1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари



Download 0,72 Mb.
bet47/51
Sana25.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#282712
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Архившунослик 1

Таянч иборалар
Археография – архив ҳужжатларини нашр килишга тайёрлашнинг коида ва усулларини урганадиган фан
Археографик туплам – архив ҳужжатларини уз ичига олган туплам
Археографик туплам
Мавзуси – нашр килишга мулжалланган ҳужжатлар туплами мавзуси
Археографик туплам
Режаси – эoлон килинаётган ҳужжатларнинг мазмунига кура тупламнинг боб ва параграфларининг номи


Назорат саволлари



  1. Археография нима?

  2. Архив ҳужжатларини нашр этиш кандай ахамиятга эга?

  3. Археографик туплам деб нимага айтилади?

  4. Археографик тупламнинг мавзусини танлашда нималар эoтиборга олинади?

  5. Археографик тупламнинг режаси кандай тузилади?

  6. Тупламнинг тахминий режаси деганда нимани тушунасиз?

  7. Иш режаси кандай тамойиллар асосида тузилади?

  8. Иш режасининг структураси хакида гапириб беринг.

  9. Сиз эoлон килинган архив ҳужжатлари билан танишмисиз? Улар хакида сузланг.

  10. Хозирги кунда кандай археографик тупламлар чикариш зарур деб хисоблайсиз?



Манбалар ва адабиётлар



  • Алимов И. ва б. Архившунослик. Тошкент, 1997.

18- маъруза: Ҳужжатлар тупламини нашрга тайёрлаш ва уларни археографик жихатдан расмийлаштириш




Режа:

  1. Ҳужжатларни йиғиш ва танлаш усули

  2. Архив ҳужжатларини нашрга тайёрлаш

  3. Ҳужжатларни археографик жихатдан расмийлаштириш

Ҳужжатларни йиғиш ва танлаш усулиҲужжатлар туплами асосан архив материаллари, статистик маoлумотномалар, даврий матбуот материаллари асосида тузилади. Лекин ҳужжатларни нашрга тайёрлашдан олдин тадкикотчи (ёки тад-кикотчилар) мазкур мавзуга доир манба ва адабиётларни чукур урганиб чикиши максадга мувофикдир.
Мавзуга оид адабиёт тадкик килинаётан масаланинг мохияти билан таништиради, унга тадкик килинаётан вокеалар содир булган тарихий давр шарт-шароитлари тўғрисида билим беради. Якин вақт ичида чиккан адабиётдан хозирги пайтда масаланинг кандай куйилаётганлигини билса буладики, бу илгари чиккан адабиётлардан анча танкидий нуктаи назар-дан фойдаланиш имкониятини беради. Тор сохадаги эмас, балки умумий сохага баГишланган адабиётни урганиш максадга мувофикдир. Чунки умумий сохадаги масалаларни англаб етгандан сунг тор сохани тушуниб олиш осон булади.
Илмий ишни тайёрлаш учун ҳужжатли материалларни аниклаб топиш ва танлаш масoлиятли боскич хисобланади. Манбаларни аниклаш хар томонлама ва тула булиши лозим.
Адабиётларни излаб топиш жараёнида мавзуга доир библиография, яoни китоб ва маколалар руйхати тузилади. Бундай руйхат тузишда махсус библиографик нашрлардан фойдаланиш яхши самара беради. Библиография танланган мавзу буйича мавжуд барча адабиётларни билиш ва уларни изчиллик билан урганиб чикишда ёрдам беради.
Манба ва адабиетларни урганиш чоГида уларни конспект килиш, керакли ҳужжатлардан кучирма олиш фойдалидир. Ҳужжатлардан кучирмаларнинг хар бирини алохида-алохида варакларга ёзиш максадга мувофик. Шунда уларни айрим масалалар буйича исталган тартибда жойлаштириш осон булади.
Адабиётлар, эoлон килинган манбалар билан бирга вақтли матбуотни хам урганиб бориш фойдадан холи эмас. Газета ва журналлардан туплам учун ҳужжатлар йиғилади. Шунингдек, улар тадкик килинаётган даврни, мавзуга оид тарихий жараёнларни хар томонлама урганишда кумаклашади.
Юкорида ҳужжатлар тупламини тайёрлашда китоблардан, эoлон килинган манбалардан фойдаланибгина колмасдан, балки вақтли матбуотдан, яoни газета ва журналлардан хам фойдаланиш керак дейилди. Вақтли нашрларда мухим давлат ҳужжатлари, давлат рахбарларининг нутклари эoлон килинади, иктисодиёт, фан, маданият сохасида эришилган сунгги ютуклар, жамият хаётидаги мухим вокеалар ёритиб борилади.
Газетадаги материаллар тематикаси, уларнинг жойлаштирилиши, махсус булимлар, рукнлар талабага, тадкикотчига уни кизиктираётган мавзу учун материални кийналмасдан топиш имконини беради. Журналларда эса улардаги мундарижалар, хамда йил буйи эoлон килинган макола ва материаллар руйхати (одатда, бундай руйхатлар журналнинг хар йили охиридаги сонида эoлон килинади) керакли макола ва чикишни топишда ёрдам беради. Газета ва журнал материалларини укиш чоГида улардан зарур кучирмалар олиб бориш максадга мувофик. Бу иш материалнинг мазмунига караб килинади. Шунингдек, газета ва журналлардан мавзуга доир ҳужжатлардан хам нусха олинади.
Вақтли матбуотда расмий ҳужжатлар (Олий Мажлис сессиялари материаллари ва бошка мухим анжуманларнинг карорлари, стенографик хисоботлари ва протоколлари) билан бир каторда жамоат ташкилотлари, жамоалар, мехнаткашларнинг алохида вакиллари хакидаги материаллар хам мунтазам бериб борилади.
Айнан мана шундай материалларнинг архивларда камлиги вақтли матбуот материалларининг тадкикот учун мухим манбага айланишидан далолат беради.
Илмий асар тайёрлашца архив ҳужжатларининг ахамияти бенихоят каттадир. Узбекистон тарихига доир куплаб вокеа ва ижтимоий ходисаларни фақат архив ҳужжатлари оркали билиш мумкин. Шунинг учун ҳужжатлар тупламини тузишда асосан архив ҳужжатларидан фойдаланиш максадга мувофик.




Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish