8-расм. Корхонанинг ички муҳитити.
Таъминот тизимининг ташкил этилиши жиддий равишда маркетинг жараёнларига таъсир кўрсатади ва ресурсларнинг камчилиги, товар жўнатишдаги узилишлар, албатта, сотиш ҳажмига ва пировард корхонанинг иззат обрўига зиён келтириш мумкин.
Воситачилар – маҳсулотларни сотиш ва силжитишда фирмаларга ёрдам берувчи бозор (компания) субъектлари. Шу билан бир қаторда улар фирма ҳақида ва ўзлари ҳақида маълумот тарқатиш ва маркетинг агентликлар сотиш билан шуғулланувчи фирмалар ва молия ташкилотлари бўлиши мумкин.
Савдо корхоналари, биринчидан тақсимот каналларини аниқлашда ва, иккинчидан мижозларни шакллантиришда кўмаклашадилар. Молия воситачилари сифатида банклар, кредит ва суғурта компаниялари ва бошқа молия битимларини таваккалчиликдан суғурталаш ишларини олиб борувчи ташкилотлар бўлиши мумкин. Мижозлар билан хушмуомала муносабатда бўлиш учун корхона замонавий ишлаб чиқариш технологиясини қўллашдан ташқари яна маркетинг воситачилари билан самарали ҳамкорликда бўлиши шарт.
Рақиблар мазкур фирма фаолият юритилаётган бозорларда худди шундай маҳсулотни ишлаб чиқариб қатнашадиган корхоналар (компаниялар) дан иборат. Кураш ҳаққоний ёки ғирром рақобат шартлари асосида амалга оширилади. Биринчи ҳолда таннархнинг пасайиши, маҳсулот сифатининг ошиши, фирманинг обрў иззатини кўтариш, қўшимча хизматлар секторини кенгайтириш ва замонавий маркетингнинг бошқа усуллари қўлланади, иккинчидан – демпинг коррупция шантаж, хом ашёдан, иш кучидан, таъминотчилардан маҳрум қилиш ва ҳакозо. Ривожланган мамлакатларининг кўпчилигига рақобатчиликни ғирром усуллар билан олиб бориш қонун томонидан ман этилган.
Истеъмолчилар - мазкур фирма маҳсулотининг харидорлари ҳисобланадиган жисмоний ва ҳуқуқий шахслар (фуқаролар, оилалар, фирмалар, жамоат ташкилотлари ва давлат муассасалари). Истеъмолчилар ўртасидаги катта фарққа қарамай, уларда умумий хусусиятлар бор. Улар маркетинг мақсадларига боғлиқ ҳолда мақсадли гуруҳларга бирлаштирилиши мумкин бўлган жинс, ёш малака, эҳтиёжлар таркиби, даромадларни белгилайди. Умуман бозордаги хатти-ҳаракатлари стратегияси жиҳатидан бир-бириан анча фарқ қиладиган истеъмолчиларнинг беш тури фарқланади. Булар якка истеъмолчилар, оилалар ёки уй хўжаликлари, воситачилар, таъминотчилар, давлат ва жамоат ташкилотларининг маъсул шахслари ёки ходимларидир.
Салмоқли қисмини якка истеъмолчилар ташкил этади, яъни аҳолининг товар ва хизматларни фақат ўзининг шахсий фойдаланиши учун сотиб оладиган қисми. Оилалар ёки уй хўжаликлари асосан озиқ –овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини харид қиладилар. Миқёсларига ва харидорларининг ҳажмига кўра улар ҳам истеъмолчиларнинг асосий турига киради. Воситачилар анча прогрессионал харидорлардир, зеро улар товар нархига, унинг асосан қайта сотиш мақсадларида сотиб оладилар. Шу билан боғлиқ ҳолда улар товар нархига, унинг ўрамига сақланиш муддатлари каби омилларга кўпроқ эътибор берадилар. Фирмаларнинг ходимлари бўлган таъминотчилар моддий-техника таъминоти учун товарларни сотиб оладилар, бунда улар эътиборининг марказида товарнинг нарх ва миқдорий тавсифи, транспорт харажатлари, ишлаб чиқарувчининг обрўи, мижоз истагига реакциянинг тезлиги, тўловни кечиктириш имконияти каби кўрсаткичлар туради. Давлат ва жамоат муассасаларининг мансабдор ёки жавобгар шахслари ўзлариники эмас, балки жамоат маблағларини сарфлайдилпр. Ишлаб чиқарувчини танлашда улар енг аввало. Ишончлилик, қонунга риоя қилишлик, шунингдек шахсий алоқалари шароитларидан келиб чиқиб йўл тутадилар.
Алоқалар ўрнатилувчи аудитория – моҳиятан бу қўйилган мақсадларга эришиш ниятини билдирган шахсларнинг муайян гуруҳи. Улар қуйидаги типларга бўлинадилар (9-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |