4-МАВЗУ. МАРКЕТИНГ МУҲИТИ.
1. Маркетинг муҳити тушунчаси ва моҳияти.
2. Корхонанинг микро-муҳити.
3. Корхонанинг макро-муҳити.
1. Маркетинг муҳитини тушунчаси ва моҳияти.
Маркетинг муҳити деганда корхона маркетинг хизмати ходимларининг мижозлар билан яхши ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва бу муносабатларнинг сақланишига бевосита таъсир кўрсатувчи суъектлар ва кучларнинг мажмуи тушунилади. Мухит доимий ўзгаришда яъни, у ёки бу салбий ё ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли, уни тизимли ўрганиш, алоҳида жараёнларни ва уларнинг ўзаро кузатиш зарурияти маркетинг тадқиқотлари жараёнида жуда муҳим тадбир бўлиб ҳисобланади. Ҳатто муҳитнинг арзимас ўзгаришига эътибор бермаслик ёки назоратни сусайтириш корхонанинг ва бозорнинг бошқа субъектлри ишида жуда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Одатда муҳитлар микромуҳит ва макромуҳитларга ажратилади.
Макро-муҳит ёки ташқи шароитлар омиллари асосан тизимли, умумий бозор доирасидаги омиллардан иборат. Бу ерга турли хил иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий, демокрафик, географик, миллий илмий-техникавий, технологик, ижтимоий-маданий ва бошқа характердаги таъсирларнинг кенг спектри киради.
Микро – муҳит ёки ички шароитлар омиллар корхонанинг фаолият ва унинг имкониятларига бевосита тегишли. Микро-муҳитнинг асосий қисми фирма бошқарувининг назорати остида бўлади (фаолият соҳасини аниқлаш, кадрларни танлаш, ходимлар малакасининг умумий даражаси ва маркетинг маданияти, мақсадли бозорлар сегментлар) ни товарлар ҳаракатининг йўлларини танлаш, рақобат курашида стратегияларни ишлаб чиқиш, маркетинг вазифаларини эчиш.
Шундай қилиб, микро-муҳитни ўрганиш бозорнинг аниқ субъектига нисбатан қўлланилган ҳолда амалалга оширилади, ундан фарқли равишда макро-муҳит эса маркетинг ва бозор суъектлари, мамлакат ва халқ истеъмоли товарлари соҳалари учун умумий кўринишда намоён бўлади.
2. Корхонанинг микро-муҳити.
Корхонанинг микро-муҳит таркибига таъминотчилар, воситачилар, рақобатчилар, мижозлар (истеъмолчилар) ва алоқалар ўрнатилувчи аудиторилар киради. Бироқ маркетинг фаолиятини уюштириш жараёнида орхона қарамоғида бўлган қисмларнинг манфаати ҳам ҳисобга олиниши зарур, шу жумладан, юқори раҳбарият, молиявий хизмат, моддий техника таъминоти хизмати, ишлаб чиқариш, бухгалтерия, илмий ва конструкторлик ишлари хизмати (8-расм).
Корхонанинг умумий мақсади ва вазифалари, стратегия ва сиёсати юқори раҳбарият томонидан аниқланади. Таъминотчилар – бу келишилган шартномаларга кўра фирма хом ашё материаллари, жиҳозлар ва техника воситалар, комплектловчи маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳакозолар билан таъминлаб турувчи корхоналар. Биринчилар – фақат мазкур фирма билан ҳамкорлик қиладилар, иккинчилар – фирмага ҳам, унинг рақибларига ҳам хизмат кўрсатадилар, учинчилари – фақат рақобатчилар билан ишлайдилар. Табиийки, экслюзив таъмнотчига барқарор ишни тъминлай олган фирма эга бўлиши мумкин. Қонун – қоидага риоя қиладиган таъминотчиларга келганда эса, улар билан яқин муносабатларни сақлаб туриш керак, чунки улар фирма ҳам, унинг рақиблари ҳақида ҳам бой ахборот манбаи бўлиб майдонга чиқиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |