1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари



Download 0,72 Mb.
bet33/51
Sana25.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#282712
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
Архившунослик 1

13- маъруза: Архив каталоглари




Режа

  1. Каталоглар хакидаги тушунча

  2. Архив ҳужжатларини каталоглаштириш

  3. Каталогларнинг турлари

  4. Каталоглаштириш учун ҳужжатларни танлаб олиш ва ахборотни баёни килиш усули

Каталоглар хакидагитушунчаКаталог архив маoлумотномаларининг бир туридир. Унда ҳужжатлар хакидаги (карточкаларга ёзилган) ахборотлар мавзулар, тармоклар буйича гурухлаштирилган булади. Каталоглар алохида бир фондга, архивнинг барча фондига, бир неча архивларга ва хатто республика давлат архив фондига тузилиши мумкин. Каталог фондлараро, архивлараро маoлумотнома хисобланади. У архив маoлумотномалари орасида мухим урин тутади.
Каталоглар бир архивнинг фондлари турисида, шунингдек бир неча архивларда сакланаётган ҳужжатлар таркиби ва мазмуни хакида тула маoлумотлар олиш имконини беради. Архивларда каталоглар архив илмий маoлумотнома аппаратининг таркибий кисми хисобланади.
Архив ҳужжатларини каталоглаштиришХар бир давлат архивида ҳужжатларни каталоглаштириш ишлари амалга оширилади. Архив ҳужжатларини каталоглаштириш деганда каталоглар тузиш жараёнида бажариладиган барча ишлар, яoни каталогларни тузиш тарх (схема) ларини ишлаб чикиш, ҳужжатларни топиш, танлаб олиш, баён килиш, шунингдек каталоглар турларини, уларни тузиш усулларини аниклаш ишлари назарда тутилади.


Муаммоли савол: Архив ҳужжаталрини каталоглаштиришнинг асосий коидалари нималардан иборат?

Каталоглар узига хос тузилишга эгадир. Одатда каталоглар тузиш жараёнида ҳужжатлар хакидаги маoлумотлар, тармоклар, мавзулар, фамилиялар ёки саналар буйича жойлаштирилиб, уларнинг хар бири каталогнинг алохида булими ёки булагини ташкил этади.


Каталоглар тузилишини ҳужжатлар хакидаги ахборотлар туркуми тархлари белгилайди. Ҳужжатлар xaкидаги ахборотларни туркумлаш тархи ёзма ёки графикали ҳужжатдир. Тарх маoлум мантик билан жойлаштирилган ва ҳужжатлардан олинган ахборотларни шу булаклар буйича жойлаштиришга мулжалланган каталогнинг туркум булаклари руйхатидир. Мана шу тарх оркали ҳужжатларни урганиш, карточкаларга баён килиш ва карточкаларни каталогда жойлаштириш амалга оширилади. Каталогнинг туркум тархи ҳужжатларни топиш, баён килиш ишларидан олдин тузилади. Тарх булаклари маoлумотнома тузувчилар, мутахассислар иштирокида аникланади ва белгиланади. Туркум тархи канча тула, мукаммал, чукур ишланган булса, ҳужжатлар мазмунини шунча аник очиб бериш имкони тугилади.
Ҳужжатлар хакидаги ахборотлар каталогда карточкаларга ёзилиб, жойлаштирилади. Карточкаларда баён килинган ахборотлар айрим ҳужжат, битта йиғма жилд ёки бир-бирига ухшаш бир гурух йиғмажилдларга тегишли маoлумотларни уз ичига олади. Шу билан каталог карточкаларидаги маoлумотлар йиғмажилдлар руйхатидаги маoлумотлардан фарк килади. Маoлумки, руйхатда битта йиғмажилдга тегишли маoлумот берилади. Каталог йиғмажилднинг ичидаги айрим ҳужжатлар тўғрисида хам маoлумот беради. Каталогнинг руйхатдан устун томони хам шундадир.
Каталогнинг асосий булаги рубрика - сарлавха кисмидир. Бу кисмда аник масаланинг номи, шахснинг фамилияси, сана тўғрисида ҳужжатдаги маoлумотлар булади. Каталог карточкасида шу ҳужжатнинг манзили хам ёзилган булади. Тадкикотчини шу масала ёки фамилия кизиктирса, ҳужжат манзилини ёзиб олиб, архивдан тезда топиб фойдаланиши ва тадкик килиши мумкин булади.
КаталогларнингтурлариАрхив каталоглари тузилиш коидаларига кура иккига булинади: мантикий тузилишдаги каталоглар ва алфавит тузилишидаги каталоглар. Биринчи тур каталогларда архив ҳужжатлари хакидаги маoлумотлар мантикий узаро боГлик холда булади. Иккинчи тур каталогларда эса ҳужжатлар хакидаги маoлумотлар узаро боГланмаган холда, яoни алфавит буйича жойлашган булади. Мантикий тузилишдаги каталоглар каторига систематик, хронологик, мавзуий асосларда тузилган каталоглар киради.
Алфавит тузилишли каталоглар таркибига – исмлар каталоги, географик номлар каталоги ва бошка шунга ухшаш каталоглар киради.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish