1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари


Муаммоли савол: Давлат архивларида каталогларнинг кандай турларидан фойдаланилади?



Download 0,72 Mb.
bet34/51
Sana25.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#282712
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51
Bog'liq
Архившунослик 1

Муаммоли савол: Давлат архивларида каталогларнинг кандай турларидан фойдаланилади?


Систематик каталог архив каталоглари турларидан биридир. Бунда ҳужжатлар хакидаги маoлумотлар билим сохалари ёки ижтимоий фаолият сохалари буйича гурухлаштирилади. Кейин мантикий боГланган холда кетма-кет жойлаштирилади. Систематик каталог умумий ва айрим тушунчаларнинг узаро боГликлиги ва муносабати асосида тузилади. Масалан, «Дин» умумий тушунчасига куйидаги айрим тушунчалар киради: «Ислом», «Христианлик», «Индуизм», «Иудаизм» (яхудийлик), «Буддавийлик». Уз навтабида «Ислом» хам умумий тушунча булиб, айрим тушунчаларга булинади. Бундай булиниш «олийдан оддийга», «умумийдан айримга» тамойили буйича давом этади. Барча туркум тархлари ичида систематик каталоглар тархлари энг мураккабидир.
Хозир бутун дунё кутубхона ва архивларида, шунингдек Узбекистон Республикасида «Универсал унлик туркуми (классификацияси)» систематик каталоглар учун кенг фойдаланилади. Бу туркум асосида давлат архивларида систематик каталоглар учун туркум тархи ишлаб чикилган.
«Унлик туркуми (классификацияси)»нинг мохияти шундаки, битта умумий тушунчага буйсунган, боГланган бир гурух предметлар бир деб кабул килинган. Умумий тушунчалар айрим тушунчаларга булинган. Бу тизимга биноан архивдаги барча маoлумотлар 10 классга (1 дан 9 гача, 0 - умумий) булинган. Улар уз навбатида юздан, минг-дан бир кисм ва бошка майда булакларга булинади.
«Универсал унлик туркуми (классификацияси)»нинг асосий булимлари куйидагилар:
0. Умумий булим.
1. Фалсафа.
2. Дин.
3. Ижтимоий фанлар.
4. Филология. Тилшунослик.
5. Математика. Табиий фанлар.
6. Амалий билимлар. Тиббиет. Техника.
7. Санoат. Фотография. Томошалар.
8. Адабиёт. Адабиётшунослик.
9. Улкашунослик. География. Биографиялар. Тарих.
«Универсал унлик туркуми (классификацияси)» кутубхона китоблари учун ишлаб чикилган булса-да, ундан иш юритиш ва архив материалларини туркумлаш учун хам фойдаланса булади.
Мавзуий каталоглар. Давлат архивларида систематик каталоглар 60-йиллардан кенг таркала бошлаган. Унга кадар архивларда асосан мавзулар буйича каталоглар тузилган. Хозир хам махаллий шахар, вилоят давлат архивларида - систематик каталоглар тузиш имкони булмаганлиги сабабли мавзу буйича каталоглар асосий маoлумотномалардан бири хисобланади. Бундай каталогларда мавзу яна кичик мавзучаларга булинади. Улар уз навбатида яна майда булакларга булинади. Масалан, Туркистон генерал-губернаторлигида миллий-озодлик харакати мавзуси буйича каталогда куйидаги кичик мавзулар булиши мумкин: Пулатхон кузГолони, 1898 йилги Андижон кузГолони, 1916 йилги халк кузГолони ва хоказо. Буларнинг хар бири яна майда булакларга булиниши мумкин.
Хронолог каталог. Бундай каталог туркуми тархи даврлар, асрлар, йиллар каби булакларга булинади. Масалан, МДАда сакланаётган вакфномалар учун хронологик каталог тузилса, у асрлар буйича булиши мумкин: XIII аср, XIV аср, XV аср, XVI аср, XVII аср, XVIII аср, XIX аср. Хар бир аср каталогнинг булими хисобланади. Булимлар булинмаларга эллик, уттиз, йиғирма, ун йилликларга булинади. Масалан, XVIII аср: 1701-1710, 1711-1720, 1721-1730, 1731-1740 йиллар ва хоказо.
Исмлар каталоги. Исмлар каталогида булимлар фамилиялардан иборатдир. Булимлар ичида булинмалар у ёки бу шахс фаолиятининг у ёки бу кирраларини ёритади. Масалан, Файзулла Хужаев: Давлат фаолияти; партиявий фаолияти; илмий фаолияти; китоблар; брошюралар; маколалар; маърузалар; хатлар, у хакидаги маколалар.
Булимларда фамилиялар алфавит буйича жойлаштирилади. Булинмалар ва булинманинг булакчалари алфавитлар буйича эмас, систематик мантикий равишда бирин-кетин жойлаштирилади.
Географик каталогнинг туркум тархи алфавит тартибида жойлашган географик ва топографик номлардан: вилоятлар, шахарлар, туманлар, кишлоклар, дарёлар, қўллар, сув омборлари ва бошкалардан иборат. Вилоятлар, шахарлар номлари булимлар хисобланади ва алфавит буйича жойлаштирилади. Масалан, Тошкент шахри куйидаги булимларга булинади: тарихи, ахолисининг сони ва таркиби, олий укув юртлари, техникумлар, мактаблар, саноат корхоналари ва хоказо.
Хозир барча йирик давлат архивларида систематик, исмлар, географик каталоглар мавжуд. Бу маoлумотномалар тадкикотчига ишлаётган мавзу буйича керакли архив ҳужжатларини тезда топиш ва фойдаланиш имконини беради.
Каталоглаштириш учун ҳужжатларни танлаб олиш ва ахборотни баён килиш усулиАрхивлардаги каталоглар тизимида уларнинг фондларидаги барча маoлумотлар уз аксини топиши керак. Фондларни каталоглаштиришда биринчи навбатда мухим ва куп фойдаланиладиган жамГармалар танлаб олинади, Масалан, давлат хокимияти ва бошкариш идоралари (УзССР ХКС, Олий Совет Президиуми) фондлари, иктисодиёт, маданият сохасидаги идора ва ташкилотлар ҳужжатлари мухим фондлар каторига киради.
Давлат архивларида каталоглаштириладиган фондлар руйхати ва режаси тузилади. Каталоглаштириш учун танлаб олинган фонд материаллари урганилиб, керакли йиғмажилдлар танлаб олинади. Дастлаб руйхатлардан идора ёки ташкилотнинг асосий фаолиятини ёритувчи булимлари танлаб олинади. Ташкилотнинг ёрдамчи, хужалик сохалари булимлари буйича жилдлар олинмайди.
Фонд йиғмажилдлари танлаб олингандан кейин улар синчиклаб укиб, урганиб чикилади. Ҳужжатлардаги энг мухим ахборотлар, фактлар, вокеалар, ходисалар умумлаштирилиб, карточкада баён килинади. Бунда ҳужжатлардаги маoлумотларнинг ахамиятига караб хар хил усуллар қўлланилади. Варакага бир ҳужжат, бир йиғмажилд ёки бир гурух йиғмажилдлар баён килиниши мумкин. Масалан, Туркистон АССР ХКС карорларининг хар бири алохида баён килинади. Мухим архив фондлари ҳужжатларининг куп кисми кимматли, ахамиятли ҳужжатлар хисобланади. Бундай ҳужжатларнинг хар бири алохида баён килинади. Майда идоралар жамГармаларини каталог-лаштириш ҳужжатлар буйича эмас, балки йиғмажилдлар гурухлаштирилган булимлар буйича баён килинади.
Шундай килиб, каталоглар архивнинг илмий маoлумотнома аппарати таркибига кирувчи мухим маoлумотномадир. Улар тарихчи тадкикотчилар ишлаётган мавзу буйича архивдан керакли ҳужжатларни киска фурсатда топишга ёрдам беради.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish