборат минерал доначалар аралашмасига айтилади. Бетонда бу доначаларни боғловчи модда жипслаштириб, сўнъий мустаҳкам тош холатига айланади. Бетон хажмининг умумий миқдори дан 85...90% гачасини тўлдиргич эгаллаб, бетон қоришмасини технолгик хоссаларига ва котган бетон сифатига таъсир этади. Туғри танланган тўлдиргичлар, кам цемент сарфлаб, самарали бетон олиш имконини беради. Тўлдиргичлар майда (қум) – заррача улчамлари 0,14...5 мм, ва йирик (шагал ёки чакик тош) – донача улчамлари 5...70 мм кўринишида бўлади.
Синфларга бўлиниши. Келиб чикишига қараб тўлдиргичлар табий, сўнъий, саноат чикиндиларидан олинган тўлдиргичларга бўлинади.
Табиий тўлдиргичларни қум ва шагал ёки қум -шагал аралашмаси конларда уларни, ҳамда тоғ жинсларини (гранит, диабаз, диорит, оҳактош, вулкон туфи, кварцит, мармар ва бошкалар) элакдан утказиб олинади.
Сўнъий тўлдиргичларни махсус тайёрлаб олинади, яъни табий хом ашё ва саноат чикиндиларини иссиқлик билан ёки бошкача ишлов бериш усули билан тайёрланади. Буларга керамзит, аглопорит, шлакли пемза ва бошкалар киради.
Саноат чикиндиларидан олинган тўлдиргичлар, хом ашёни кимёвий ва фаза таркибини ўзгартирмасдан олинади. Буларга металлургия ва ёқилги шлаклари асосидаги зич ва ғовак тош ва қум лар, ТЭЦларнинг йирик куллари, кулли аралашмалар ва бошкалар киради. Тўлдиргичлар зичлигига қараб, зич (2000 кг/м3) ва ғовак (2000 кг/м3) турларига бўлинади. Радиоактив нурлардан химоя қиладиган бетонлар олиш учун зичлиги 2800 кг/м3 дан катта бўлган тўлдиргичлар ишлатилади.
Тўлдиргичларни (майда ва йиригини) сифатини бахолаш учун, уларни зичлигини, майда-йириклигини, минералогик таркибини, ташки кўринишини, заррачаларни сиртини характерини, хар хил аралашмаларни бор-йуклигини, мустаҳкамлигини ва совуқка чидамлигини аниқлаш керак.
Тўлдиргичларнинг майда-йириклиги бетонни берилган мустаҳкамлигига кам цемент сарфлаганда туғридан-туғри таъсир этишни билишимиз керак, бу эса цементни иктисод килиш нуктаий назаридан ахамияти каттадир.
Бетонда боғловчи хамири тўлдиргич доначалари сиртини ураб олиш учун ва улар орасидаги бўшлиқларни тўлдириш учун сарфланади. Энг кам боғловчи сарфи, тўлдиргич доначалари сирт юзаси ва улар орасидаги бўшлиқ энг кам кийматга интилганда руй беради.
Тўлдиргич орасидаги бўшлиқни камайтириш учун уни таркибига майда заррачалар қўшилади, бу эса йирик доначалар орасини тўлдириб боради.
Шунинг учун тўлдиргичларни доначаларини хар хил улчамлари орасидаги нисбати меъёрида бўлиш и керак. Бунда тўлдиргич орасидаги бўшлиқ ва доначаларни умумий сирт юзаси энг кам цемент сарфи талаб этилади, катламларга ажралмайдиган маълум жойлашувчанликдаги бетон қоришмаси, берилган зичликдаги ва мустаҳкамликдаги бетон олишга имкон беради.
Назорат саволлар:
1. Гидравлик боғловчи моддаларни таърифлаб беринг.
2. Гидравлик боғловчи моддаларни хусусиятлари.
3. Гидравлик боғловчи моддалар қайси саноат сохаларида ишлатилади.
4. Бетондаги тўлдиргичлар ҳақида маълумот беринг.
5. Тўлдиргичларнинг синфларга бўлиниши.

Фойдаланилган адабиётлар


1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish